-
24 April 2017
-
Hits: 14726
Яшнобод тумани Хокимлигининг
Тадбиркорлик субъектларини
давлат рўйхатидан ўтказиш
инспекцияси томонидан
“РЎЙХАТГА ОЛИНГАН”
“____”___________2014 й.
____________________ ____________
|
|
“BMKB-AGROMASH”
Акциядорлик Жамияти
акциядорларининг навбатдан
ташқари умумий мажлиси
томонидан «ТАСДИҚЛАНГАН»
“___”________ 2014 йилдаги Баённома
Директор Ибрагимов Д.А. ____________
|
(Ф.И.О.) (подпись) |
|
|
“BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR
BYUROSI – AGROMASH”
(“BMKB – AGROMASH”)
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
УСТАВИ
(ЯНГИ ТАХРИРДА)
Тошкент – 2014 й.
I. Умумий қоидалар
1.1 Мазкур Устав “Акциядорлар жамияти ва акциядорлар хуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида” 07.05.2014 й. № ЎРҚ-370 қонуни қоидаларига, қонунчиликнинг акциядорлар жамияти тўғрисида бошқа турдаги хужжатларига асосланиб, жамиятни бошқаришсоҳасидаги муносабатларни, акциядорларнинг жамият фаолиятини ташкил қилишдаги қатнашиш шакли ва услубларини, акциядорлик жамиятининг бошқарув органлари ва акциядорларнинг ўзаро хуқуқ ва мажбуриятларини, фойда олиш ва унга солиқ солиш принципларини, жамиятни қайта ташкил қилиш ва тугатишниростлайди.
1.2 Устав акциядорлик жамиятини ташкил қилиш усулларини, унинг хуқуқий ҳолатини белгилайди ва устав жамғармасининг миқдорини, жамиятнинг чиқариладиган акцияларининг сони, номинал нархи, турини (оддий, имтиёзли), уларни жойлаштириш тартиби, улар бўйича дивидендлар тўлашни белгилайди.
1.3 Уставда акс эттирилмаган фаолият тартибини, хуқуқ ва мажбуриятларни ўрнатувчи ҳолатлар, шунингдек жамиятни бошқарув органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тамойили акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланадиган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижро этиш органи ва тафтиш комиссияси ҳақидаги қоидаларда белгилаб берилган.
1.4. Жамиятнинг тўла ва қисқартирилган номи:
Ўзбек тилида: «BOSHMAXSUSKONSTRUKTORBYUROSI-AGROMASH»аksiyadorlik jamiyati;
Рус тилида: Акционерное общество «BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH»
Жамиятнинг қисқартирилган номи:
Ўзбек тилида:«BMKB-AGROMASH» АJ.
Рус тилида:AО «BMKB-AGROMASH».
1.5.Бундан буён матнда «Жамият» деб аталувчи Акциядорлик Жамияти «BMKB-AGROMASH»почта манзили ва жойлашган ери:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машхадий кўчаси, 210, почта индекси: 100007.
1.6. Жамиятнинг электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it..
1.7. Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.agromash.uz
1.8. Жамият давлат мулкини бошқариш хуқуқига эга бўлган ваколатли органнинг қарори ва Давлат Мулки Қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича Бошқармасининг 1994 йил 7 декабр кунидаги № 1129 сонли буйруғи асосида давлат ташкилотидан акциядорлик жамиятига қайта ташкил қилинди.
1.9. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
1.10. Жамият чекланмаган муддатга тузилади.
1.11. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.
1.12. Жамият ўзининг тўлиқ фирма номи кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлиши керак ва жамиятноми ёзилган штамплари ва бланкаларига, ўз тамғасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ва бошқа фуқаролик, товар, меҳнат ва хизматлар обороти қатнашчиларини ташқи идентификациялаш, таниб олиш воситаларига эга бўлишга хақли.
1.13. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
1.14. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.
1.5. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
1.16. Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлариюзасидан жавобгар бўлмайди.
