Yillik yig'lish bayonnomasi
- 10 Aprel 2017
- Kurildi: 39444
2016 йил 28 июнь соат 14 да Тошкент шаҳар, Султонали Машходий кўчаси, 210 уйда жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖнинг йиғилишлар залида бўлиб ўтадиган «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши
БАЁННОМАСИ
Жами чиқарилган акциялар - 367850 дона
Жами чиқарилган оддий эгаси ёзилган акциялар - 368750 дона
Реестр бўйича жами - 368750 та овозга эга бўлган 306 та акциядорлар.
ҚАТНАШДИ: 271720 та овозга эга бўлган 16 та акциядорлар. Бу овозларнинг умумий сонининг 73,67 фоизини ташкил қилади, яъни кворум мавжуд.
Кузатув кенгаши аъзози Касимов Шухрат Толгатович қуйидагиларни таклиф қилди:
• “Узагросаноатмашхолдинг” АХК вакили Зияев Мамиржон Нишанович, Бош директор Ибрагимов Дамир Асгатович, Кузатув кенгаши раиси Касимов Шухрат Толгатович , кузатув кенши аъзоси Нурматов Равшан Хамидуллаевич аъзолигидаги Раёсатни тасдиқлашни;
• Кузатув кенгаши йиғилиш раиси сифатида Касимов Шухрат Толгатовични сайлашни;
• Умумий йиғилиш котиби сифатида Ткаченко София Ниловнани сайлашни.
«BMKB-AGROMASH» АЖ Уставига мувофиқ мазкур савол бўйича овоз бериш йиғилиш қатнашчиларининг оддий қўл кўтариб овоз бериши бўйича олиб борилади.
Таклиф қилинган таркибда Раёсатни сайлаш саволини овозга қўяман.
Мазкур таклифга рози бўлганлар овоз беришларини сўрайман.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» - 100 %, «Йўқ» -0 %, «Бетарафлар» -0%.
Мазкур савол бир овоздан қабул қилинди.
Раёсат таклиф қилинган таркибда сайланди.
Умумий йиғилиш Раиси ва котибини сайлаш саволини овозга қўяман.
Мазкур таклифга рози бўлганлар овоз беришларини сўрайман.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» - 100 %, «Йўқ» -0 %, «Бетарафлар» -0%.
Мазкур қарор бир овоздан қабул қилинди.
Йиғилиш раиси сифатида Қосимов Ш.Т. сайланди.
Йиғилиш котиби сифатида Ткаченко С.Н. сайланди.
Йиғилишни олиб бориш вазифаси Қосимов Ш.Т.га топширилди.
Йиғилиш раиси рўйхатга олиш натижалари ҳақида маълумот берди.
Йиғилишда 271720 та овозга эга бўлган 16 та акциядорлар қатшнашмоқда. Бу овозларнинг умумий сонининг 73,67 фоизини ташкил қилади, яъни кворум мавжуд.
Қайдай фикрлар бор?
Йиғилишни очиш таклифи тушди. Бошқа таклифлар йўқми? Овозга қўяман.
Мазкур таклифга рози бўлганлар овоз беришларини сўрайман.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» - 100 %, «Йўқ» -0 %, «Бетарафлар» -0%.
Мазкур қарор бир овоздан қабул қилинди.
Йиғилиш очиқ деб ҳисобланади.
Кун тартибига ўтамиз.
КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш регламентини, ҳисоблаш комиссиясининг сон жиҳатдан ва бошма-бош таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият директорининг жамиятнинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятнинг бизнес-режасининг бажарилиши бўйича ҳисоботи.
3. Тафтиш комиссиясининг 2015 йил якунлари бўйича хулосаси.
4. Жамиятнинг 2015 йил бўйича даромадни тақсимлашни тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2015 йил бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг ташкилий таркибини тасдиқлаш.
7. Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятнинг узоқ ва яқин даврда ривожланиш стратегиясининг аниқ муддатларини аниқлаган ҳолда тасдиқлаш.
8. Жамият Уставига ўзгаришлар киритиш.
9. Янги тахрирдаги “Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳақида”, “Кузатув кенгаши ҳақида”, “Ижроия орган ҳақида”, “Жамиятнинг тафтиш комиссияси ҳақида”ги низомларни тасдиқлаш ҳақида.
10. «BMKB-AGROMASH» АЖни корпоратив бошқариш Кодекси тавсияларига риоя қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш ва маълумотлашиш шаклларини тасдиқлаш.
11. “Дивидендлар сиёсати ҳақида”, “«BMKB-AGROMASH» АЖ манфаатлари бўйича келишмовчиликларни ҳал қилишдаги ҳаракатлар тартиби”, “«BMKB-AGROMASH» АЖнинг ички назорати ҳақида”, “«BMKB-AGROMASH» АЖнинг ахборот сиёсати ҳақида” ги ички низомларини тасдиқлаш.
12. Кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи.
13. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
14. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
Биринчи савол бўйича Қосимов Ш.Т. сўзга чиқди.
Умумий йиғилишнинг кун тартиби бўйича овоз бериш бюллетенлар орқали олиб борилиши сабабли ҳособлаш комиссияси зиммасига акциядорларнинг кун тартибидаги барча саволлар бўйича берган овозларини тезкор ва тўғри санаб бериш вазифаси юклатилади. Ҳисоблаш комиссиясининг қуйидаги таркибини тасдиқлаш таклиф этилади:
1. Колесников Александр Николаевич
2. Лаврова Софья Дмитриевна.
3. Намаджанова Дильбар Мамадалиевна.
Яна қандай таклифлар бўлади? Бошқа таклифлар йўқми?
Овозга қўйилади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» - 100 %, «Йўқ» -0 %, «Бетарафлар» -0%.
Мазкур қарор бир овоздан қабул қилинди.
Хурматли акциядорлар! Ишимизни давом эттиришимиз учун биз акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлашимиз керак. Сизларнинг эътиборингизга кўриб чиқишингиз учун акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши регламенти тарқатилди. Агар эътирозлар бўлмаса, марҳамат қилиб мазкур регламент учун овоз беришингизни сўрайман.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» - 100 %, «Йўқ» -0 %, «Бетарафлар» -0%.
