«BMKB-AGROMASH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲАҚИДА НИЗОМ (2022)
- 26 Sentyabr 2022
- Kurildi: 426
(.doc) Юқлаб олиш
Tilingizni tanlang:
Telefon: (+99871) 269-78-16 |
E-mail: uzbmkb_agromash@mail.ru |
(.doc) Юқлаб олиш
«BMKB-AGROMASH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ ҲАҚИДА НИЗОМ (.doc) Юқлаб олиш
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ (.doc) Юқлаб олиш
«BMKB-AGROMASH» АЖ
Акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2016 йил ”28”июнь
Йиғилиш раиси
_____________ _________________
(имзо) Ф.И.Ш.
«BMKB-AGROMASH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ҲАҚИДА НИЗОМ
Мазкур низом амалдаги қонунчилик ва «BMKB-AGROMASH» АЖ Устави асосида ишлаб чиқилган.
Низом тафтиш комиссиясининг мавқеи, таркиби, вазифалари, ваколатларини, унинг ишлаш тартиби ва жамиятнинг бошқа бошқарув органлари билан ўзаро муносабатини белгилайди.
1. Тафтиш комиссиясининг хуқуқий мавқеи
1.1. Тафтиш комиссияси «BMKB-AGROMASH» АЖнинг Органи бўлиб, жамият ва жамият балансидаги бўлинмалари, хизматлари, филиаллари ва ваколатхоналарининг фаолиятлари устидан ички молиявий-хўжалик ва хуқуқий назоратни амалга оширади.
1.2. Тафтиш комиссияси Кузатув кенгаши ва ижроия органи фаолиятини назорат қилади, аммо улар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилишга хақли эмас.
1.3. Тафтиш комиссияси ўз фаолятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, «BMKB-AGROMASH» АЖ Устави, мазкур Низом ва «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорлари томонидан қабул қилинган тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари фаолиятига алоқадор бўлган бошқа хужжатларга амал қилади.
Тафтиш комиссиясининг таркиби
2.1. Тафтиш комиссияси акциядорлар йиғилиши томонидан сайланади. Овоз бериш ҳар бир номзод учун алоҳида олиб борилади. Аниқ бир шахсни тафтиш комиссияси таркибига киритиш қарори йиғилишда қатнашаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Тафтиш комиссияси аъзоси бўлиб жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси ёки унинг ваколатли бўлиши мумкин.
2.2. Тафтиш комиссияси таркибига уч киши киради. Тафтиш комиссияси 1 йилга сайланади.
Бир жамиятнинг Тафтиш комиссияси таркибига бир шахс уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
2.3. Тафтиш комиссиясига номзодлар сифатида йиғилишда қуйидаги шахслар таклиф қилиниши мумкин:
- Тафтиш комиссиясининг ваколатлари муддати тугаган аъзолари;
- акциядорлар томонидан таклиф қилинаётган шахслар.
2.4. Тафтиш комиссиясининг аъзоси унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажармаган ёки унга берилган хуқуқларни суъистемол қилган ҳолларда жамият акциядорларининг умумий йиғилиши унинг ваколатлари муддати тугашидан аввал чақириб олишга хақли. Бундай қарор йиғилишда қатнашаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Агар Тафтиш комиссиясининг аъзоси ўз ваколатлари муддати тугашидан аввал ўз вазифаларини бажаришни тўхтатиб қўйса, у ҳолда яқин орада ўтказилиши режалаштирилган акциядорларнинг йиғилишида унинг ваколатлари бошқа аъзога берилади.
2.5. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Кузатув кенгаши аъзоси бўла олмайди, ҳамда жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллай олмайди, Тафтиш комиссияси аъзоси сифатидаги фаолиятини жамиятда ёлланган меҳнат фаолияти билан бирга олиб бора олмайди.
2.6. Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз вазифаларини бажарганликлари учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ўрнатилган миқдор ва тартибда мукофот ва бадаллар олиши мумкин.
3. Тафтиш комиссиясининг вазифалари
3.1. Тафтиш комиссияси ўзи тасдиқлаган режа бўйича камида йилига бир марта ёки келиб тушган талабга кўра – режадан ташқари жамиятнинг молиявий – хўжалик фаолияти ва жорий хужжатларни мунтазам равишда текшириб туради ва тафтиш қилади. Текширувлар акциядорлар, Кузатув кенгаши, жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида 5 фоизига эга бўлган акциядорларнинг топшириғига кўра, ҳамда ўз ташаббуси бўйича амалга оширилиши мумкин.