1.17. Жамият, кузатув кенгаши тасдиклаган низом асосида факолият юритадиган филиалларташкил этишга ва ваколатхоналар очишга ҳақли.
1.18. Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.
1.19. Агар бошқа иштирок этувчи жамият хўжалик жамиятининг овоз берувчи акцияларининг (улушларининг) йигирма фоизидан ортиғига эга бўлса, хўжалик жамияти тобе деб эътироф этилади.
II. Фаолият предмети (асосий йўналишлари), мақсади ва муддатлари.
2.1. Жамият фаолиятининг предмети илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, конструкторлик хужжатларини ишлаб чиқиш, намуналарни тайёрлаш, синовлар ўтказиш ва маҳсулотларни сертификатлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа техникаларни ишлаб чиқаришдан иборат.
Жамиятни тузишдан мақсад даромад олиш мақсадида маҳсулотлар ва товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдир.
2.2. Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш (конструкторлик хужжатларини ишлаб чиқиш, маҳсулотларнинг намуналарини тайёрлаш, синовларни олиб бориш);
- қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларни, шунингдек ностандарт жиҳозларни ишлаб чиқариш;
- лойиҳа, лойиҳа-технологик хужжатларни ишлаб чиқиш;
- техникага сервис хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
- халқ истеъмоли молларини ва ишлаб чиқариш – техник мақсадлардаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмат кўрсатиш;
- юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш;
- улгуржи савдо олиб бориш.
III. Устав фонд микдори
(устав капитали)
3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.
3.2. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.
3.3. Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
3.4. Жамият Устав фондининг миқдори 368 750 ( уч юз олтмиш саккиз минг саккиз юз эллик ) дона акцияларга тақсимланган 667 437 500(олти юз олтмиш етти миллион тўрт юз уттиз етти минг беш юз ) сўмни ташкил қилади.
3.5. 368750 дона акцияларнинг эгалари қиймати Устав фондининг 100 фоизини ташкил этадиганқуйидаги юридик ва жисмоний шахслардир:
Давлат улуши – Устав фондининг 33,5% - 223589300 сўмлик - 123530 дона акцияларга эга.
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 1810 (бир минг саккиз юз ун) сўм.
3.6.Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
3.7. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
3.8. Қўшимча акциялар эълон қилинган жамият уставида белгиланган акцияларнинг сони доирасидагина жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.
3.9. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
3.10. Жамият Кузатув кенгаши эмиссия рисоласини ва қимматли қоғозлар чиқариш ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш, қарорини қабул қилади.
3.11. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.
3.12. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.
3.13 Жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари ҳақида ушбу моддада назарда тутилган қоидалар билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
3.14. Жамиятнинг Кузатув кенгаши азъолари томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги ёки акциянинг номинал қийматини ошириш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.
3.15. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.
3.16. Жамиятнингуставфондини (уставкапиталини) қўшимчаакцияларнижойлаштиришйўлибиланкўпайтиришжалбқилинганинвестициялар, жамиятнингўзкапиталиваҳисоблангандивидендларҳисобиданқонунҳужжатларидабелгилангантартибдаамалгаоширилишимумкин.
3.17. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
3.18. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
3.19. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори жамият устав фондининг (устав капиталининг) жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.
3.20. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
3.21. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
3.22. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди (устав капитали) камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.
IV.Жамият акциларининг сони,
номинал қиймати (нархи), тури
4.1. Жамият икки турдаги эгаси кўрсатилган акциялар: оддий акциялар ва имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли.
4.2. Жамият қонун ҳужжатларига ва ўз уставига мувофиқ корпоратив облигацияларни ва бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.
4.3. Жамият томонидан ҳар бирининг номинал қиймати1810 (бир минг саккиз юз ўн) сўмга тенг бўлган 368750 (уч юз олтмиш саккиз минг етти юз эллик)та оддий эгаси ёзилган акциялар чиқарилган.
