2016 йил «26» июнда
Акциядорларнинг Умумий йиғилиши
Қарори билан
Тасдиқланган
«BMKB-AGROMASH» акциядорлик жамияти
Устави
|
|
|
|
Эски тахрир III. Устав жамғармасининг миқдори (устав капитали) Абзац 1 п. 3.6.: 3.6. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
Абзац 1 п. 3.7.: 3.7. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Абзац 1 п. 3.9.: 3.9. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Абзац 1 п. 3.11.: 3.11. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак. Абзац 1 п. 3.12.: 3.12. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.
Абзац 1 п. 3.13.: 3.13. Жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари ҳақида ушбу моддада назарда тутилган қоидалар билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Абзац 1 п. 3.14: 3.14. Жамиятнинг Кузатув кенгаши азъолари томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги ёки акциянинг номинал қийматини ошириш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.
Абзац 1 п. 3.15.: 3.15. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.
Абзац 1 п. 3.16.: 3.16. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Абзац 1 п. 3.17.: 3.17. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. VI. Чиқариладиган акциялар бўйича дивидендларни тўлаш Абзац 2 п. 6.12. 6.12. Дивидендларни тўлаш муддати дивидендларни тўлаш қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб олтмиш кундан кечикмаслиги керак.
Абзац 2 п. 6.16. 6.16. Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади.
VII. Акциядорларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари Абзац 17 п. 7.5. Тўлдириш
IX. Акциядорларнинг умумий йиғилиши
Абзац 1 п. 9.4. 9.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиниши, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг йиллик ҳисоботи, фойда ва зарарларни тақсимланиши, кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган саволлар бўйича хулосаси эшитилади ва бошқа хужжатлар кўриб чиқилади.
Абзац 11 п. 9.7. 9.7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш; жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш; жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш; ўз акцияларини олиш; жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш; жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш; жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш; жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш; имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида 2014 йил 7-майда қабул қилинган № ЗРУ-370 сонли “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш; акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш; акцияларни майдалаш ва йириклаштириш; қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш: - битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса; - битим бўйича жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан кўпроқ аффилланган (манфаатдор) аъзолари мавжуд бўлган тақдирда.
Абзац 2 п. 9.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно: жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритиш; акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш; жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
Абзац 12 п. 9.12. 9.12 Қуйидаги саволлар бўйича қарорлар: - жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш; - жамиятни қайта тузиш; - жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш (тугатиш комиссиясини) ва оралиқ тугатиш баланси ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; - эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини аниқлаш; - кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколатлари доирасига кирадиган, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчиликда белгилаб берилган талабларга риоя қилиш бўйича хулосасини тинглаш; - жамият томонидан битим тузиш қарори, агар: - жамият томонидан йирик битим тузиш қарори жамият кузатув кенгаши бир овоздан тасдиқланмай, кузатув кенгаши томонидан бу савол акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги қарорларни қабул қилишни қўйиши: - йирик битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулкни сотиб олиш; - агар жамият кузатув кенгашининг бир ёки ундан кўп аъзоси аффилланган шахс бўлса, битимни маъқуллаш қарорини аффилланган шахс қабул қилиши; - акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
Тўлдириш
X. Жамиятнинг кузатув кенгаши
Абзац 2, 22, 30, 31 п. 10.3. 10.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: жамият фаолиятининг устивор йўналишларини белгилаш; акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан акциядорлар йиғилиши йиғилиш чақирилишини талаб қилганшахслар шалабига кўра чақирилиш ҳоллари мустасно; акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини ва умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санасини белгилаш; акциядорларнинг умумий йиғилишига жамият уставига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш ҳақидаги саволларни киритиш; мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлашни ташкил этиш; корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш, агар жамият уставида бундай лавозимни жорий этиш назарда тутилган бўлса; жамиятнинг келгуси йилга бизнес-режасини жорий йилнинг 1-декабригача кузатув кенгашининг йиғилишида маъқуллаш; ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш; жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин; аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш; жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш; дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш; жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш; жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш; жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш; Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 7-майда қабул қилинган № ЗРУ-370 сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш; жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш; жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш; эмиссия рисоласини ва қимматли қоғозлар чиқариш ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш қарорини қабул қилиш; қимматли қоғозларни ким ошди савдосини ташкил қилиш майдончаларида ҳосил бўлган нархлар конъектурасидан келиб чиқиб, акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; жамиятни корпоратив облигацияларни чиқариш ҳақидаги қарорини, жумладан акцияларга айрбошланадиган облигацияларини чиқариш қарорини қабул қилиш; қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ҳақидаги қарорни қабул қилиш; жамиятнинг ижроий органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; жамиятнинг ижроий органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш; жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.