Мазкур қарор бир овоздан қабул қилинди.
Иккинчи савол бўйича Ибрагимов Д.А. сўзга чиқди.
2015 йилда олиб борилган молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича бажарилган ишларнинг умумий миқдори режалаштирилган кўрсаткичга қараганда 100.7 %ни ташкил қилади ва ишлаб чиқаришнинг ўтган йилги худди шундай кўрсаткичлариги нисбатан 13 %га ошди. Соф даромад ва маҳсулот сотишнинг молиявий натижаси ошди, сотилган маҳсулотнинг тан нархи камайди ва режалаштирилган миқдордан 94, 0 ни ташкил қилади. Маъмурий харажатлар камайиши эвазига ососий фаолиятга тегишли бўлган бошқа харажатлар анча ошди.
2016 й.01.01ҳолатига кўра дебиторлик қарздорлик 687,0 млн. сўмни ташкил қилади.
Бинобарин жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган бизнес-режасининг асосий параметрлари таҳлилига мувофиқ ишлаб чиқариш миқдори, бошқа даромадларни ҳисобга олган ҳолда 2961,2 млн. сўмни ташкил қилади, бу эса режалаштирилган 2938,0 млн. сўмнинг 100,79 фоизини ташкил қилади.
Булардан корхонанинг асосий фаолияти бўйича бюджет буюртмаси – 1672,7 млн. сўм, яъни умумий миқдорнинг 56% ташкил қилади. НИОКР -738,9 млн, сўм.
Ўтган давр мобайнида ЎР Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ККРНТ йўналиши ва бошқа шартномалар бўйича барча режалаштирилган ишлар бажарилди.
Аудиторлик текширувлари натижаларига кўра соф даромад 8,4 млн. сўм даражасида бўлиб, бу кўрсаткич бизнес-режанинг 10 %ини ташкил қилади. Бундай ҳолат 2015 йилга режалаштирилган эскирган асосий фондларни тўла миқдорда ҳисобдан чиқариб ташланмаганлиги билан изоҳланади.
2016 й.01.01 ҳолатига кўра жами кредиторлик қарздорлик 964,5 млн. сўмни ташкил қилди, булардан бюджетга – 603,2 млн.сўм.
Жамиятдаги молиявий аҳволни атрофлича таҳлил қилиш Кузатув кенгашининг 2016 й. 25.03 да бўлиб ўтган йиғилишида кўриб чиқилган.
2012 йилнинг 3-кварталида олиб борилган асосий воситаларни баҳолаш ишлари корхонанинг барча молиявий фаолият юритиш асосларини тўла ўзгартирди (эскиришни ҳисобга олмасдан баҳоланган), ва бошқа ишлардан олинадиган даромад миқдори камайди.
ДСИнинг 2015 йилда ўтказган текшируви ва суд қароридан кейин жамиятга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Таълим муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига солиқ ва мажбурий тўловларни амалга ошириш мажбурияти юкланди (1,6%, 1,4% и 0,5%). Текширув даври давомида қарздорлик суммаси фақатгина санаб ўтилган солиқлар бўйича 220 млн. сўмни ташкил қилди.
ЎР Молия вазирлиги Тошкент шаҳар Хўжалик судига 2015 й.17.07 да юборган ММ/04-02-32-04/829 сонли хатига кўра корхонага ҳисобланган солиқларни тўлаш “бошқа жорий харажатлар” бандидан амалга ошириш таклифи киритилган, бу эса корхонани мавжуд бўлган активларни техникаларнинг синов намуналарини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига йўналтириш имкониятидан фойдаланишга йўл қўймайди.
Корхона бюджети ҳаётга лаёқатсиз қилиб шакллантирилади. Яъни бюджетдан молиялаштириш даромад олишни кўзда тутмайди, шу билан бир вақтда ФОТдан ташқари умумдавлат солиқ ва тўловлар молиялаштирилмайди. Шундай қилиб, техникани ишлаб чиқарувчиларнинг даромади серияли ишлаб чиқаришда конструкторлик бюроси ишлаб чиққан техник хужжатларга кўра шакллантирилади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси намуналарини лойиҳалаштириш ва тайёрлаш жараёнида ишлатилмайдиган қишлоқ хўжалиги техникаси намуналарини ижарага бериш ва корхоналар ва ташкилотлар билан шартнома асосида олиб бориладиган ва кўрсатиладиган хизматлар бошқа ишлар унчалар самарали эмас ва захираларни асосий фаолиятдан чалғитади. 80 фоизни ташкил қилувчи аҳлоқан эскирган, ишлаш самараси жуда паст бўлган асосий фондга эга бўла туриб, юқори фойда келтирувчи инновацион маҳсулот чиқариш буюртмасини бажариш мумкин эмас.
Корхонанинг молиявий аҳволига (асосий воситаларнинг нархи, бюджетга тўланадиган солиқлар, амортизация тўловлари) таъсир кўрсатадиган омилларни таҳлил қилиш натижасида бюджет лойиҳаларни керакли даражада молиялаштирмаслиги оқибатида корхона давлат (ДСИ) олдидаги мажбуриятларини бажара олмаслиги яққол кўриниб турибди.
Бунинг оқибатида солиқлар бўйича ҳисобга олинмаган харажатлар илмий тадқиқот ишлланмаларини олиб боришга ажратилган харажатларнинг 30-35 % ташкил қилади.
Жамиятнинг Ижроия органи Молия вазирлиги, ГКРНиТ ва ДСБ га бир неча маротаба вазиятни тушунтириб беришлари учун мурожаат қилди. Мурожаатларнинг негизида бизнинг корхонамизга нисбатан амалга оширилаётган бюджет молиялаштириши бўйича қандай қилиб солиқ тўлаш мумкин деган савол ётади. Қўйилган бундай саволга жавоб топилмади. Ҳозирги кунда корхонамиз солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланган суд қарорини бажариши зарур.
