Акциядорлик жамиятининг ижроия органи ҳақидаги низом

«BMKB-AGROMASH» АЖ

акциядорларининг умумий йиғилиши томнидан тасдиқланган
2017 йил ”13” январь
Йиғилиш раиси
_____________ ( _________________ )

имзо                                Ф.И.Ш.             

    
«BMKB-AGROMASH»
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ
(ўзгаришлар билан)


I. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур низом «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорлик жамиятининг Ижроия органи (Бош директори) мақомини белгилайди ва ишини регламентлаштиради, Бош директорини тайинлаш, унинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича, жумладан кўрик танлови асосида, тижорат ташкилоти (ташкилот бошқарувчиси) ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчи) берилиши мумкин. Шартнома шартлари Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
1.2. Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонуни ва «BMKB-AGROMASH»
АЖ уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

II. Акциядорлик жамиятининг Ижроия органининг тузилиш тартиби

2.1. Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқариш Ижроия органнинг якка ўзи, Бош директор томонидан амалга оширилади. Бош директор тасдиқланган бизнес-режа, маъмурий-хўжалик харажатлари сметаси доирасида ижроия аппаратини шакллантиради.
2.2. Акциядорлик жамиятининг Ижроия органи раҳбари жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тайинланади.
Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ Бош директор кўрик танлови асосида чет эллик менеджерларнинг қатнашувида ҳам тайинланиши мумкин.
2.3. Бош директор номзоди кўриб чиқилиши ва тасдиқланишида қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилинади.
2.4. Бош директор лавозимига номзод кузатув кенгаши аъзоларига унинг таржимаи ҳолида жиноий жавобгарликка, маъмурий ва бошқа турдаги жавобгарликларга тортилганлиги мавжудлиги ҳақида маълум қилиши керак.
Кузатув кенгаши раиси Бош директор лавозимига номзодни таклиф қилиб, Бош директор лавозимида ишлашга розилигини билдирувчи номзод томонидан ёзилган ариза билан шахсан тасдиқланган Шартноманинг тузилиш шартлари, бошқарув фаолияти учун белгиланган мукофот хажми ҳақида маълумот беради.
2.5. Бош директор бўлиб акциядор ёки жамия фаолияти билан яқиндан таниш бўлган мутахассис, яъни учинчи шахс ҳам бўлиши мумкин.
2.6. Кузатув кенгаши томонидан Ижроия органининг таклиф қилинган раҳбари номзоди тасдиқланганидан кейин у билан Бош директори лавозими вазифаларини бажариши бўйича Шартнома тузилади.
Бош директор билан шартнома бир йил муддатга унинг ваколатларини ҳар йили чўзиш ёки тўхтатиш қарори қабул қилиниши мумкинлиги билан тузилади.
Шартнома жамият номидан кузатув кенгаши раиси томонидан ёки кузатув кенгаши томнидан ваколатланган шахс томонидан имзоланади. Бош директор билан тузилаётган шартномада жамият фаолиятининг самародорлигини оширишдаги унинг мажбуриятлари ва унинг акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдидаги жамиятнинг йиллик бизнес-режасининг бажарилиши бўйича ҳисоботларининг даврийлиги кўзда тутилган бўлиши керак.
2.7. Акциядорлик жамиятнинг Бош директори акциядорлик жамиятнинг уставини, ҳамда Шартнома шартларини бузганлиги учун, у билан тузилган Шартнома бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиши мумкин. Жамиятнинг Бош директори билан тузилган Шартнома бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиши ҳақидаги қарор қатнашаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
2.8. Бош директор томонидан қўпол хатоларга йўл қўйилгани тақдирда ёки жамиятнинг йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилиши тўхтаб қолишига олиб келган ҳолларда жамиятнинг кузатув кенгаши Бош директор билан тузилган битимни муддатидан илгари тугатишига хақлидир.
2.9. Жамиятнинг Бош директор билан тузилган битимнинг муддатидан илгари тугаши унинг соғлиги сабабли ўз ҳоҳишига кўра ишдан бушаши билан боғлиқ бўлган ҳолларда унинг ваколатларини вақтинчалик то кузатув кенгаши қарори билан директор тайинланишига қадар унинг ўринбосари бажариб туради.