Тўлдириш
XI. Жамиятнинг ижроия органи
Абзац 1 п. 11.3. 11.3. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади. Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ директорни тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.
XII. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, директорнинг маъсулияти
Абзац 1 п. 12.3.
12.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
|
Янги тахрир III. Устав жамғармасининг миқдори (устав капитали) Абзац 1 п. 3.6.: 3.6. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилади.
Абзац 1 п. 3.7.: 3.7. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгаришлар киритиш қарори жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Абзац 1 п. 3.9.: 3.9. – олиб ташлансин
Абзац 1 п. 3.11.: 3.11. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш қарори билан киритилаётган қўшимча оддий ва имтиёзли акцияларининг сони, уларни жойлаштириш муддати ва шартлари аниқланади.
Абзац 1 п. 3.12.: 3.12. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш қўшимча жойлаштирилган акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатиб ўтилган муайян турдаги эълон қилинган акциялар сони шу турдаги қўшимча жойлаштирилган акциялар сонига камайтирилган бўлиши керак.
Абзац 1 п. 3.13.: 3.13.- олиб ташлансин
Абзац 1 п. 3.14.: 3.14. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш қарори сифатида жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қўшимча акцияларни чиқариш ҳақида қабул қилинган қарори ҳисобланади.
Абзац 1 п. 3.15.: 3.15. олиб ташлансин
Абзац 1 п. 3.16.: 3.16. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳисоблаб чиқилган дивидендлар ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Абзац 1 п. 3.17.: 3.17. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни жамиятнинг ўз капитали ҳисобига кўпайтиришда қўшимча акциялар жамиятнинг барча акциядорлари ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Агар Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш натижасида кўпайтириш суммаси бир дона акциянинг қийматига мос келмаса, у ҳолда Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш йўл қўйилмайди.
VI. Чиқариладиган акциялар бўйича дивидендларни тўлаш Абзац 2 п. 6.12. 6.12. Дивидендларни тўлаш муддати дивидендларни тўлаш қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб олтмиш кундан кечикмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисоблаб чиқилган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендлар олиш тенг хуқуқига риоя қилиш йўли билан амалга оширилади.
Абзац 2 п. 6.16. 6.16. Агар жамиятнинг айбига кўра акциядорланинг умумий йиғилиши қарори билан ўрнатилган муддатда акциядорларга дивидендлар тўланмаса, тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки томонидан ўрнатилган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пеня миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар суммасининг 50 %идан ошмаслиги керак.
VII. Акциядорларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари
Абзац 17 п. 7.5. 7.5. Жамият акцияларининг 50% ва ундан юқори фоиздаги акцияларининг мулкдори бўлган шахс, агар у шу кунга қадар акцияларга эга бўлмаган ёки мазкур жамиятнинг акцияларининг 50% идан кам акцияларга эга бўлган бўлса, ўттиз кун ичида бошқа акцияларнинг мулкдорларига улар унга акцияларни бозор нархида сотишлари ҳақидаги таклифни эълон қилиши шарт. Жамият акцияларининг 50% ва ундан юқори фоиздаги акцияларининг мулкдори бўлган шахс, агар у акциядорнинг ўзига тегишли бўлган акцияларини сотиш ҳақидаги ёзма розилигини олган кунидан бошлаб ўттиз кун ичида мазкур акцияларни сотиб олиши шарт.
IX. Акциядорларнинг умумий йиғилиши
Абзац 1 п. 9.4. 9.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади, шунингдек жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш, жамиятнинг йиллик ҳисоботи, кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган саволлар бўйича хулосаси эшитилади, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчиликда ўрнатилган талабларга риоя қилиш ва жамиятни ривожлантириш стратагияси бўйича амалга ошириладиган тадбирлар ва бошқа хужжатлар кўриб чиқилади.