Жамиятнинг молиявий аҳволини соғломлаштириш учун 2016 йил 25 мартда бўлиб ўтган жамиятнинг Кузатув кенгаши йиғилишида йўл қартаси қабул қилинди. Бугунги кун ҳолатига кўра йўл қартаси бўйича белгиланган тадбирлар режали бажарилмоқда ва бу ўринда дебиторлик қарздорлиги 250,0 млн. сўмга камайтирилди, бюджет тўловлари бўйича қарздорликнинг 149,6 млн. сўми қопланди.
Қабул қилинган йўл қартасига мувофиқ «BMKB-AGROMASH» АЖнинг «BMKB-AGROMASH» АЖ Устав жамғармасидаги улушининг бозор нархи аниқланди ва бу сумма 780,3 млн. сўмни ташкил қилади. Ҳозирги кунда жамиятда мавжуд бўлган молиявий аҳвол ва активларнинг паст рентабеллиги муносабати билан жамият «BMKB-AGROMASH» АЖдаги ўз улушини сотишга қарор қилди. Ҳозирда улушни сотиш бўйича керакли ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан жамият қатнашчилари ва жамиятнинг ўзи ҳам амалдаги қонунчиликка мувофиқ улушнинг сотилиш нархи ва бошқа шартлари ҳақида ёзма равишда хабардор қилинганлар.
Муҳокама қилинаётган маъруза бўйича кимда қандай саволлар бор? Саволлар йўқми?
Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва Жамиятнинг бизнес-режаси амалга оширилиши ҳақидаги директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш таклиф қилинади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор бир овоздан қабул қилинди.
3-савол бўйича Малейкина Н.В сўзга чиқди.
Тафтиш комиссиясининг низоси асосида комиссия аъзолари томонидан 2015 йил якунлари бўйича корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти тўла текшириб чиқилди. Жамиятнинг ҳисоботлари ва бошқа молиявий хужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ҳамда молиявий ҳисобот ва бухгалтерлик ҳисоб-китобини юритиш тартибини, ва молиявий-хўжалик фаолиятини юритишда қонунчиликни бузиш ҳолатлари ҳам текширилди.
Кузатув кенгаши томонидан Тафтиш комиссиясининг режа бўйича йиллик тафтиш якунлари ҳисоботи кўриб чиқилди, ва Тафтиш комиссиясининг хулосаси сизларнинг эътиборингизга муҳокама учун қўйилади.
Тафтиш комиссиясининг хулосаси
1. «BMKB-AGROMASH» АЖда бухгалтерия ва солиқ ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси худудида амал қилинадиган қонунлар ва меъёрий актларга мувофиқ юритилади. Баланс ҳисоботи ўз вақтида топширилган. 2015 йилнинг 12 ойида олинган даромад 8 387 минг сўмни ташкил қилади, ва бу сумма корхонанинг молиявий аҳволини хаққоний равишда акс эттиради.
2. 2016 йилнинг 1 январига кўра корхонанинг мажбуриятлари бўйича қарздорлиги 1022994 минг сўмни ҳосил қилади, жумладан узоқ муддатли займ бўйича –58 429 минг сўм, солиқ ва бюджет тўловлари –817095 минг сўм (бундан 98916 минг сўми пеня).
3. 2016 йилнинг 1 январига кўра дебиторлар қарздорлиги 686959 минг сўмни ташкил қилади, жумладан буюртмачилар қарздорлиги – 618 582 минг сўм.
4. Корхонанинг маблағларни ишлатиши мақсадли характерга эгадир. Харажатлар ўз вақтида тўла миқдорда акс эттирилади. Харажатлар бюджет молиялаштирилишининг харажатлар сметаси билан назорат қилинади.
5. Ойлик маошларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашни текшириш давомида хатолар аниқланмади. 2015 йилнинг 12 ойи учун ойлик маош штат жадвалига мувофиқ тўла миқдорда ҳисоблаб чиқилган ва тўланган. Ойлик маошларидан олиб қолинадиган солиқ тўловларини ўз вақтида ва тўғри тўланиши хужжатлар билан тасдиқланади.
6. Аванс ҳисоботлари, банк кўчирмалари ва тўлов хужжатларини текшириш давомида камчиликлар аниқланмаган. Касса китоби номерланиб, тикилган ва мухр билан ва раҳбарнинг ва бош бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланган. Касса ҳисоботларини расмийлаштиришда камчиликлар 2йўл қўйилмаган.
7. Касса ҳисоботларини танлаб олиш усулида текшириб кўрилганида ҳисоб-китоб ўз вақтида олиб борилиши, хужжатлар расмийлаштирилганлиги, имзоланганлиги, бутланганлиги аниқланди. Касса ҳисоботларини расмийлаштиришда камчиликларга йўл қўйилмаган.
8. Маблағлар келиб тушиш хужжатлари ва кўрсатилган хизматлар бўйича бажарилган ишлар далолатномаларини текшириш ҳисоб-китоб варақларининг асл нусхалари ва бажарилган ишлар далолатномалари мавжудлигини кўрсатди.
9. Хўжалик ва молиявий томонларни текшириш жараёнида камчиликлар аниқланмади.
10. Корхона аффилланган шахслар ҳисоботини юритади.
Хулосага мувофиқ Тафтиш комиссияси «BMKB-AGROMASH» АЖнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия ҳисоботлари ва бошқа хужжатлардаги маълумотларнинг ва 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган даврдаги унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларининг ҳаққонийлигини тасдиқлайди. Бухгалтерия ҳисоб-китобларини юритиш тартиби бўйича хато ва камчиликлар мавжудлиги ва молиявий ҳисоботни топшириш, ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда камчиликларни кўрсатадиган маълумотлар топилмади. Мазкур хулоса жамиятда аффилланган шахслар билан битимлар тузилганлиги ёки акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган йирик битимлар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган.
Йил давомида аффилланган шахслар билан жорий хўжалик фаолияти доирасида қуйидаги битимлар тузилган:
Номланиши (ижарачи, харидор, буюртмачи) Шартноманинг мазмуни, рақами ва санаси Битим даври Суммаси (йиллик) Изоҳ
«Аgrixim mash»- ҚК МЧЖ Ижарадор ижара №3 2015 й. 01.01 1 йил 1185589,44
сўм А Блок 36 кв.м.