4.4. Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда 10 000 000 дона оддий эгаси ёзилган эълон қилинган ҳар бирининг номинал қиймати 1810 (бир минг саккиз юз) сўмга тенг бўлган акцияларни жойлаштиришга ҳақли.
4.5. Акциялар эгаси – мулкий ва бошка хуқуқий асосида тегишли бўлган жисмоний ва юридик шахс ҳисобланади.
4.6. Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.
4.7. Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.
4.8. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
4.9. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларни олувчига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.
4.10. Акциядорнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиши, дивидендлар олиши ва жамият томонидан корпоратив ҳаракатлар бажарилганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириши жамият акциядорларининг реестри асосида амалга оширилади.
4.11. Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.
4.12. Жамият мол-мулк билан таъминланган корпоратив облигацияларни уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш санасидаги ўз капитали миқдори доирасида чиқаришга ҳақли.
4.13. Жамият томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш жамият кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади.
4.14. Жамият томонидан жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқарилган тақдирда, мазкур қарор жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши керак.
V. Акцияларни жойлаштириш ва муомалада бўлиши тартиби
5.1. Жамият томонидан жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
5.2. Жамиятнинг жойлаштирилмаган акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари 5.1.-моддасида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.
5.3. Қонун ҳужжатларининг қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласига тааллуқли қисми талабларини бузган ҳолда тузилган жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштиришга ҳамда уларнинг муомаласига доир битимлар суднинг қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
5.4. Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни оммавий жойлаштириш йўли билан қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда очиқ обуна ўтказишга ҳақли.
5.6. Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни хусусий жойлаштириш йўли билан ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, ёпиқ обуна ўтказиш имконияти қонун ҳужжатларида ва жамият уставида чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
5.7. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш очиқ ёки ёпиқ усулдаги обуна воситасида амалга оширилиши мумкин.
5.8. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади.
5.9. Қонун ҳужжатларида акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларнинг очиқ обуна воситасида жамият томонидан жойлаштирилиши шарт бўлган ҳоллар белгилаб қўйилиши мумкин.
5.10. Акцияларнинг ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши мазкур чиқарилишни тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар эмитент томонидан бартараф этилмаган, шунингдек чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда мазкур чиқарилишдаги акциялар ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларнинг олтмиш фоиздан кам қисми жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб эътироф этилади.
5.11. Акциялар ҳамда бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлаштирилган тақдирда уларнинг чиқарилиши, агар жойлаштириш ҳажми мазкур чиқарилишдаги акциялар ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар умумий миқдорининг камида ўттиз фоизини ташкил этса, амалга ошган деб эътироф этилади.
5.12. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи жамият кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
5.13. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.
5.14. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилаётганда жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
5.15. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштиришда уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади.
5.16. Қўшимча акцияларига ва бошқа турдаги қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш тартиби уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.
5.17. Агар жамиятнинг пулдан ўзга воситалар билан ҳақи тўланаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида киритилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан чиқарилиши зарур.
5.18. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.
5.19. Мазкур уставда жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган.
5.20. Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
5.21. Жамият акцияларнинг ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда, қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган жамиятнинг бошқарув органи томонидан белгиланган жойлаштириш нархи бўйича олишни таклиф этиши шарт.
5.22. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.
5.23. Акцияларни олиш тўғрисидаги қарорда олинадиган акцияларнинг турлари, жамият оладиган ҳар бир турдаги акцияларнинг сони, акцияларни олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда олиниши белгилаб қўйилиши керак.
5.24. Акцияларни олиш вақтида уларга ҳақ тўлаш пул маблағлари ва бошқа тўлов воситалари, мулк, хуқуқ (жумладан мулкий хуқуқ) билан амалга оширилади.
5.25. Акцияларни олиш муддати акцияларни олиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади, бу муддат ўн кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.
5.26. Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.
5.27. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамият жойлаштирилган акцияларни йириклаштиришга ҳақли бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг икки ёки ундан ортиқ акцияси худди шу турдаги битта янги акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига унинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.
