«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» АЖ жамият акциядорларига акциядорларнинг Умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади
- 26 Dekabr 2023
- Kurildi: 208
«BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларни 2024-йил 17-январь куни соат 10:00да Тошкент шахри, Султонали Машходий кўчаси, 210-уй манзилида жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖнинг мажлислар залида бўлиб ўтадиган Акциядорларнинг умумий йиғилиши хақида хабардор қилади. Электрон манзил: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., сайт: www.agromash.uz, Тел: (+99871) 269-78-16, 269-69-22, Факс:(+99871) 269-34-81.
Кун тартиби:
1. «BMKB-AGROMASH» АЖ Акциядорлар умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг сон ва штат таркибини тасдиқлаш.
2. «BMKB-AGROMASH» АЖ Акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиш регламентини аниқлаш.
3. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва 2022 йил натижаси бўйича бажарилган бизнес-режа хақида бош директорнинг хисоботини кўриб чиқиш.
4. «BMKB-AGROMASH» АЖ фаолиятининг 2022-йил сархисоби бўйича Кузатув кенгашининг хисоботини кўриб чиқиш.
5. Жамиятнинг 2022-йил учун йиллик хисоботни тасдиқлаш.
6. 2022-йил сархисоби бўйича корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.
7. Аудиторлик тишкилотининг хисоботлари, хулосалари ва унинг хизматлари учун тўлов миқдорини тасдиқлаш.
8. «BMKB-AGROMASH» АЖ афилланган шахслари билан тузилган битимларни тасдиқлаш.
9. «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгашига сайлов ўтказиш.
10. «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгашининг «Strong Standard» МЧЖ шўба хўжалик жамиятини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорларни тасдиқлаш.
11. «BMKB-AGROMASH» АЖ қимматли қоғозларини «Тошкент» РФБнинг биржа котировкалари рўйхатидан делистинг қилиш.
Қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатлари тузилган сана:
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш хақида хабар бериш учун – 22 декабр 2023й.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун – 11 январ 2024 й.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2024йил 17 январ соат 9.00да бошланади ва 9.50гача давом этади.
Умумий йиғилишда акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжат, вакиллар эса ёзма шаклда расмийлаштирилган ишончнома асосида иштирок этадилар. Юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс томонидан берилган ишончнома эса нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши учун тайёрланган материаллар билан Тошкент шахри, Султонали Машходий кўчаси, 210-уй манзили бўйича жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖ маъмурий биносида, хамда «BMKB-AGROMASH» АЖнинг корпоратив маълумотлари чоп этиладиган расмий сайтида(http://agromash.uz) танишиб чиқишингиз мумкин.