«O‘zagrosanoatmashxolding» АХК ҳамкорлик шартномаси №09/11 2014 й.20.12. бир марталик 1 165000,00 сўм
Кўрсатилган битимлар Кузатув кенгаши томонидан 2015 йил 10 июлда келажакда жамият томонидан жорий хўжалик фаолияти даврида акциядорларнинг келаси йиллик умумий йиғилишигача бўлган давргача тузилиши мумкин бўлган шартномалар сифатида маъқулланган.
Жамият ва «Аgrixim mash»- ҚК МЧЖ ўзтасида тузилган битимни (бино-иншоотни ижарага олиш) ва «O‘zagrosanoatmashxolding» АХК билан 2015-2016 йилларга акциядорларнинг келаси йиллик умумий йиғилишигача бўлган давргача тузилган битимни (ҳамкорлик қилиш шартномаси) маъқуллаш таклиф этилади.
Тафтиш натижалари бўйича бир қатор тавсиялар берилган. Хусусан, СҚБ билан ҳар йиллик акциядорларнинг умумий йиғилишларининг баённомаларини тақдим қилиш бўйича ва банк акциядорларининг жамиятга тегишли бўлган акцияларнинг номинал қиймати бўйича қабул қилган қарорларини инвестициялар суммасида очиқ-ойдин акс эттириш учун хат ёзишмаларни йўлга қўйиш; буюртмачи ёки бажарувчи томонидан шартнома муддатларини бажариши бўйича ҳосил бўлган кредиторлик ва дебиторлик қарздорликлари бўйича инвентаризация ишлари олиб бориш; дебиторлик қарздорлиги бўйича йиғим ишларини жадаллаштириш ва бошқа қатор тавсиялар.
Холдинг компанияси ва ГКРНиТ га Давлат илмий-техника Дастурини бажаришга оид ишлар доирасида солиқ ва тўловлар бўйича имтиёзлар олиш имконияти бўйича ёзма мурожаат қилиш тавсия этилди.
Бундан ташқари, хизматлар кўрсатиш, бўш ер майдонларини ўзлаштириш бўйича сармоядорларни аниқлаш, тайёр маҳсулотни сотиш бозорини ўрганишга оид маркетинг ишларини жадаллаштириш.
Тафтиш комиссияси тақдим қилган хулоса бўйича қандай саволлар бор? Саволлар йўқми?
Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш таклиф этилади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйишингиз сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
4-савол бўйича Морунова В.В. сўзга чиқди.
Тугаб ўтган молиявий йил якунлари бўйича жамият 8,4 млн. сўм соф фойда кўрди.
Жамият Уставига мувофиқ фойданинг 5% Устав жамғарманинг 15 % ига етгунга қадар захира фондига ўтказилади (15% - 100 115,6 минг сўм).
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш қўмитаси олиб борган режали текшириш давомида жамиятнинг захира фонди шакллантирилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 7 мартда қабул қилинган “Акциядорлар жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 54 моддасида дивидендларни бериш борасида ўрнатилган чекланишлар бўйича агар корхона дивидендлар бериш вақтида банкротлик аломатларига эга бўлса ёки корхона дивидендлар бариш оқибатида банкротлик аломатларига эга бўлиб қилса, у ҳолда жамият акциялар дивидендларни бериш ёки уларни бериш ҳақида қарор қабул қилишга хақли эмасдир. 2015 йил якунлари бўйича корхонанинг бюджет олдидаги қарздорлиги 817,1 млн. сўмни ташкил қилади (жамиятнинг соф активларининг 17,7% ), бундан ташқари жамиятнинг захира фонди тўла шакллантирилмаган.
Шу муносабат билан 2015 йил якунлари бўйича жамиятнинг соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимланиши таклиф қилинади:
- соф фойданинг 100%, яъни 8,4 млн. сўм жамиятнинг захира фондини шакллантиришга йўналтириш;
Молиявий йил якунлари бўйича жамиятнинг соф фойдаси таклиф қилинган тартиб бўйича тақсимлаш таклиф этилади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйишингиз сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
5-савол бўйича Ибрагимов Д.А. сўзга чиқди.
«BMKB-AGROMASH» АЖнинг ҳисобот йилидаги молиявий-хўжалик ҳолати кўрсаткичлари билан таништирди.
Ижроия орган томонидан тақдим қилинган хўжалик фаолияти натижалари бўйича тузилган ҳисобот бизнес-режада кўзда тутилган кўрсаткичлар бажарилганлигини кўрсатади.
2015 йилнинг бухгалтерия балансининг асосий моддалари ва йилнинг моливия натижалари бўйича ҳисобот келтирилди.
Ҳисобот йилида қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фойда миқдори - соф фойданинг 10,14 %, бу эса 8 112 500 сўмни ёки бир дона акция учун 22 сўмни ташкил қилади.
Корхонанинг бюджет олдидаги қарздорлиги 817,1 млн. сўмни ташкил қилгани учун акциядорларнинг умумий йиғилишига соф фойданинг 100 % ёки 8,4 млн. сўмни захира фондини шакллантиришга йўналтиришни таклиф қилиш қарори қабул қилинди.
Қиммактли қоғозлар бўйича тўланиши керак бўлган фойда бўйича қарздорлик таҳлил қилинганида ҳисобланган дивидендларни жисмоний акциядорлар томонидан талаб қилинмаган дивидендлар :
- 2007-2014 йй. дан - 1917996,45суўм.
- 2007-2011 йй. дан - 877279,57сум.
Жамият акциядорлариниг кўп қисми Ўзбекистон Республикасини тарк этган, бошқа бир қисми эса вафот этган. Жамият бошқаруви акцияларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда ворисларга қайта расмийлаштириш мақсадида уларнинг яқин қариндошлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Аммо кейинги 8 йил ичида бу имкониятдан фақат бир нечтагина одам фойдаланди.
2014 йил якунлари бўйича AGRIMONDO SRL га ҳисобланган ва тўланмаган дивидендлар 1363120,00 сўмни ташкил қилади. (алоқаларни узилиши муносабати билан)
2014 йил якунлари бўйича МЧЖ AZIAN NATURAL FOOD га ҳисобланган ва тўланмаган дивидендлар 1801488,00 сўмни ташкил қилади.