5.28. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият жойлаштирилган акцияларни майдалашни амалга оширишга ҳақли бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.
5.29. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар, агар улар:
жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида;
жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;
2014 йил 7-майда қабул қилинган № ЗРУ-370 сонли “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонуннинг 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида;
жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида.
5.30. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади, бу қиймат жамиятнинг акцияларни баҳолашни ва қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида қийматнинг ўзгариши ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.
VI. Чиқарилаётган акцияларга
дивидендлар тўлаш
6.1. Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.
6.2. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.
6.3. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
6.4. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
6.5. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
6.6. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
6.7. Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.
6.8. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.
6.9. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
6.10. Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
6.11. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий мажлиси қарори билан белгиланади.
6.12. Дивидендларни тўлаш муддати дивидендларни тўлаш қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб олтмиш кундан кечикмаслиги керак.
6.13. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.
6.14. Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.
6.15. Жамият акциядорларининг реестридан олинган, жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
6.16. Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади.
6.17. Жамият томонидан ҳисобланган дивидендларни ва пеняларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендларни тўлаш жамият томонидан рад этилган тақдирда, жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.
6.18. Жамият:
жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;
агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.
6.19. Ушбу уставнинг 6.18 бандида кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.
6.20. Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.
6.21. Дивидендларга солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин.
6.22. Жамиятда жамият уставида назарда тутилган, аммо унинг устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилади.
6.23. Жамиятнинг захира фонди жамият уставининг 6.22-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади.
6.24. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори жамият уставининг 6.22-бандида белгиланган соф сойда миқдорига етгунга қадар жамият уставида кўзда тутилган соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
6.25. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.
6.26. Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.
6.27. Жамият уставида бошқа фондларни ташкил этиш назарда тутилиши мумкин.
6.28. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича, жамият активлари ва мажбуриятларининг умумий суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
6.29. Агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан кейин акциядорларнинг умумий йиғилишига тасдиқлаш учун тақдим этилган йиллик бухгалтерия балансига ёки аудиторлик текшируви натижасига мувофиқ жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) оз бўлиб чиқса, жамият ўз устав фондини (устав капиталини) соф активлари қийматидан ошиб кетмайдиган миқдоргача камайтириши шарт,агаржамият соф активларининг қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдоридан оз бўлиб чиқса, жамият ўзининг тугатилиши ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
VII. Акциядорларнингҳуқуқлари ва мажбуриятлари
7.1. Акциядорлар:
тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
- Жамият бошкарув ва назоратчилик органига танланиши ва сайланиши мумкин;
жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.
7.2. Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва жамиятнинг мазкур уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7.3. Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.
7.4. Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни — мазкур акциялар эгасини жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
7.5. Акциядорларнинг мажбуриятлари:
мазкур Устав талабларига риоя қилишлари, Жамиятнинг ижро органлари ваколатлари доирасидаги қарорларини бажаришлари лозим;
Жамиятнинг савдо-сотиқ ва хизмат доирасидаги махфий ахборотни ошкор қилмасликлари шарт;
Жамиятга нисбатан ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришлари керак;
Жамият ўз фаолиятини амалга оширишида ҳамжихатлик кўрсатиши керак;
7.6. Акциядор унинг акцияларига бўлган хуқуқини ҳисобга олиш хизматларини кўрсатувчи депозитарийга вақтида ўзи ҳақидаги маълумотларга киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб туриши керак. Бундай маълумот берилмаган тақдирда, Марказий депозитарий ва хизмат кўрсатувчи депозитарий акциядорга бу ҳолат билан боғлиқ бўлган зарарга жавобгар бўлмайдилар.
VIII.Жамиятни бошқариш тузилмаси
8.1. Жамиятни бошқариш органлари:
▪ Акциядорларнинг умумий мажлиси;
▪ Кузатув кенгаши;
▪ Ижроий орган (Директор)
IX. Акциядорларнинг умумий йиғилиши
9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятни бошқарувчи олий орган ҳисобланади.