Абзац 11 п. 9.7. 9.7. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколати доирасига қуйидаги саволлар киради: Жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш; Жамиятни қайта ташкил қилиш; Жамиятни тугатиш, тугатувчи (тугатиш комиссии) тайинлаш ва оралиқ ва якуний тугатиш балансини тасдиқлаш; Жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш; жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш; жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш; жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, шунингдек жамиятнинг асосий йўналишлари ва ва фаолият юритиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўртача ва узоқ даврга ривожлантириш стратегиясининг аниқ муддатларини белгилаш; жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш; жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш; имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида 2014 йил 7 майда ЗРУ-370 сони остида қабул қилинган “Акциядорлик жамияти ва акциядорлоарнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш; акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш; акцияларни майдалаш ва йириклаштириш; қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш: - битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса;
- битим бўйича жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан кўпроқ аффилланган (манфаатдор) аъзолари мавжуд бўлган тақдирда.
Абзац 2 п. 9.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно: жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритиш; акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш; жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
Абзац 12 п. 9.12. 9.12. Қуйидаги саволлар бўйича қарорлар: жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш; жамиятни қайта тузиш; жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш (тугатиш комиссиясини) ва оралиқ тугатиш баланси ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини аниқлаш; кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколатлари доирасига кирадиган, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчиликда белгилаб берилган талабларга риоя қилиш бўйича хулосасини тинглаш; жамият томонидан битим тузиш қарори, агар: - битим тузиш саволи жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан тасдиқланмаса, кузатув кенгаши томонидан бу савол акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қўйилиши; - йирик битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса; -афилланган шахс билан иш юритишни маъқуллаш қарори, агар жамиятнинг кузатув кенгашининг икки ёки ундан кўпроқ аъзолари аффилланган шахс бўлса, бундай қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади; - акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади. Жамиятнинг устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улушини шакллантириш ёки бор бўлган давлат улушини мавжуд бўлган давлат олдидаги солиқ ёки бошқа турдаги қарздорлик ҳисобига кўпайтириш қарори жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисмини ташкил қиладиган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилигида жамиятнинг умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
X. Жамиятнинг кузатув кенгаши
Абзац 2,22,30,31 п. 10.3. 10.3. Жамиянинг кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради: жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият ижроия қўмитасиинг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ҳисоботини мунтазам равишда тинглаб бориш; акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан акциядорлар йиғилиши йиғилиш чақирилишини талаб қилган шахслар шалабига кўра чақирилиш ҳоллари мустасно; акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини ва умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санасини белгилаш; - акциядорларнинг умумий йиғилишига жамият уставига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш ҳақидаги саволларни киритиш; - мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлашни ташкил этиш; - корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш, агар жамиятда бундай лавозимни жорий этиш зарурияти бўлса; - жамиятнинг келгуси йилга бизнес-режасини жорий йилнинг 1-декабригача кузатув кенгашининг йиғилишида маъқуллаш; - агар жамиятда ички аудит хизматини ташкил этиш зарурияти мавжуд бўлса, жамиятда ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш; -жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин; -аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш; -жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш; -дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш; -жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш; -жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш; -жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш; -Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш; -жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш; -жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; -жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ва жамиятнинг эълон қилинган акциялар сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш; -қимматли қоғозлар чиқариш ҳақидаги қарорни тасдиқлаш ва эмиссия проспектини тасдиқлаш; - қимматли қоғозларни ким ошди савдосини ташкил қилиш майдончаларида ҳосил бўлган нархлар конъектурасидан келиб чиқиб, акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; -жамиятни корпоратив облигацияларни чиқариш ҳақидаги қарорини, жумладан акцияларга айрбошланадиган облигацияларини чиқариш қарорини қабул қилиш; -қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ҳақидаги қарорни қабул қилиш; -жамиятнинг ижроий органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; -жамиятнинг ижроий органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш; -жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўн кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қонунчилик ва жамиятнинг ушбу уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас. Жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш санасидан аввал икки хафтадан кечиктирмасдан Халқаро аудит стандартига мувофиқ ўтказилган ташқи аудитдан сўнг Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган ҳар йиллик молиявий ҳисоботни чоп этиши шарт.