2014 йил бўйича қимматли қоғозлар бўйича тўланадиган фойда бўйича қарздорлик 3820384,00 сўмни ташкил қилади.
Етти йил бўйича қарздорликнинг умумий суммаси 5082604,45 сўмни ташкил қилади.
Кузатув кенгаши рўйхатига ўзгаришлар киритилди – чиқиб кетган Туробов Ж.Х., Кодиров О. лар ўрнига Кузатув кенгаши таркибига Хакимов М.А. ва Ахмедгариев Р.Е., Тафтиш комиссиясининг чиқиб кетган аъзоси Рашидов Ф.И. ўрнига Алимов К.Б. сайланди.
Бошқарув лавозимидагилар таркибига ўзгаришлар киритилмади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг 2015.26.06 даги қарорига мувофиқ Ибрагимов Д.А. бош директор лавозимига сайланди.
Ҳисобот даври давомида қўшимча қимматли қоғозлар чиқарилмади.
2015 йилда эмитент фаолиятида аҳамиятли фактлар сифатида қуйидагилар содир бўлди:
- Олий эмитент бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
- 2015 йил якунлари бўйича эмитентнинг йиллик ҳисоботи
- Эмитентнинг қимматли қоғозлар эгалари олдидаги мажбуриятларини бажариш муддатининг кириб келиши
- Қимматли қоғозлар бўйича фойданинг ҳисобланиши, эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича фойдани тўлашнинг бошланиши ва тугаши
- Жамиятдаги аффилланган шахслар рўйхатини ўзгариши, унда аффилланган шахсларга тегишли бўлган қимматли қоғозлар сони ва номини кўрсатиш
- Лавозимга эга бўлган шахслар рўйхатига ўзгариш киритиш
Барча аҳамиятга эа фактларнинг очилиши кўзда тутилган вақтларда ва ўрнатилган тартибда амалга оширилди.
Аудитор текшируви «FTF-AUDIT» аудитор ташкилоти томонидан “Аудиторлик фаолияти ҳақида” Қонун ва аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига кўра олиб болрилган.
Аудитор текшируви молиявий ҳисоботлар ва бошқа моливий маълумотларнинг қонунчиликка мувофиқлиги ва хаққонийлигига ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқатдаги аҳволига баҳо беришдан иборат бўлган.
Ўтказилган аудитор текшируви ўз фикрини ифода этиши учун етарлича асосга эгадир.
Аудиторнинг фикри бўйича, «BMKB-AGROMASH» АЖ хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини хаққоний акс эттиради, ва мазкур хўжалик субъекти томонидан содир этилган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқдир.
«FTF-AUDIT» аудитор ташкилоти томонидан олиб боирлган аудитор текшируви натижаларига кўра корхонанинг бухгалтерия ҳисоб-китоби ва ҳисоботларни тузиш билан боғлиқ бўлган фаолияти ҳақида хулосалар қилинган, керакли тавсиялар ва таклифлар берилган.
Йирик битимлар олиб борилмаган. Аффилланган шахслар билан битимлар олиб борилган, хусусан ижарадор «Аgrixim mash» МЧЖ билан жамиятга тегишли бўлган бинони ижарага олиш битими тузилган, «O‘zagrosanoatmashxolding» АХК билани ҳамкорлик қилиш шартномаси тузилган.
Аффилланган шахслар рўйхатига ўзгаришлар киритилган, яъни Кузатув кенгаши аъзилигидан чиқиб кетган Туробов Ж.Х., Қодиров О. Нинг ўрнига Кузатув кенгаши таркибига Хакимов М.А., Ахмедгариев Р.Е. сайландилар.
Тўртинчи чорак якуни ҳолатига кўра аффиллаган шахслар рўйхати йиллик ҳисоботда келтирилган. Тақдим қилинган ҳисобот бўйича қандай саволлар бор? Саволлар йўқми?
Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш таклифи киритилади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор бир овоздан қабул қилинди.
6 - савол бўйича Портов И.Е. сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жориш этиш чоралари ҳақида” Фармонига асосланиб жамиятнинг ташкилий таркиби “Маълумот технологиялари бўлими” номли бўлим ости билан тўлдирилди.
Акциядорлик жамиятининг тўлдирилган ташкилий структураси бозор иқтисодиёти талабларига жавоб беради.
Кўриб чиқилаётган масала бўйича қандай саволлар бор? Саволлар йўқми?
Соҳа спецификасини ҳисобга олган ҳолда Жамият бошқарувининг ташкилий таркибини тасдиқлаш таклиф этилади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор бир овоздан қабул қилинди.
7 – савол бўйича Портов И.Е. сўзга чиқди.
Жамиятнинг қисқа ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияси қишлоқ хўжалиги номенклатурасининг кенгайтирилиш эҳтиёжи билан аниқланган. НИОКР дастури лойиҳалари асосига янги ресурс тежамкор технология ва уларни амалга оширувчи техникавий воситаларни ишлаб чиқиш муаммоларини комплекс ёндашиш киритилади.
«BMКB-Аgromash» АЖнинг ривожланиш концепцияси 2016-2020 йилларга ишлаб чиқилган.
Концепциянинг мақсади илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини (НИОКР) ташкиллаштириш тизимини боғдорчилик, узумзорчилик учун машиналар комплексини тубдан такомиллаштириш, чўл қорамолчилигининг ем-хашак базасини мустаҳкамлаш.
Машиналарни ишлаб чиқиш мазкур профилдаги илмий-тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Давлат қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синов маркази ва бошқа ташкилотлар билан умумий лойиҳалар бўйича ишлар доирасида олиб борилади.
Боғ, узумзорни яратиш ва чўл қорамолчилигини ривожлантиришни механизациялаш лойиҳалари 2015-2017 йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техникавий дастурга киритилган бўлиб, ва мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш қўмитаси маблағларидан молиялаштирилади.
Ишлаб чиқилди:
- Боғ ва узумзорлар учун қишлоқ хўжадиги машиналарининг биринчи навбатдаги тўплами (2016-2017йй. давридаги ишлаб чиқариш)
- 2015-2017 йй. учун боғ, узумзорлар ва чўл қорамолчилигининг ем-хашак базасини мустаҳкамлаш учун янги қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаб чиқиш, мавжуд бўлганларини модернизациялаш дастури (2018-2020 йй. давридаги ишлаб чиқариш).
