МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ АУДИТИ БЎЙИЧА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КОНКУРС ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
- 04 Aprel 2023
- 04 Aprel 2023
- 04 Aprel 2023
- Kurildi: 356
«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI- AGROMASH» Акциядорлик жамияти ташкилотнинг 2022 йилдаги НСБУ ва 2022 йил бўйича МСФО молиявий ҳисобот аудити бўйича моливий-хўжалик фаолиятини халқаро стандартлар аудиитни ўтказиш учун ташкилот танлаш бўйича конкурс танлови эълон қилади.
Конкурс танловида қатнашиш учун манфаатдор ташкилотлар таклиф қилинади.
Конкурс танлови якуни бўйича Кузатув кенгаши томонидан мухтор ташкилот ва аудит ўтказиш муддати тасдиқланади.
Конкурс танлови таклифи қуйидаги ҳужжатлардан ташкил топган бўлиши керак:
- шартноманинг таклиф қилинаётган шартлари билан бирга танловда қатнашиш учун ариза (ўтказиш муддати, хизматлар учун тўланадиган пул маблағининг чегаравий миқдори ва бошқалар);
- давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидани гувоҳнома нусхаси, қатнашувчининг тегишли лицензияси, квалификация сертификати ва ходимлар аттестациялари;
- компания ҳақида маълумот;
- ўз штатида халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган аудитор бор бўлиши (CIPA, ACCA,CPA ёки «МСА бўйича аудит» предмети бўйича имтиҳонни ўз ичига олган сертификат);
- аудит соҳасида ишлаш бўйича иш тажрибаси камида 10 йил.
Номзодларнинг ҳужжатлари конкурс танлови ўтказилиши ҳақидаги эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 кун давомида қабул қилинади.
Конкурс танловида қатнашиш бўйича тижорат таклифлари корхона маъмурияти номига конвертга мухрланган ҳолда конкурс танлови ўтказилиши ҳақидаги эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 кун давомида қабул қилинади. Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, С. Машходий кўчаси, 210.
Кўрсатилган муддатдан сўнг тақдим қилинган таклифлар ҳақиқий эмас деб тан олинади ва кўриб чиқилмайди.
Электрон почта: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.agromash.uz
Телефон, факс: (+998 71) 269-78-16.