«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» АЖ акциядорларни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади (31.10.2026)

«BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 31 октябрь куни соат 10:00 да «BMKB-AGROMASH» АЖ мажлислар залида, Тошкент шаҳри, Султонали Машҳадий кўчаси, 210-уй манзилида ўтказилиши тўғрисида маълум қилади.

Электрон почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Веб-сайт: www.agromash.uz
Телефонлар: (+99871) 269-78-16, 269-69-22.
Кун тартиби
1. «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. Йирик битимни маъқуллаш — «STRONG STANDARD» МЧЖ шўъба жамияти томонидан кредит шартномасини тузиш.
4. «STRONG STANDARD» МЧЖ шўъба жамиятига кафиллик бериш.
5. «BMKB-AGROMASH» АЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
6. «BMKB-AGROMASH» АЖнинг асосий воситалари — рўйхатга мувофиқ эскирган ускуналарни ҳисобдан чиқариш.
Қимматли қоғозлар эгалари рўйхати тузиладиган саналар:
• акциядорларни хабардор қилиш учун — 2026 йил 5 октябрь ҳолатига;
• акциядорларнинг йиғилишда иштирок этиши учун — 2026 йил 27 октябрь ҳолатига.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2026 йил 31 октябрь куни соат 09:00 да бошланади ва соат 09:50 гача давом этади.
Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида, вакиллар эса ёзма шаклда расмийлаштирилган ишончнома асосида иштирок этадилар. Юридик шахс номидан берилган ишончнома қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома эса нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан «BMKB-AGROMASH» АЖнинг Тошкент шаҳри, Султонали Машҳадий кўчаси, 210-уй манзилида жойлашган маъмурий биносида, шунингдек, корпоратив ахборот жойлаштириладиган «BMKB-AGROMASH» АЖнинг расмий веб-сайтида (http://agromash.uz) танишиш мумкин.
Бош директор Нурматов Р.Х.

 

Foydali manbalar

Teskari aloqa