Мазкур савол бўйича қандай мулоҳазалар бўлади?
Жамиятнинг фаолияти Давлат илмий-техникавий дастур доирасида ва умумий лойиҳалар бўйича мазкур профилдаги илмий-тадқиқот институтлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилаётгани учун жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатга ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиясини жамиятнинг асосий йўналишлари ва фаолият юритиш мақсадларидан келиб чиқиб, унинг аниқ муддатларини аниқлаб, тасдиқлаш таклиф қилинади.
Кўриб чиқилаётган масала бўйича қандай саволлар бор? Саволлар йўқми?
Жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини жамиятнинг асосий йўналишлари ва фаолият юритиш мақсадларидан келиб чиқиб, унинг аниқ муддатларини аниқлаб, тасдиқлаш таклиф қилинади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
8 ва 9 саволлар бўйича Соболева О.М. сўзга чиқди.
Акциядорлик жамияти ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш Қонунига кирилган ўзгаришларнинг қонуний кучга кириши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелда ПФ-4720 сони остида “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича тадбирлар” Фармонининг қабул қилиниши сабаб бўлиб, мазкур Фармон билан корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чоралари Дастури тасдиқланган.
Ўзгаришлар АЖда устав капиталини ошириш тартиби, АЖларида акцияларнинг эълон қилинган сонини камайтириш билан боғлиқ бўлган ўзгариш ва қўшимчаларни АЖ уставига киритиш, АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш ва бир қатор қонуний меъёрларга тегишли эди.
Зарур бўлган ўзгаришлар яна “Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳақида”, “Кузатув кенгаши ҳақида”, “Ижроия орган ҳақида”, “Жамиятнинг тафтиш комиссияси ҳақида”ги низомларига ҳам киритилди. Уларни янги тахрирда тасдиқлаш таклифи киритилади.
Кўриб чиқилаётган масала бўйича қандай саволлар бор? Саволлар йўқми?
Жамият уставига киритилган ўзгаришларни тасдиқлаш таклиф қилинади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
10 ва 11 саволлар бўйича Портов И. Е.
Корпоратив бошқарув Кодеси 2016 йил 11.02 да 02-02/1-187 сонида Акциядорлик жамиятлар фаолиятини самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг баённомасига мувофиқ тасдиқланди.
Тасдиқланган Кодекс Ахборот сиёсати бўйича Низом, Ички назорат ҳақида Низом, Дивидендлар сиёсати ҳақида Низом, Манфаатлар ўртасида низодаги ҳаракатлар тартиби Низоми каби ички хужжатларни ишлаб чиқиш соҳа спецификаси ва жамият фаолиятининг алоҳида хусусиятларидан келиб чиқишни кўзда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелда ПФ-4720 сони остида қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш чоралари ҳақида” Фармонига амал қилиб, “БМКБ-Агромаш” АЖда корпоратив бошқарув Кодекси лойиҳаси ва “Дивидендлар сиёсати” ички Низоми, «BMKB-AGROMASH”да манфаатлар ўртасида низодаги ҳаракатлар тартиби Низоми, «BMKB-AGROMASH» акциядорлар жамиятидаги ички назорат” Низоми, «BMKB-AGROMASH» акциядорлар жамиятининг ахборот сиёсати ҳақида” Низоми ишлаб чиқилди.
Кўриб чиқилаётган масала бўйича қандай саволлар бор? Саволлар йўқми?
АО «BMKB-AGROMASH» АЖни корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига риоя қилиш ва хабарлашиш шаклларини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиш таклиф қилинади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
“Дивидендлар сиёсати” ички Низоми, «BMKB-AGROMASH”да манфаатлар ўртасида низодаги ҳаракатлар тартиби Низоми, «BMKB-AGROMASH» акциядорлар жамиятидаги ички назорат” Низоми, «BMKB-AGROMASH» акциядорлар жамиятининг ахборот сиёсати ҳақида” Низоми каби ички низомларни тасдиқлаш таклиф қилинади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
12 – савол бўйича Қосимов Ш.Т. сўзга чиқди.
Кузатув кенгаши ўз ваколатлари доирасида жамият фаолиятининг умумий бошқарувини амалга оширади.
Ўтган ҳисобот даврида Кузатув кенгаши томонидан тўққиз марта йиғилиш ўтказилди. Уларда режага оид ва бошқарув жараёнида пайдо бўлган барча саволлар кўриб чиқилди:
- Кузатув кенгашининг раиси сайланиши.
- Ижроия органининг жамиятнинг 2015 йилнинг 2,3,4-чораклари бўйича олиб борилган молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи ва Жамиятнинг бизнес-режасининг бажарилишини кўриб чиқилиши.
- «BMKB-AGROMASH» АЖ ички аудит хизматининг ҳисоботини кўриб чиқиш (ҳар чорак бўйича).
- Ички аудитни амалга ошириш режаси ва ички аудит хизматининг йиллик харажатлар сметасини тасдиқлаш. Ички аудит хизмати ходимларини аттестациялаш. Ички аудит хизмати ходимлари билан шартномалар муддатини чўзиш.
- Умумий йиллик йиғилиш кун тартибига қўйиладиган саволлар бўйича ёзма талабларни кўриб чиқиш ва Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодларни қўйиш.
- Жорий йилга директор лавозимига сайлаш (тайинлаш) саволини кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2015 йил фаолияти бўйича йиллик бизнес-режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
- «BMKB- AGROMASH» АЖ Кузатув кенгашининг 2016 йилда олиб борадиган мажбурий мажлисларининг режа-жадвалини тасдиқлаш.
- Аудитор текшируви олиб борилиши қарорини қабул қилиш, аудиторлик ташкилоти ва уларнинг хизматларига тўланадиган тўлов чегарасини аниқлаш.
- Мустақил аудиторлик ташкилоти номзоди бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва унинг хизматлари учун тўланадиган тўлов чегарасини аниқлаш.