9.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
9.3. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади
9.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиниши,шунингдекакциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг йиллик ҳисоботи, фойда ва зарарларни тақсимланиши, кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган саволлар бўйича хулосаси эшитилади ва бошқа хужжатлар кўриб чиқилади.
9.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
9.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
9.7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
жамиятни қайта ташкил этиш;
жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
ўз акцияларини олиш;
жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида 2014 йил 7-майда қабул қилинган № ЗРУ-370 сонли “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш:
- битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса;
- битим бўйича жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан кўпроқ аффилланган (манфаатдор) аъзолари мавжуд бўлган тақдирда.
9.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
9.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно:
жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритиш;
акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;
жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
9.10. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича қуйидагилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади:
жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар;
қонунда назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар.
9.11. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
9.12. Жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш;
жамиятни қайта тузиш;
жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш (тугатиш комиссиясини) ва оралиқ тугатиш баланси ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;
кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколатлари доирасига кирадиган, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчиликда белгилаб берилган талабларга риоя қилиш бўйича хулосасини тинглаш;
-жамият томонидан йирик битим тузиш қарори жамият кузатув кенгаши бир овоздан тасдиқланмай, кузатув кенгаши томонидан бу савол акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги қарорларни қабул қилишни қўйиши:
- йирик битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулкни сотиб олиш;
- агар жамият кузатув кенгашининг бир ёки ундан кўп аъзоси аффилланган шахс бўлса, битимни маъқуллаш қарорини аффилланган шахс қабул қилиши;
акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
9.13. Акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби жамиятнинг уставида ёки жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган “акциядорларнинг умумий йиғилиши” низоми билан белгилаб қўйилади.
9.14. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгаришлар киритишга ҳақли эмас.
9.15. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
9.16. Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
9.17. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.
9.18. Жамият давлат вакилини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
9.19. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.
9.20. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин 15 февралгача акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
9.21. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.
9.22. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.
9.23. Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
9.24. Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу устав 9.20 банди белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
Ушбу уставнинг 9.21. бандига мувофик акциядорлар томонидан, жамиятнинг кузатув кенгаши, тавтиш комиссиясиганомзодлар руйхатига узгартиришлар киритилган холданомзодларруйхатига узгартиришлар киритилгансанадан бошлаб, икки кун ичида карор кабул килиниши керак.
9.25. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.
9.26. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
9.27. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.
9.28. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
9.29. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.
9.30. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
9.31. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
9.32. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.
9.33. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
9.34. Жамият кузатув кенгаши ушбу уставнинг 9.31. бандида белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
9.35. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
9.36. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
9.37. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак.
9.38. Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.
9.39. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи шахсан унинг ўзи томонидан амалга оширилади.
9.40. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.
9.41. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
9.42. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
9.43. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
9.44. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.
9.45. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
9.46. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.
9.47. Овоз бериш умумий йиғилиш олиб борилиши давомида ўтказилиб, овоз бериш якунлари акциядорларнинг умумий йиғилишида эълон қилинади, ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан сўнг акциядорлар эътиборига эмитетнтнинг юқори бошқарув органининг овоз бериш якунлари бўйича қарорлари ҳисоботи чоп этилиш йўли билан ҳавола қилинади.
9.48. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
9.49. Акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби жамиятнинг уставида ёки жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган “Акциядорларнинг умумий йиғилиши” низомида белгилаб қўйилади.
9.50. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.
X. Жамиятнинг Кузатув кенгаши
10.1. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
10.2. Кузатув кенгаши ҳар йили қайта сайланадиган 7та аъзодан иборат бўлади.
