КОРПОРАТИВ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШНИ ОЛИБ БОРИШ УЧУН КОНКУРС ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
- 04 Aprel 2023
- 04 Aprel 2023
- 04 Aprel 2023
- Kurildi: 272
«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI- AGROMASH» Акциядорлик жамияти акциядорлик жамиятида корпоратив бошқариш тизимини баҳолаш бўйича мухтор ташкилот танлаш учун конкурс танлови эълон қилади.
Конкурс танловида қатнашиш учун Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш Комиссияси мажлисининг 2015 йил 31 декабрь 9 рақами остида тасдиқланган баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқариш Кодексида белгиланган ташкилотлар таклиф қилинадилар. Конкурс танлови якунига кўра Кузатув кенгаши томонидан мухтор маслаҳатчи ва таҳлил қилиш муддати тасдиқланади.
Конкурс танлови таклифи қуйидаги ҳужжатлардан ташкил топган бўлиши керак:
- шартноманинг таклиф қилинаётган шартлари билан бирга танловда қатнашиш учун ариза (ўтказиш муддати, хизматлар учун тўланадиган пул маблағининг чегаравий миқдори ва бошқалар);
- давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидани гувоҳнома нусхаси, қатнашувчининг тегишли лицензияси, квалификация сертификати ва ходимлар аттестациялари;
- компания ҳақида маълумот;
- корпоратив бошқариш тизимини баҳолашни олиб бориш методикаси;
- корпоратив бошқариш тизимини баҳолаш соҳасида ишлаш бўйича иш тажрибаси камида 10 йил.
Номзодларнинг ҳужжатлари конкурс танлови ўтказилиши ҳақидаги эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 кун давомида қабул қилинади.
Конкурс танловида қатнашиш бўйича тижорат таклифлари корхона маъмурияти номига конвертга мухрланган ҳолда конкурс танлови ўтказилиши ҳақидаги эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 кун давомида қабул қилинади. Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, С. Машходий кўчаси, 210.
Кўрсатилган муддатдан сўнг тақдим қилинган таклифлар ҳақиқий эмас деб тан олинади ва кўриб чиқилмайди.
Электрон почта: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.agromash.uz
Телефон, факс: (+998 71) 269-78-16.