III. Акциядорлик жамиятининг Ижроия органи ваколатлари
3.1. Бош директор жамият фаолиятига тааллуқли бўлган барча саволларни мустақил ҳал қилади, фақат умумий йиғилиш ва кузатув кенгаши ваколатларига тегишли бўлган саволлар бундан мустасно. Унга Жамият устави, умумий йиғилиш қарорлари ва унинг билан тузилган меҳнат шартномаси доирасида белгиланган чегараларда жамиятнинг мол-мулки ва маблағларини бошқариш хуқуқи берилган.
3.2. Жамиятнинг Бош директори ваколатларига жамиятнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган барча бошқариш саволлари киради, фақат умумий йиғилиш ва кузатув кенгаши ваколатларига тегишли бўлган саволлар бундан мустасно.
3.3. Жамиятнинг Бош директори акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорларини бажаришини ташкиллаштиради, жамиятни бошқариш бўйича маъмурий – бошқарув фаолиятни амалга оширади, ички тартиб қоидаларини белгилайди ва тасдиқлайди, жамиятни кадрларга нисбатан бўлган эҳтиёжини таъминлайди.
3.4. Жамият Бош директорини моддий рағбатлантириш Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига асосан жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади.
Жамият Бош директорини мукофатлаш миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, шартнома билан белгиланиши керак.
3.5. Жамият Бош директори судда ва давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатларда жамият номидан вакил бўлиши мумкин. Фуқаролар, юридик шахслар, давлат органлари ва мансабдор шахслар ўз ҳаракатлари билан жамият хуқуқларини бузилишига олиб келишганларида у судда ёки давлат арбитражида ўрнатилган тартибда жамият хуқуқларини талашишга хуқуқлидир.
3.6. Жамиятнинг Бош директори ваколатларига яна қўшимча акцияларни чиқариш қарори қабул қилинса, эмиссия проспектларини ишлаб чиқиш ҳам киради.
Жамиятнинг Бош директори акцияларни акциядорлар ўртасида тақсимланишини, жамият акцияларининг бозорини, умуман олганда қимматли қоғозлар бозори аҳволини таҳлил қилиши керак, Кузатув кенгаши мажлисларида янги қимматли қоғозларни чиқариш бўйича ўз таклифларини киритиши керак. Зарур тартибда акциядорлар таркибига жамият бошқарувида, рақобатдош маҳсулот чиқаришда ва уни ташқи бозорга экспорт қилишни таъминлашда қатнашадиган стратегик чет эллик сармоядорларни (қонунчиликда ўрнатилган ҳоллардан ташқари) жалб қилиши керак.
3.7. Жамиятнинг Бош директори хўжалик фаолиятини олиб боришида ҳам давлат муассасалари ва корхоналари билан, ҳам бошқа юридик ва жисмоний шахслари билан шатрнома ва битимлар тузади.
3.8. Жамиятнинг Бош директори жамиятни бошқариш бўйича маъмурий-бошқарув фаолиятини амалга оширади, ички тартиб қоидаларини белгилайди ва тасдиқлайди. Жамиятнинг Бош директори вазифаларига жамиятни кадрлар билан таъминлаш ҳам киради.
3.9. Жамиятнинг Бош директори ишлаб чиқилган бизнес-режа доирасида Кузатув кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган смета бўйича харажатларни амалга оширади.
3.10. Жамиятнинг Бош директори қуйидагалар хақлидир:
-жамият номидан ишончномасиз иш олиб бориш, бошқа ташкилот ва органлар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда жамият манфаатларни билдириши;
-пул маблағларини сақлаш ва барча турдаги ҳисоб-китобларни, жамиятнинг кредит ва касса операцияларини амалга ошириш учун банкларда ҳисоб-китоб рақамлари ва варақларини очиш;
-фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши ваколатлари тегишли бўлган битимларни тузишдан ташқари, битимлар тузиши;
-шартнома ва контрактлар, жумладан меҳнат шартномаларини тузиши;
-ишончномалар бериши, бошқа идоралар билан ёзишмалар юритиши;
-Жамият ходимларининг штат жадвалини тасдиқлаш, ишчилар билан меҳнат шартномаларини тузиши ва бекор қилиши;
-жамият номидан жамоавий музокараларда чиқиши ва меҳнат жамоаси билан жамоавий шартнома тузиш;
-ўзининг ваколатларига тегишли бўлган саволлар бўйича жамиятнинг барча ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар чиқариши ва кўрсатмалар бериши;
-кузатув кенгаши билан келишган ҳолда жамият ходимларини рағбатлантириши;
-жамият ходимларидан ички тартиб қоидаларига, жамиятда амал қилинаётган бошқа қоида ва низомларга, меҳнат шартномаси шартларига риоя қилишни талаб қилиши. Ходимлар меҳнат интизомини бузганлари тақдирда, қоидабузарларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини кўриши;
-жамият ходими билан меҳнат шартномасини тузганида унинг учун жамиятнинг хизмат ва тижорат сирини ташкил қиладиган маълумотларнинг хажми ва таркибини белгилаш;
3.11. Жамиятнинг Бош директорининг мажбуриятлари:
• ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлаши учун жамиятнинг жорий фаолиятини бошқариш, фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши ваколатлари тегишли бўлган саволлар бундан мустасно;
• акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорларини бажаришни ташкиллаштириши;
• таъсис хужжатларида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши эътиборига йиллик бизнес-режанинг бажариши бўйича ҳар чоракдаги ҳисоботларни, ҳамда ўзининг ваколатларига тааллуқли бўлган ишларнинг ҳволи бўйича маърузаларни тақдим қилиши;
• жамият ривожланиши бизнас-режаси ва дастурларни ишлаб чиқишни бошқариш, уларнинг бажарилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган узоқ муддатли стратегия асосидаги ўрта муддатли бизнес-режа (5 йилгача муддатга) ва кузатув кенгаши эътиборига қисқа муддатли (ҳар йиллик) тасдиқлаш (маъқуллаш) учун тақдим қилиши;
• жамиятнинг шартномавий мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
• ишлаб чиқариш ва ижтимой соҳа ривожланиши учун зарур бўлган хажмда фойда олишни таъминлаш;
• жамият фаолиятида қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаб бориши;
• жамиятда бухгалтерия ҳисоботлари ва ҳисоб-китобларининг зарур бўлган ҳолда бўлиши ва тўғри тузилишини ташкиллаштиришни, тегишли органларга ҳар йилги ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим қилишни, акциядорлар, кредиторлар ва бошқа маълумот олувчиларга жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотни юборилишини таъминлаши. Қоунчилик томонидан белгиланган миқдор ва тартибда солиқларни ўз вақтида тўлашни таъминлаши;
• жамият тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра жамият молиявий-хўжалик фаолияти бўйича хужжатларни сўзсиз тақдим қилиши;
• тегишли органларга давлат статистик ҳисоботларини ўз вақтида ва тўла тақдим қилинишини таъминлаш;
• жамиятнинг ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва бошқа таркибий бўлинмаларининг ишлари ва самарали ўзаро бирга ишлашини назорат қилиш;
• агар унинг ваколати доирасига учинчи шахсга сир ҳисобланадаган маълумотларни етказиш кирмаса, у ҳолда жамият сирини ташкил қиладиган маълумотни сир сақлаши. Кузатув кенгаши томонидан жамият учун сир ҳисобланадиган маълумотлар рўйхати белгиланади.
• жамият ходимлари томонидан хизмат ёки тижорат сири ҳисобланадиган маълумотни сир сақлашини таъминлаши;
• жамият номидан хужжатларни имзолаши;
• жамиятни малакали мутахассислар билан таъминланиши бўйича, жамият ходимларининг билимлари, малакалари, тажрибаси ва имкониятларидан энг самарали фойдаланиш бўйича, жамиятнинг мансабдор шахслари ўқув курслари, семинар ва бошқа тадбирларда қатнашишлари орқали уларнинг малакаларини ошириш, меҳнат ва технологик интизомни сақлашни таъминлаш, жамият ишчиларига нисбатан ижтимой кафолат ва меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш чораларини кўриши;
• жамоавий музокараларда иш берувчининг вакили қатнашишини таъминлаши. Иш берувчи сифатида жамоавий шарномалар ва келишувлар тузилишида чиқиши. Жамоавий шартнома бўйича мажбуриятларини бажариши;
• Кузатув кенгаши билан узоқ муддалтли хизмат сафарлари ва меҳнат таътили вақтларини келишиши. Кузатув кенгашини у йўқлигида унинг вазифаларни вақтинча бажарувчи шахс ҳақида маълумот бериши;
• акциядорларнинг амалдаги қонунчилик томонидан кўзда тутилган ахборотларни олишларида уларнинг барча хуқуқларига риоя қилинишини таъминлаши, акциядорларнинг умумий йиғилишларида қатнашиши, уларга дивидендлар саналиши ва тўланишини таъминлаши;
• унинг ваколатлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни бажариши.
3.12. Жамиятнинг Бош директори томонидан ўз вазифаларини бажармаслик ёки керакли даражада бажармаслиги ёки ўз хуқуқларидан фойдаланмаслиги жамият ташаббуси билан у билан тузилган шартнома муддатидан илгари бекор қилинишига асос бўлади.
3.13. Жамиятнинг Бош директори унинг айбли ҳаракатлари билан (ёки ҳаракат қилмаганлиги учун) жамиятга келтирилган зарар учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва бошқа қонунчилик актларида кўзда тутилган тартибда жавобгардир. Табиий ишлаб чиқариш-хўжалик тавакалчилиги билан содир бўлган зарар қопланиши керак эмас деб ҳисобланади.
3.14. Жамиятнинг Бош директори бошқа интизомий қоидабузарликлари учун Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги бўйича жавобгар бўлади. Жавобгарликка тортилиш кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
3.15. Жамиятнинг Бош директорининг мажбуриятларига акциядорларнинг умумий йиғилишини ташкиллаштириш ва акциядорларни жамиятда ички меъёрий хужжатларга кўра олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор қилиш киради.
3.16. Жамиятнинг Бош директорининг аниқ хуқуқ ва мажбуриятлари у билан тузиладиган Шартномада айтиб ўтилади.
Шартномани бекор қилиниши томонларнинг келишувига кўра амалга оширилади ёки Шартномада айтиб ўтилган шартларни иккинчи томон бузган тақдирда биринчи томон бир томонлама тартибда ёки соғлигининг аҳволига кўра бекор қилинади.

