Имтиёзли хуқуқ ҳақида билдиришнома
- 02 Iyul 2021
- Kurildi: 482
Устав ва акцияларни чиқариш ҳақидаги Қарорга мувофиқ, «BMKB- AGROMASH» АЖ акциядорлари оддий (овоз берувчи) акцияларнинг эгалари уларга тегишли бўлган оддий акциялар сонига пропорционал равишда мазкур чиқарилаётган оддий (овоз берувчи) акцияларни сотиб олиш имтиёзли хуқуқларига эга.
Қўшимча чиқарилаётган оддий (овоз берувчи) акцияларни сотиб олиш имтиёзли хуқуқларига 2021 йил 17 май ҳолатига кўра шакллантирилган акциядорларнинг рўйхатида қайд этилган «BMKB- AGROMASH» АЖ акциядорлари оддий (овоз берувчи) акцияларнинг эгалари эга.
Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиниши муддати, мазкур билдиришнома эълон қилинган кундан бошлаб - 10 кун. Акцияларни жойлаштириш нархи бир дона акция учун – 10 000 (ўн минг) сўм тайинланган.
Имтиёзли хуқуқини амалга ошириш учун жамиятга юборилган акциядорнинг исми, фамилияси (номланиши) ва яшаш жойи (жойлашган ери), сотиб олаётган акцияларнинг сони ва тўлов тури ёзилган ёзма шаклдаги аризани юбориш орқали амалга ошириши мумкин.
Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиниши муддати тугаганидан кейин акциялар очиқ обуна бўйича инвесторларнинг чекланган сони орасида жойлаштирилади.