«БОШ МАХСУС КОНСТРУКТОР БЮРОСИ-АГРОМАШ» АЖ Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида хабардор қилади (08.04.2026)

«БМКБ-АГРОМАШ» АЖ акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида хабардор қилади. Мазкур йиғилиш 2026 йил 8 апрель куни соат 10:00 да «БМКБ-АГРОМАШ» АЖ мажлислар залида қуйидаги манзил бўйича бўлиб ўтади: Тошкент шаҳри, Султонали Машхадий кўчаси, 210-уй.Электрон почта: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.

Веб-сайт: www.agromash.uz Телефон: (+99871) 269-78-16
Кун тартиби:
1. «БМКБ-АГРОМАШ» АЖ акциядорлари умумий йиғилиши ҳисоб комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. «БМКБ-АГРОМАШ» АЖ акциядорлари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. «БМКБ-АГРОМАШ» АЖ Кузатув кенгаши аъзоси — Жўраев Нодиржон Савриддинович ваколатларини муддатидан олдин тугатиш.
4. «БМКБ-АГРОМАШ» АЖ Кузатув кенгаши таркибига қўшимча сайловлар.
Қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тузиш санаси:
— 2026 йил 12 март — акциядорларни хабардор қилиш учун;
— 2026 йил 2 апрель — акциядорларнинг йиғилишда иштирок этиши учун.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2026 йил 8 апрель куни соат 09:00 да бошланиб, соат 09:50 гача давом этади.
Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида иштирок этадилар. Акциядорларнинг вакиллари ёзма шаклда расмийлаштирилган ишончнома асосида иштирок этадилар.
Юридик шахс номидан берилган ишончнома қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланиши шарт. Жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёрланган материаллар билан жамиятнинг маъмурий биносида (манзил: Тошкент шаҳри, Султонали Машхадий кўчаси, 210-уй), шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайти http://agromash.uz да (корпоратив ахборот эълон қилинадиган саҳифада) танишиш мумкин.
Бош директор Нурматов Р.Х.

 

Foydali manbalar

Teskari aloqa