10.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан акциядорлар йиғилиши йиғилиш чақирилишини талаб қилганшахслар шалабига кўра чақирилиш ҳоллари мустасно;
акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини ва умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
акциядорларнинг умумий йиғилишига жамият уставига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш ҳақидаги саволларни киритиш;
мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлашни ташкил этиш;
корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш, агар жамият уставида бундай лавозимни жорий этиш назарда тутилган бўлса;
жамиятнинг келгуси йилга бизнес-режасини жорий йилнинг 1-декабригача кузатув кенгашинингйиғилишида маъқуллаш;
ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 7-майда қабул қилинган № ЗРУ-370 сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
эмиссия рисоласини ва қимматли қоғозлар чиқариш ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш,қарорини қабул қилиш;
қимматли қоғозларни ким ошди савдосини ташкил қилиш майдончаларида ҳосил бўлган нархлар конъектурасидан келиб чиқиб, акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
жамиятни корпоратив облигацияларни чиқариш ҳақидаги қарорини, жумладан акцияларга айрбошланадиган облигацияларини чиқариш қарорини қабул қилиш;
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;
жамиятнинг ижроий органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
жамиятнинг ижроий органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;
жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.
10.4. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қонунчилик ва жамиятнинг ушбу уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.
10.5. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
10.6. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбужамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.
10.7. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
10.8. Жамият бошқаруви аъзолари ва директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
10.9. Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
10.10. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар жамият уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгиланиб, «Жамиятнинг Кузатув Кенгаши ҳақидаги низомда” акс эттирилади.
10.11. Жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
10.12. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.
10.13. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.
10.12. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик қилади.
10.13. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.
10.14. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзосининг, шунингдек овоз берувчи акцияларнинг 1 фоизига эга бўлган акциядорларталабига кўра чақирилади.
10.15. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби жамиятнинг мазкур устави ва акциядорларнинг умумий йиғилиши тасдиқлайдиган “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низом билан белгиланади.
10.16. Кузатув кенгаши ўз йиғилишида:
-жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг жами камида 1 фоизига эга бўлган акциядорлар;
- кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси, жамиятнинг директории ва тафтиш комиссияси таклиф қилган барча саволларни кўриб чиқиши керак.
10.17. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгиланади, бироқ у жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
10.18. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
10.19. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
10.20.Жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган массалар;
- устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақида;
- устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига узгартиришкиритиш ҳақида;
- аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақида;
- акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқарилган тақдирда;
10.21. Жамият кузатув кенгаши томонидан давлат вакилининг иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди.
10.22. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
10.23. Жамият уставида жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда жамият кузатув кенгаши раисининг ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин.
10.24. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.
10.25. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
10.26.Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
10.27. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
10.28. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади.
10.29. Кузатув кенгашининг мазкур уставда акс эттирилмаган саволлар бўйича фаолияти тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низом билан белгиланади.
XI. Жамиятнинг ижроия органи
11.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати жамиятнинг мазкур устави ва “Жамиятнинг ижроия органи ҳақидаги Низом» биланбелгиланадиган директор томонидан амалга оширилади.
11.2 Жамият директори кузатув кенгаши томонидан ишга тайинланади.
11.3. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади. Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ директорни тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.
11.4. Жамият директорининг хуқуқ ва мажбуриятлари жамиятнинг мазкур устави ва директорнинг жамият билан бир йил муддатга тузилиб, ҳар йили амал қилиниш муддатини чўзиш ёки тўхтатиш қарори қабул қилинадиган шартнома билан белгиланади.
11.5. Шартнома жамият номидан кузатув кенгаши раиси ёки жамият кузатув кенгаши томонидан ваколатланган шахс томонидан имзоланади. Жамият ва директор томонидан тузиладиган шартномада жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича уларнинг мажбуриятлари ва уларнинг жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий мажлисига тақдим қилинадиган жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бўйича ҳисоботларининг даврийлиги кўзда тутилган бўлиши керак.
11.6. Жамият директори ваколатига жамиятнинг жорий фаолиятига тегишли барча саволлар киради, акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатига кирадиган саволлар бундан мустаснодир.