IV. Акциядорлик Жамияти Бош директорининг ишлаш тартиби
4.1. Жамиятнинг Бош директори жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига ҳисобдордир ва уларнинг қарорлари бажарилишини ташкиллаштиради. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари директор учун мажбурийдир.
4.2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қуйидаги хуқуқларга эга:
- Жамиятнинг Бош директоридан ўз иши бўйича ҳисобот ва жамият фаолиятига итааллуқли бўлган барча хужжатларни талаб қилиши;
- директорга алоҳида ҳолларда уставга зид бўлмаган қўшимча хуқуқларни бериши.
4.3. Жамият Бош директорининг акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларини бажариши бўйича фаолиятини назорат қилиш кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
4.4. Тафтиш комиссияси Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг топшириғига кўра ёки ўз ташаббусига кўра ёки жамият оддий акцияларининг ҳаммаси бўлиб 5 фоизи эгалари бўлган акциядорларнинг талабларига кўра Ижроия органнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширувини олиб боради.
4.5. Жамиятнинг Бош директори Ижроия органнинг, жамиятнинг нуқтаи назарини Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашида ифода этади ва ҳимоя қилади.
4.6. Бош директор ҳар бир ўтган йил бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун жамиятнинг олиб борган операциялари ва бухгалтерия баланси бўйича батафсил ҳисобот тақдим этади. Ҳисобот ўз ичига қуйидаги моддаларни олиши керак:
-устав фондининг ҳолати, бунда пассивдаги захира фонд ҳисобидан, ҳамда акцияларни сотиб олиш учун тўланган нақд пул билан тўланган қисмларини алоҳида акс эттирилиши керак;
-ҳисобот давридаги умумий кирим ва чиқим;
-жамият хизматчилари ишига тўлов харажатлари ва бошқарув бўйича бошқа харажатлар ҳисоби;
-жамиятнинг амалда бор бўлган мол-мулки ва унга тегишли бўлган захиралар ҳисоби;
-жамиятнинг қарзлари ва жамиятга бўлган қарздорликлар ҳисоби;
-даромад ва камоматлар ҳисоби;
-соф фойданинг ҳисоби ва уни тахминий тақсимлаш.
Ижроия орган кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси томонидан тайинланган мухтор аудитори тузган баланснинг хаққонийлигини таъминлайди.
4.7. Жамиятнинг Бош директори аффилланган шихслар рўйхати, ҳамда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ҳақидаги маълумот киритилган ҳисоботни акциядорларни умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин ўн кун давомида чоп этилишини таъминлайди. Шунингдек, МСФО ва халқаро аудит стандартлари асосида қонунчилик томонидан ўрнатилган муддатда ҳар йилги молиявий ҳисобот ҳам чоп этилади.
4.8. Ижроия орган Жамият сайтида ва бошқа, қонунчиликда кўзда тутилган манбаларда ошкор бўлиши шарт бўлган маълумотларни инглиз, рус ва акциядорлар ва манфаатдор томонлар, жумладан, чет эл сармоядорларига қулай бўлган тилга таржима қилиниб, чоп этилишини таъминлайди.
4.9. Соф фойданинг кўзда тутилаётган тақсимланишини асослаш, дивидендлар миқдори, уларнинг Жамиятда қабул қилинган дивидендлар сиёсатига мувофиқлиги, шунингдек, заруриятга кўра, соф фойданинг маълум бир қисми жамиятнинг ривожланиш эҳтиёжларини қоплаш учун йўналтирилиши тушунтирилиб, иқтисодий асосланиши чоп этилади.
4.10. Жамият сайтида ижроия органи ва унинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, жамиятнинг акциядорлик капитали (20 фоиздан юқори улушли акциядорлар) тузилмаси ҳақидаги маълумотлар чоп этилади.
4.11. Ижроия орган жамият томонидан қабул қилинган ҳар бир ривожланиш режасида белгиланган мақсадларга эришиш мониторингини амалга ошириш имконини берувчи керакли сон ва сифат меъзонларнинг жорий этилишини таъминлайди. Жамиятнинг бизнес-таваккалчилиг ва ижроия органининг маъсулияти суғурталанади. 4.12. Жамиятнинг Бош директори чет эл бошқарув услублари амалияётида муваффқиятли синовдан ўтган, жумладан ISO, SWOT, GAP тахлили ёки бошқа ёндашувлар, махсус дастурий маҳсулотлар ва бошқ. қўллашга имкон яратиб беради.
4.13. Жамият акцииядорлар таркибига мажбурий тартибда (қонунчиликда ўрнатилган ҳоллардан ташқари) жамиятни бошқаришда, рақобатбардош маҳсулотларни чиқаришда ва уларни ташқи бозорга экспорт қилишида қатнашадиган стратегик чет эллик сармоядорларни жалб қилади.

