Asosiy maqsad
- 25 Dekabr 2018
- Kurildi: 13986
«BMКB-Аgromash» АЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда унумдорликни оширувчи, ресурс тежамкорлик технологияларини таъминловчи янги қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаб чиқиш, тадқиқот қилиш ва жорий қилишга ихтисослашган конструкторлик-технологик ишлаб чиқариш корхонасидир.
«BMКB-Аgroмаsh» АЖ технологик кетма-кетликда ўз таркибидаги ихтисослашган бўлимлар фаолияти ҳисобига иш юритади.
Ҳозирги вақтда «BMКB-Аgromash» АЖ Давлат илмий-техникавий дастурнинг асосий йўналишлари бўйича кўзда тутилган лойиҳалар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боради: картошка етиштириш учун ресурс тежамкор технологиялар ва техникавий воситалар комплексини ишлаб чиқиш, чўл қорамолчилигининг ем-хашак базасини мустахкамлаш учун ресурс тежамкор қишлоқ хўжалиги техникасининг комплексини ишлаб чиқиш, боғ ва узумзорлар учун ресурс тежамкор технологиялар ва техникавий воситалар комплексини ишлаб чиқиш.
Амалга оширилаётган лойиҳалар негизида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сарф-харажатларни сезиларли даража камайтириш билан бир вақтда ҳосилдорлик ошишини таъминловчи боғ ва узумзорларнини етиштириш учун сув-ресурс тежамкор технологиялар бўйича янги маҳаллий ва чет элдан келтирилган тракторларга серияли қишлоқ хўжалиги машиналарни модернизациялаш ва янгиларни ишлаб чиқиш киритилган. НИОКР да ҚСХВ ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, олийгоҳлар, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “Технолог” АЖ ва республикамизнинг бошқа ташкилотлари билан биргаликда умумий ўзаро боғланган дастур бўйича ишлар олиб борилади.
ИТИ, олийгоҳлар илм-фанлари, конструкторлик бюроларининг лойиҳаларни биргаликда бажариш, эксперименталтал (тажриба) нусхаларини тайёрлаш ва синаш доирасидаги сайл-ҳаракатлари, изланишларини бирлаштириш янги техникани ишлаб чиқишга сарфланадиган вақтни 1,5-2 мартага қисқартиришга имкон беради.
Шунингдек, корхона ва ташкилотлар билан тўғридан тўғри тузилган шартномалар асосида ишлар олиб борилади, жумладан, авваллари ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги машиналари конструкцияларини модернизациялаш ва техник жиҳатдан мукаммаллаштириш ишлари олиб борилади.
Мана шу вазифаларни бажариш учун «BMКB-Аgromash» АЖда юқори малакали мутахассислар мавжуд бўлиб, юқори технологик ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Aksiyadorlik kompaniyasi
- 15 Mart 2017
- Kurildi: 18640
Aksiyadorlik kompaniyasi «Bosh Maxsus Konstruktorlik Byurosi - Agromash» (OAJ «BMKB – Agromash») 1946-yilda yaratilgan, paxta uchun GSKB mashinalari 1995-yilda yaratilgan.
Konstruktorlik byurosi 90-yillar boshidan buyon nafaqat paxtachilik uchun, balki g‘allachilik, yem ishlab chiqarish, kartoshkachilik qishloq xo‘jaligining boshqa tarmoqlari uchun yangi texnika yaratish, sinash va joriy etish boyicha ilmiy-amaliy tajriba-konstruktorlik ishlarini olib bormoqda.
Hozirgi vaqtda konstruktorlik byurosi tanlov boyicha g‘olib bo‘lgan davlat ilmiy- texnik dasturlariga kiritilgan amaliy ilmiy tadqiqot loyihalari bo‘yicha ish olib bormoqda.
1946-yildan boshlab yaratilgan intellektual mulk ( mualliflik huquqi, patent, foydali modellar, sanoat namunalari, texnik hujjatlar va boshqalar) korxonaga ilmiy-tadqiqot amaliy-konstruktorlik ishlarini amalga oshirish imkonini beradi.