11.7. Жамият директори акциядорларнинг умумий мажлиси ва кузатув кенгаши қарорларини бажарилишини ташкил қилади, жамиятни бошқариш бўйича маъмурий – бошқарув фаолиятини амалга оширади, ички тартиб қоидаларини белгилаб, тасдиқлайди, жамиятни кадрлар билан таъминлашга жавоб беради.
11.8. Жамият директорижамият номидан ишончномасиз иш олиб боришга ҳақлидир, жумладан жамият манфаатларини ифодалашга, банкларда ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа турдаги рақамларни очишга, шартнома ва контрактлар, жумладан меҳнат шартномаларини тузишга, жамият номидан битимлар тузишга, шуъба корхона ёки жамият ваколатхоналарига бошқарувчиларни тайинлашга, штатларни тасдиқлашга, жамият ходимларининг барчаси учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар беришга, жамият номидан судда ваколат беришга, ишончномалар беришга, кириш-чиқиш хатларини юритишга, жамият ходимларидан Жамиятда амал қилинадиган қоида ва низомлар ва меҳнат шартномаси талабларини бажаришларини талаб қилишга ҳақлидир.
11.9. Директор ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқаришга, жамият акциядорлари ва Жамият кузатув кенгаши қарорларини бажарилишини ташкил қилиши, Жамитяни ривожлантириш дастур ва бизнес-режаларини ишлаб чиқишни бошқариш, жамият кузатув кенгаши йиллик бизнес-режанинг бажарилиши бўйича ҳар кварталда ҳисобот бериб бориши, фойда олишни таъминлаши, Жамият фаолиятида қонунчиликка риоя қилишни таъминлаши, шартномавий мажбуриятларни бажариши, меҳнат ва технологик интизомга риоя қилишни текшириш, жамият ходимларининг ижтимоий кафолат ва меҳнат мухофазасига риоя қилишларини таъминлаш, Жамиятда бухгалтерия ҳисоботлари ва ҳисоб-китобларининг ҳаққонийлиги ва зарур ҳолатда бўлишлигини таъминлаши, шунингдек жамиятда ходимлари учун ижтимоий кафолат ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя қилинишини назорат қилиши лозим.
11.10. Директорга тўланадиган меҳнат ҳақи миқдори жамият фаолиятининг самарадорлиги билан бевосита боғланган бўлиб, шартнома билан белгиланиши лозим.
11.11. Жамият директори вазифасини бошқа ташкилотлардаги бошқарув лавозимларини биргаликда эгаллаб туриши фақат жамиятнинг кузатув кенгаши розилигига кўра йўл қўйилади.
11.12. Кузатув кенгаши жамият директори билан тузилган шартноманидиректор томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда бекор қилиши мумкин.
11. 13. Агар жамият директори жамият уставини қўпол равишда бузган ҳолларида ёки ўз ҳаракатлари (лаёқатсизлиги) билан жамиятга зарар келтирса, жамиятнинг кузатув кенгаши жамият директори билан тузилган шартномани муддатидан илгари бекор қилишга хақлидир.
XII. Жамият кузатув кенгаши ва директорининг маъсулияти
12.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, жамият директории ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.
12.2. Агар ушбу модда қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.
12.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
12.4. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси, директори устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
XIII. Жамият миноритар
акциядорлар қўмитаси
13.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.
13.2. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:
акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;
қонун ҳужжатларига ва жамиятнинг мазкур уставига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
XIV. Тафтиш комиссия
14.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3та аъзо таркибида тафтиш комиссияси сайланади.
14.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Тафтиш комиссияси ҳақида”ги низом билан белгиланади.
14.3. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
14.4. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
14.5. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси қонунчилик ва жамиятнинг мазкур устави билан белгиланади.