XI. Жамиятнинг ижроия органи
Абзац 1 п. 11.3. 11.3. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади. Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ директорни тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин. Танловда чет эллик мененджерлар ҳам қатнашиши мумкин.
XII. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, директорнинг маъсулияти
Абзац 1 ва 2 п. 12.3.
Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди, бундан истисно битим бўйича хулосаларнинг ишончлилигига жавобгар бўлган ва аффилланган шахс билан битимни ўрганиб чиқиш холатинин келтириб чиқарган шахслар учун ўрнатилган ҳоллар. Судда айби исботланган жамиятнинг аффилланган шахси етказилган зарарни, аффилланган шахс билан биргаликда битимни ўрганиб чиқиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ва судда даъвогарлик билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаши шарт. |
Эски тахрир III. Устав жамғармасининг миқдори (устав капитали) Абзац 1 п. 3.6.: 3.6. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин. Абзац 1 п. 3.7.: 3.7. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Абзац 1 п. 3.9.: 3.9. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Абзац 1 п. 3.11.: 3.11. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак. Абзац 1 п. 3.12.: 3.12. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак. Абзац 1 п. 3.13.: 3.13. Жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари ҳақида ушбу моддада назарда тутилган қоидалар билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Абзац 1 п. 3.14: 3.14. Жамиятнинг Кузатув кенгаши азъолари томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги ёки акциянинг номинал қийматини ошириш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир. Абзац 1 п. 3.15.: 3.15. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади. Абзац 1 п. 3.16.: 3.16. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин. Абзац 1 п. 3.17.: 3.17. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. VI. Чиқариладиган акциялар бўйича дивидендларни тўлаш Абзац 2 п. 6.12. 6.12. Дивидендларни тўлаш муддати дивидендларни тўлаш қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб олтмиш кундан кечикмаслиги керак. Абзац 2 п. 6.16. 6.16. Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. VII. Акциядорларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари Абзац 17 п. 7.5. Тўлдириш IX. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Абзац 1 п. 9.4. 9.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиниши, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг йиллик ҳисоботи, фойда ва зарарларни тақсимланиши, кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган саволлар бўйича хулосаси эшитилади ва бошқа хужжатлар кўриб чиқилади. Абзац 11 п. 9.7. 9.7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш; жамиятни қайта ташкил этиш; жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш; жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш; ўз акцияларини олиш; жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш; жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш; жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш; жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш; имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида 2014 йил 7-майда қабул қилинган № ЗРУ-370 сонли “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш; акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш; акцияларни майдалаш ва йириклаштириш; қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш: - битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса; - битим бўйича жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан кўпроқ аффилланган (манфаатдор) аъзолари мавжуд бўлган тақдирда. Абзац 2 п. 9.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно: жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритиш; акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш; жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Абзац 12 п. 9.12. 9.12 Қуйидаги саволлар бўйича қарорлар: - жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш; - жамиятни қайта тузиш; - жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш (тугатиш комиссиясини) ва оралиқ тугатиш баланси ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; - эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини аниқлаш; - кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколатлари доирасига кирадиган, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчиликда белгилаб берилган талабларга риоя қилиш бўйича хулосасини тинглаш; - жамият томонидан битим тузиш қарори, агар: - жамият томонидан йирик битим тузиш қарори жамият кузатув кенгаши бир овоздан тасдиқланмай, кузатув кенгаши томонидан бу савол акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги қарорларни қабул қилишни қўйиши: - йирик битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулкни сотиб олиш; - агар жамият кузатув кенгашининг бир ёки ундан кўп аъзоси аффилланган шахс бўлса, битимни маъқуллаш қарорини аффилланган шахс қабул қилиши; - акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади. Тўлдириш X. Жамиятнинг кузатув кенгаши Абзац 2, 22, 30, 31 п. 10.3. 10.