3.2. Тафтиш комиссияси йиллик режали текширувга солиқ органларига йиллик бухгалтерия балансини топширганидан сўнг киришиши шарт. Бунда жамиятнинг пул маблағлари ва мол-мулки ҳолати, жамиятнинг барча иш юритиш ҳолати текширилади.
3.3. Тафтиш комиссияси жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган хулоса тузади:
Жамиятнинг ҳисобот ва бошқа молиявий хужжатларидаги маълумотларнинг хаққонийлигига берилган баҳо;
Бухгалтерия ҳисоб-китобини олиб бориш тартиби ва молиявий ҳисоботни тақдим қилишдаги қоидабузарлик ҳақида маълумот, шунингдек, молиявий-хўжалик фалиятини олиб боришда йўл қўйилган қонунбузарликлар ҳақида маълумотлар.
3.4. Тафтиш комиссияси жамиятнинг Кузатув кенгашининг мажлисларига ҳар чоракда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ҳақида хулосаларни, шунингдек мазкур битимларни тузишда қонунчилик ва жамиятнинг ички хужжатлари талабларига риоя қилиниши ҳақидаги хулосаларни олиб чиқади.
Тафтиш комиссиясининг жамиятда мавжуд бўлган аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар ҳақидаги хулосаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
3.5. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари ёзма ҳисоботлар, билдиришнома ва маълумотлар шаклида тақдим қилинади. Кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясининг хулосаларини кўриб чиқиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши эътиборига Тафтиш комиссияси томонидан билдирилган танқидий мулоҳазаларга нисбатан берилган тушунтиришлар билан бирга ҳавола қилади.
3.6. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини бажариши давомида қуйидаги иш турларини амалга оширади:
• Жамиятнинг молиявий хужжатларини, мол-мулкни ҳисобдан ўтказиш комиссиясининг хулосасини текшириш, кўрсатилган хужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоб-китоби билан солиштириш;
• Жамият номидан тузилган шартномаларнинг, тузилаётган битимларнинг, савдо-сотиқ, ҳисоб-китоб ва бошқа операцияларнинг, контрагентлар билан олиб борилган ҳисоб-китобларнинг қонунийлигини текшириш;
• Бухгалтерия ва статистик ҳисоб-китобларнинг тегишли меъёрий низомларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;
• Молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятида ўрнатилган меъёрлар, қоидалар, ГОСТ, ТШ ва бошқ. риоя қилинишини текшириш;
• Жамиятнинг молиявий аҳволини, унинг тўловга қобиллигини, активларининг ликвидлигини, ўз маблағлари ва ижара маблағларининг нисбийлигини таҳлил қилиш, корхонанинг иқтисодий аҳволини яхшилаш захираларини аниқлаш ва жамиятнинг бошқарув органлари учун тавсияларни ишлаб чиқиш;
• Маҳсулот ва хизматларни етказиб берувчилар томонидан тўловларни, бюджет тўловларини, ўтказма ва дивидендлар тўловларини, облигациялар бўйича фоизларни, бошқа мажбурий тўловларни қоплаш бўйича тўловларни тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини текшириш;
• Жамият балансларини, солиқ инспекциясига, статистик органларга, давлат бошқарув органларига тақдим қилинадиган ҳисоботларни тўғри тузилишини текшириш;
• Кузатув кенгаши ва ижроия орган томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонуний хуқуққа эга эканлигини, уларнинг жамиятнинг Устави ва акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларига мувофиқлигини текшириш.
1. Тафтиш комиссиясининг хуқуқ ва ваколатлари
4.1. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини етарли даражада бажариши учун қуйидаги хуқуқларга эга:
• Жамиятнинг бошқарув органлари, унинг бўлинма ва хизматлари, мансабдор шахсларидан тафтиш комиссияси томонидан талаб қилинган ва унинг фаолияти учун зарур бўлган ва уларни ўрганиб чиқиш тафтиш комиссиясининг функцияси ва ваколатларига мувофиқ бўлган хужжат ва материалларни олиш. Кўрсатилган хужжат ва материаллар тафтиш комиссиясига унинг ёзма талабномасидан кейин уч кун ичида тақдим қилинади.
• Ваколатли шахслар, Кузатув кенгаши, акциядорларнинг умумий йиғилишидан жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, хуқуқий фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар жамият манфаатига зарар келтириши эҳтимоли бўлса ва жамиятнинг мазкур бошқарув органлари ваколатига кирадиган саволларни ҳал қилиш талаб қилииган ҳолларда йиғилиш чақирилишини талаб қилиш;
• жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, хуқуқий фаолиятида қоидабузарликларга йўл қўйилган бўлса ёки жамият манфаатига зарар келтириш эҳтимоли бўлса акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш;
• тафтиш комиссиясининг ваколатида бўлган саволлар бўйича жамият ходимлари, жумладан барча мансабдор шахслардан шахсан изоҳ беришини талаб қилиш;
• жамиятнинг бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари, жумладан мансабдор шахслари томонидан жамият қабул қилган низомлар, қоидалар, йўриқномаларга риоя қилмаслик ҳолатлари мавжуд бўлса, улар зиммасига жавобгарлик мажбуриятини қўйиш.