14.6. Тафтиш комиссиясининг ваколатлари
- жамиятнинг тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамиятнинг бошқарув органида лавозим эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида хужжатларни тақдим этишлари лозим;
- тафтиш натижасида жамиятнинг бошқарув органлари ваколатларига тегишли бўлган ва ҳал қилинишни талаб қиладиган хўжалик-ишлаб чиқариш, молиявий, хуқуқий фаолият натижасида жамият манфаатларига зарар келтирадиган ҳолатлар аниқланганидаваколатли шахслардан Кузатув кенгаши йиғилишини, акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақирилишини талаб қилиш;
- жамият ходимлари, жумладан барча мансабдор шахсларидан тафтиш комиссияси ваколатида бўлган саволлар бўйича шахсан тушунтириш беришларини талаб қилиш;
-жамият бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдига Жамият ходимлари, жумладан мансабдор шахслар, агар улар Устав, низом, қоида ва йўриқномаларни бузган ҳолларида жавобгар бўлишлари ҳақида савол қўйишга ҳақлидир.
14.7. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
14.8. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатларибузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
14.9. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу уставнинг 14.8 бандида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
14.10. Жамият тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
XV. Жамиятнинг ички аудит хизмати
15.1. Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилиши мумкин. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
15.2. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
15.3. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
XVI. Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш.
16.1. Жамиятни қайта ташкил этиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.
16.2. Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш фақат ваколатли давлат органларининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
16.3. Рўйхатдан ўтказувчи орган қайта ташкил этиш натижасида тугатилаётган жамият қимматли қоғозларининг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан, шунингдек у юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилганидан кейин янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.
16.4. Жамиятнинг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда жамият фаолиятини тугатишга сабаб бўлади.
16.5. Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни тугатиш ва тугатувчини ёки тугатиш комиссиясини (бундан буён матнда тугатувчи деб юритилади) тайинлаш тўғрисидаги масалани акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади.
16.6. Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади.
16.7. Жамият суднинг қарорига кўра тугатилаётганда тугатувчини тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
16.8. Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.
16.9. Давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли органнинг вакили киритилади.
16.10. Тугатувчи жамиятнинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун муддат жамиятнинг тугатилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.
16.11. Тугатилаётган жамиятнинг кредиторлар билан ҳисоб-китоблардан кейин қолган мол-мулки тугатувчи томонидан акциядорлар ўртасида қуйидаги навбат бўйича тақсимланади:
биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамияти ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиши” Қонунига мувофиқ акциядорларнинг талабларига кўрақайтариб сотиб олиниши лозим бўлган акциялар бўйича тўловлар амалга оширилади;
иккинчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва жамият уставида имтиёзли акциялар бўйича белгиланган тугатиш қийматини тўлаш амалга оширилади;
учинчи навбатда тугатилаётган жамиятнинг мол-мулкини оддий акциялар эгалари бўлган акциядорлар ўртасида тақсимлаш амалга оширилади.
16.12. Мол-мулкни ҳар бир навбат бўйича тақсимлаш аввалги навбат бўйича мол-мулк тўлиқ тақсимлаб бўлинганидан кейин амалга оширилади.
16.13. Агар жамиятдаги мавжуд мол-мулк ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва жамият уставида белгиланган тугатиш қийматини имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган барча акциядорларга тўлаш учун етарли бўлмаса, мол-мулк имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
16.14. Мол-мулкни тугатиш қийматининг чет эллик инвестор бўлган акциядорга ўтказиладиган қисмини жамият хорижий валютага айирбошлаб бериши шарт.
16.15. Рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувни киритган пайтдан эътиборан жамиятни тугатиш тамомланган, жамият эса фаолиятини тугатган деб ҳисобланади.
16.16. Рўйхатдан ўтказувчи орган жамият тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ёзувни фақат жамиятнинг қимматли қоғозлари чиқарилишлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан кейингина киритади.
XVII. Келишмовчиликларни ҳал қилиш
17.1. Акциядорлик жамиятларининг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, шунингдек акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчиликда ўрнатилган тартибга кўра ҳал қилинади.