- Акциядорларнинг умумий йиғилишига 2015 йил учун соф фойдани тақсимлаш бўйича тавсияларни тайёрлаш.
- Ижроия орган тақдим қилган йиллик ҳисобот, йиллик бизнес-режа, ташқи ва ички аудит ҳисоботи, Тафтиш комиссияси ҳисоботи лойиҳаларини кўриб чиқиш.
- Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлар жамияти ва акциядорлар хуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида” Қонунига киритилган ўзгаришларни жамиятнинг таъсис ва бошқа хужжатларини қайта кўриб чиқилишини таъминлайдиган акциядорларнинг Умумий йиғилиши кўриб чиқиб, тасдиқлаши учун ҳавола қилиш.
- «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг йиллик Умумий йиғилиши ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ва тайёргарлик кўриш.
Иккита йиғилиш аффилланган шахслар билан келажакда жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида бажарилиши мумкин бўлган битимларни тузишни маъқуллаш қарорини қабул қилишга бағишланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлда 207 рақами остида қабул қилинган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамияти ва бошқа хўжалик субъектларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони жорий қилиш ҳақида”ги қарорини бажаришга катта эътибор қаратилган. Шу мақсадда ижроия органи фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
Ишчи гуруҳнинг ижроия органи фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш бўйича ҳисоботи ва Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорини бажаришни таъминлаш йўллари таҳлилини олиб бориш тўғрисида ҳисобот эшитиб чиқилди.
Ишчи гуруҳнинг ижроия органи фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш ишларининг якуни кўриб чиқилди ва зарур хулосалар қилинди.
Ҳисобот даврида «BMKB- AGROMASH» АЖ Кузатув кенгаши 2015 йилга тузилган режа-жадвали билан тасдиқланган йиғилишлари ўтказилди. Йиғилишларда жамият ижроия органининг Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти якунлари ҳақида ва бизнес-режанинг бажарилиши ҳақидаги, ички аудит хизмати ҳисоботи ва тафтиш комиссияси хулосаси ва жамият ривожланиш стратегияси бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида мунтазам равишда ҳисоботлар эшитиб борилган.
Бундан ташқари, молия-хўжалик фаолияти жараёнида пайдо бўладиган саволлар кўриб чиқилди, акциядорларнинг умумий йиғилишининг жамият фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган қарорлар ва топшириқларни назорат қилиш амалга оширилган.
Кузатув кенгаши амалдаги қонунчилилик меъёрлари доирасида жамият фаолиятини умумий бошқарувини амалга оширади, акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорларини сўзсиз бажаради, жамият фаолиятнинг устивор йўналишларини аниқлайди, жамият ва акциядорлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мувофиқлаштиради ва қўллаб-қувватлайди, ижроия орган фаолиятини назорат қилади.
Тақдим қилинган ҳисобот бўйича қандай саволлар бор? Саволлар йўқми?
Жамият Кузатув кенгаши Раисининг 2015 йил якунлари бўйича берган ҳисоботини тасдиқлаш таклиф этилади.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари: «Ҳа» -271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Мазкур қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
13 – савол бўйича Қосимов Ш.Т. сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлар жамияти ва акциядорлар хуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида” Қонунига мувофиқ биз ҳар йили Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлашимиз керак.
Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш учун акциядорларнинг номзодларни таклиф қилиш ҳақидаги ваколатли талабларига мувофиқ 2-бюллетенда кўрсатилган номзодларнинг рўйхати тузилган.
1. Хакимов Марс Атаханович. – «O‘zagrosanoatmashxolding» АХКнинг инвестиция лойиҳаларини бажарилиш ва ўзлаштирилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари.
Паспорт серияси - АА 2461215, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан 2013 й.18.08да берилган.
Манзили: Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Ахмад-Югнаки даҳаси, 50 уй, 23 хонадон.
2. Ахмедгариев Радион Евгеньевич – «O‘zagrosanoatmashxolding» АХКнинг корпоратив ва мулкий муносабатлар бошқармасининг раҳбари.
Манзили: Тошкент шаҳар.
Паспорт серияси - АВ 2233276, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ИИБ томонидан 2015 й.14.12да берилган.
3. Брискман Яков Мойсеевич – «Интертехсервис» МЧЖ директори.
Паспорт серияси - АА 6352130, Тошкент шаҳар, Миробод тумани ИИБ томонидан 2014 й.04.08 да берилган.
Манзили: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Пирмухамедов кўчаси 5 уй, 78 хонадон.
4. Газиев Миразиз Шовкатович – «ASIAN NATURAL FOOD» МЧЖ директори.
Паспорт серияси - АА 1494202, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ИИБ томонидан 2013 й. 28.05 да берилган.
Манзил: Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, 26 уй.
5. Қосимов Шухрат Толгатович - «OPTIMAL BIZNES» МЧЖ директори.
Паспорт серияси - АА 0264386, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ИИБ томонидан 2012 й.25.09 да берилган.
Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мирзаходжаев кўчаси, 3 уй.
6. Нурматов Равшан Хамидуллаевич - «AGRO NATURAL IMPEKS» МЧЖ директори.
Паспорт серияси - СВ 2896403, Тошкент вилояти, Қибрай тумани ИИБ томонидан 2010й.09.04 да берилган.
Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Унқўрғон ҚФЙ,Тановар кўчаси, 28 уй.
7. Пайзуллаев Изатилла Патхуллаевич – «MEHNAT PIVO» МЧЖ юристи.
Паспорт серияси - АВ1148316, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ИИБ томонидан 2015 й.16.09 да берилган.
Манзил:Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ғиссор кўчаси, 3 йўлак, 12 уй.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари:
1. Хакимов М.А. 252290 та овоз.
2. Ахмедгариев Р.Е. 252290 та овоз.
3. Касымов Ш.Т. 278933 та овоз.
4. Нурматов Р.Х. 278933 та овоз.
5. Газиев М Ш. 278758 та овоз.
6. Брискман Я М. 282618 та овоз.
7. Пайзуллаев И.П. 278218 та овоз
Кузатув кенгашига Хакимов М.А., Ахмедгариев Р.Е., Касымов Ш.Т., Нурматов Р.Х., Газиев М.Ш., Брискман Я.М., Пайзуллаев И.П.лар сайландилар.