5. Тафтиш комиссияси ва унинг аъзоларининг мажбуриятлари
5.1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари текширишлар олиб боришдан аввал текширишга тааллуқли бўлган барча хужжат ва материалларни атрофлича ўрганиб чиқишлари керак. Тафтиш комиссиясининг аъзолари йўл қўйган хатолари учун жавобгарлик чораларини акциядорларнинг умумий йиғилиши белгилайди.
5.2. Агар тафтиш комиссиясининг аъзоси унга берилган ваколатлар муддати тугашидан аввал ўз вазифаларини бажармай қўйса, у ҳолда у тафтиш комиссиясида фаолиятини тугатишдан 1 ой олдин кузатув кенгашини хабардор қилиши керак.
5.3. Тафтиш комиссиясининг мажбуриятлари:
• акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, жамият ижроия органига ўз вақтида амалга оширилган ревизия ва текширувлар натижалари ҳақида ёзма ҳисобот, билдиришнома, маълумотлар шаклида жамият бошқарув органлари йиғилишларида маълумот бериши керак;
• ўз вазифаларини бажариш вақтида тафтиш комиссияси аъзоларига очиқ бўлган тижорат сири ва конфиденциал маълумотларни ошкор қилмаслик;
• жамиятнинг мансабдор шахслари томонидан ўз мансаблари имкониятларини суъистеъмол қилинишига йўл қўйилиши натижасида жамият манфаатларига аниқ зарар етиши аниқланганида ваколатли органлардан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришини талаб қилиш;
1. Тафтиш комиссиясининг йиғилишлари
6.1. Тафтиш комиссияси ўз йиғилишларида барча саволларни ҳал қилади. Тафтиш комиссиясининг йиғилишлари тасдиқланган режага кўра текширув ёки ревизиядан аввал ва уларнинг натижалари бўйича олиб борилади. Тафтиш комиссияси аъзоси тафтиш комиссияси томонидан зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган қоидабузарликлар аниқланганида комиссиянинг тезкор йиғилиши чақирилишини талаб қилиши мумкин.
6.2. Тафтиш комиссияси йиғилишида камида 50% аъзолар қатнашса, йиғилиш қонуний хуқуққа эга бўлади.
6.3. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Тафтиш комиссиясининг акт ва хулосалари йиғилишда қатнашаётган оддий кўпчилик овозлар билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлганида тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Тафтиш комиссиясининг комиссиянинг қарорига рози бўлмаган аъзолари йиғилиш баённомасида ўзларининг алоҳида фикр-мулоҳазаларини ифода этишлари ва акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, жамият ижроия органи эътиборига етказиши мумкин.
6.4. Тафтиш комиссияси ўз таркибидан раис ва котибни сайлайди. Кмиссия раиси йиғилишларни чақиради ва олиб боради, тафтиш комиссиясининг жориш ишларини ташкиллаштиради, акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, жамият ижроия органи йиғилишларида комиссия номидан вакил бўлади, комиссия номидан чиқаётган хужжатларни имзолайди.
6.5. Тафтиш комиссияси раиси мажбуриятларига қуйидагилар киради:
- Тафтиш комиссиясининг мажлисларини чақириш ва ўтказиш;
- комиссиянинг жорий ишларини ташкиллаштириш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, жамият ижроия органи йиғилишларида Тафтиш комиссияси номидан музокараларда овоз бериш хуқуқи билан вакил бўлиш;
- Тафтиш комиссияси номидан чиқаётган хужжатларга имзо қўйиш.
6.7. Тафтиш комиссиясининг котиби комиссия йиғилишлари баённомаларини юритиш, тафтиш комиссиясининг акт ва хулосаларини керакли манзилга етказиш, комиссия номидан чиқаётган хужжатларга имзо қўйиш.
АХБОРОТ СИЁСАТИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ (.pdf) Юқлаб олиш
Kompaniya manzili:
100007, O'zbekiston, Toshkent, ST. Sultanali Mashhad, 210
Telefon: (371) 269-78-16
Telefon: (371) 269-69-20
Faks: (371) 269-34-81
Sayt: www.agromash.uz