V. Акциядорлик Жамияти Бош директорининг маъсулияти
5.1. Жамиятнинг Бош директори ўз вазифаларини устав низомлари, Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари асосида бажаради. Шартномада кўрсатилган вазифаларини бажармаган ёки зарур даражада бажармагани учун, ноқонуний фармойишлар бергани учун, ваколатлари чегарасидан чиқиб кетгани учун, устав қоидаларини бузганлиги ва Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларини бажармаганлиги учун директор Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши олдида шахсан жавоб беради.
Жамиятнинг Бош директори Ўзбекистон Республикасида амал қилинувчи қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.
5.2. Жамиятнинг Бош директори битимда молиявий манфаатдор томон бўлса, агар мазкур битимнинг бир томони сифатида жамият қатнашаётган бўлса, қарор қабул қилгунга қадар у ўзининг манфаатдорлиги ҳақида кузатув кенгашига хабар қилиши керак.
5.3. Жамиятнинг Бош директори унга хизмат юзасидан берилган хуқуқдан улар билан меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсади ва манфаати учун фойдаланмаслиги керак.
5.4. Жамиятнинг Бош директори жамият мол-мулкидан фойдаланишда ўз шахсий манфаатларини кўзлайдиган ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.
5.5. Жамиятнинг Бош директори директор сифатида юритадиган фаолияти давомида жамият билан рақобатчилик муносабатларида бўлиши мумкин бўлган ёки маҳсулотни сотишда ва акциядорлик жамиятига хизматлар кўрсатишда қийинчилик туғдирадиган корхона очиши ёки шундай корхона очилишида қатнашишга хақли эмас. Бош директор лавозимга тайинланаётган вақтда шунга ўхшаш корхоналардаги фаолиятини тўхтатиши керак ва бундай тўхтатилиш ҳақида жамият кузатув кенгашини хабардор қилиши керак. Мазкур шартнинг бажарилмаслиги Бош директор билан тузилган меҳнат Шартномасини бекор қилинишига асос бўлади.
Жамиятнинг мансабдор шахслари бошқа жамиятнинг бошқарув ва назорат органларида жамият кузатув кенгашининг рухсатисиз қатнашиши йўл қўйилмайди.
5.6. Жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган акциядори (акциядорлари) Бош директор устидан жамиятга келтирган зарарларини қоплаш бўйича даъво аризаси билан судга мурожаат қилишлари мумкин.
5.7. Жамиятга зарар келтирган қарорга овоз беришда қатнашмаган ёки қарорга қарши овоз берган Жамиятнинг кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзолари жавобгар эмасдирлар. Аффилланган шахс билан битим тузган ва мазкур битим бўйича келиб чиққан хулоса ва якунларининг хаққонийлиги бўйича жавобгар бўлган шахслар учун ўрнатилган ҳоллар бундан мустасно.
Жамиятнинг суд томонидан айби исботланган аффилланган шахси жамиятга келтирган зарарни, аффилланган шахс билан тузилган битимни ва даъвони судда кўриб чиқиш учун кетган харажатларини қоплаши шарт.

Foydali manbalar

Teskari aloqa