14 – савол бўйича Қосимов Ш.Т.сўзга чиқди.
Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш учун акциядорларнинг номзодларни таклиф қилиш ҳақидаги ваколатли талабларига мувофиқ 1-бюллетенда кўрсатилган номзодларнинг рўйхати тузилган.
1. Малейкина Наталья Владимировна - «SALD-KONSALT» МЧЖ директори.
Паспорт серияси - АА 2273047, Тошкент шаҳар, Сергели тумани ИИБ томонидан 2013 й. 23.07 да берилган.
Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ҚЎйлиқ-6,18 уй, 48 хонадон.
2. Ташпулатова Светлана Владиславовна – «ИРИС» НПС бош ҳисобчиси.
Паспорт серияси - АА 2963674, Тошкент шаҳар, Сергели тумани ИИБ томонидан 2013 й.16.09 да берилган.
Манзил:Тошкент шаҳар, Сергели-2,44 уй, 24 хонадон.
3. Азизян Жанна Герниковна – «O‘zagrosanoatmashxolding» АХК бош ҳисобчисининг ўринбосари.
Паспорт серияси - АА 5648284, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан 2014 й. 06.06да берилган.
Манзил: Тошкент шаҳар, ТТЗ-2, 37 уй, 66 хонадон.
Овозга қўйилади. 1-бюллетенга белги қўйиш сўралади.
Овоз бериш натижалари:
1. Малейкина Н.В. «Ҳа» - 271720 та овоз, «Йўқ» - 0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
2. Ташпулатова С.В.«Ҳа» - 271720 та овоз, «Йўқ» - 0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
3. Азизян Ж.Г. «Ҳа» - 271720 та овоз, «Йўқ» -0 та овоз, «Бетарафлар» -0 та овоз.
Тафтиш комиссиясига Малейкина Н.В., Ташпулатова С.В., Азизян Ж.Г. лар сайландилар.
Умумий йиғилишнинг қарори:
1. Жамият директорининг 2015 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ва бизнес-режанинг бажарилиши бўйича берган ҳисоботини тасдиқлаш.
2. Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.
2.1. Жамиятнинг 2015- 2016 йилларда акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврга «Аgrixim mash» ҚК МЧЖ билан тузган битими (бинони ажарага олиш) ва «O‘zagrosanoatmashxolding» АХК билан тузилган шартномасини (ҳамкорлик қилиш шартномаси) маъқуллаш.
3. 2015 йил бўйича жамият соф фйдасининг қуйидагича тақсимлаш тартибини тасдиқлаш:
- 8,4 млн. сўмлик соф фойданинг 100% жамиятнинг захира фондини шакллантиршга йўналтириш.
4. Жамиятнинг 2015 йил бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Соҳа спецификасини ҳисобга олиб, Жамиятнинг ташкилий таркибини тасдиқлаш.
6. Жамият Уставига киритилган ўзгаришларни тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини жамиятнинг асосий йўналишлари ва фаолият юритиш мақсадларидан келиб чиқиб, унинг аниқ муддатларини аниқлаб, тасдиқлаш.
8. Янги таҳрирдаги “Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳақида”, “Кузатув кенгаши ҳақида”, “Ижроия орган ҳақида”, “Жамиятнинг тафтиш комиссияси ҳақида”ги низомларини тасдиқлаш.
9. «BMKB-AGROMASH» АЖнинг корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига риоя қилиш ва хабарлашиш шаклларини тасдиқлаш қарори қабул қилинди.
10. “Дивидендлар сиёсати” ички Низоми, «BMKB-AGROMASH”да манфаатлар ўртасида низодаги ҳаракатлар тартиби Низоми, «BMKB-AGROMASH» акциядорлар жамиятидаги ички назорат” Низоми, «BMKB-AGROMASH» акциядорлар жамиятининг ахборот сиёсати ҳақида” Низоми каби ички низомларни тасдиқлаш.
11. Жамият Кузатув кенгаши Раисининг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича берган ҳисоботини тасдиқлаш.
12. Хакимов М.А., Ахмедгариев Р.Е., Қосимов Ш.Т., Нурматов Р.Х., Газиев М.Ш., Брискман Я.М., Пайзуллаев И.П.лар таркибида Кузатув кенгаши сайлансин.
13. Малейкина Н.В., Ташпулатова С.В., Азизян Ж.Г. лар таркибида Тафтиш комиссияси сайлансин.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига қўйилган барча саволлар атрофлича кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.
Акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилиши ЁПИҚ деб эълон қилинди.
Ҳисоблаш комиссиясининг баённомаси илова қилинди.
Йиғилиш Раиси Қосимов Ш.Т
Котиб Ткаченко С.Н.
Умумий йиғилиш баённомасининг ёзилиш санаси: 2016 й. 07.07
Баённомага илова:
• 2015 йил бўйича молиявий натижалар ҳисоботи ва бухгалтерия баланси
• «FTF-AUDIT» аудиторлик ташкилоти томонидан олиб борилган текширув хулосаси.
• 2015 йил якуни бўйича эмитентнинг йиллик ҳисоботи.
• Акциядорлик жамиятининг тўлдирилган ташкилий таркиби.
• «BMКB-Аgromash» АЖ нинг 2016-2020 йилларга ишлаб чиқилган ривожланиш концепцияси.
• Жамият Уставига киритилган ўзгаришлар.
• Янги таҳрирдаги “Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳақида”, “Кузатув кенгаши ҳақида”, “Ижроия орган ҳақида”, “Жамиятнинг тафтиш комиссияси ҳақида”ги низомлари.
• «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг корпоратив бошқарув Кодекси.
• Хабарлашиш шаклларини тасдиқлаш.
• “Дивидендлар сиёсати” ички Низоми, «BMKB-AGROMASH”да манфаатлар ўртасида низодаги ҳаракатлар тартиби Низоми, «BMKB-AGROMASH» акциядорлар жамиятидаги ички назорат” Низоми, «BMKB-AGROMASH» акциядорлар жамиятининг ахборот сиёсати ҳақида” Низоми каби ички низомлар.