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: жамият фаолиятининг устивор йўналишларини белгилаш; акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан акциядорлар йиғилиши йиғилиш чақирилишини талаб қилганшахслар шалабига кўра чақирилиш ҳоллари мустасно; акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини ва умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санасини белгилаш; акциядорларнинг умумий йиғилишига жамият уставига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш ҳақидаги саволларни киритиш; мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлашни ташкил этиш; корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш, агар жамият уставида бундай лавозимни жорий этиш назарда тутилган бўлса; жамиятнинг келгуси йилга бизнес-режасини жорий йилнинг 1-декабригача кузатув кенгашининг йиғилишида маъқуллаш; ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш; жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин; аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш; жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш; дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш; жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш; жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш; жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш; Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 7-майда қабул қилинган № ЗРУ-370 сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш; жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш; жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш; эмиссия рисоласини ва қимматли қоғозлар чиқариш ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш қарорини қабул қилиш; қимматли қоғозларни ким ошди савдосини ташкил қилиш майдончаларида ҳосил бўлган нархлар конъектурасидан келиб чиқиб, акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; жамиятни корпоратив облигацияларни чиқариш ҳақидаги қарорини, жумладан акцияларга айрбошланадиган облигацияларини чиқариш қарорини қабул қилиш; қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ҳақидаги қарорни қабул қилиш; жамиятнинг ижроий органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; жамиятнинг ижроий органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш; жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим. Тўлдириш XI. Жамиятнинг ижроия органи Абзац 1 п. 11.3. 11.3. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади. Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ директорни тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин. XII. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, директорнинг маъсулияти Абзац 1 п. 12.3. 12.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди. Янги тахрир III. Устав жамғармасининг миқдори (устав капитали) Абзац 1 п. 3.6.: 3.6. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилади. Абзац 1 п. 3.7.: 3.7. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгаришлар киритиш қарори жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Абзац 1 п. 3.9.: 3.9. – олиб ташлансин Абзац 1 п. 3.11.: 3.11. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш қарори билан киритилаётган қўшимча оддий ва имтиёзли акцияларининг сони, уларни жойлаштириш муддати ва шартлари аниқланади. Абзац 1 п. 3.12.: 3.12. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш қўшимча жойлаштирилган акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатиб ўтилган муайян турдаги эълон қилинган акциялар сони шу турдаги қўшимча жойлаштирилган акциялар сонига камайтирилган бўлиши керак. Абзац 1 п. 3.13.: 3.13.- олиб ташлансин Абзац 1 п. 3.14.: 3.14. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш қарори сифатида жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қўшимча акцияларни чиқариш ҳақида қабул қилинган қарори ҳисобланади. Абзац 1 п. 3.15.: 3.15. олиб ташлансин Абзац 1 п. 3.16.: 3.16. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳисоблаб чиқилган дивидендлар ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Абзац 1 п. 3.17.: 3.17. Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни жамиятнинг ўз капитали ҳисобига кўпайтиришда қўшимча акциялар жамиятнинг барча акциядорлари ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Агар Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш натижасида кўпайтириш суммаси бир дона акциянинг қийматига мос келмаса, у ҳолда Жамиятнинг Устав жамғармаси (устав капитали)ни кўпайтириш йўл қўйилмайди. VI. Чиқариладиган акциялар бўйича дивидендларни тўлаш Абзац 2 п. 6.12. 6.12. Дивидендларни тўлаш муддати дивидендларни тўлаш қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб олтмиш кундан кечикмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисоблаб чиқилган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендлар олиш тенг хуқуқига риоя қилиш йўли билан амалга оширилади. Абзац 2 п. 6.16. 6.16. Агар жамиятнинг айбига кўра акциядорланинг умумий йиғилиши қарори билан ўрнатилган муддатда акциядорларга дивидендлар тўланмаса, тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки томонидан ўрнатилган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пеня миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар суммасининг 50 %идан ошмаслиги керак. VII. Акциядорларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари Абзац 17 п. 7.5. 7.5. Жамият акцияларининг 50% ва ундан юқори фоиздаги акцияларининг мулкдори бўлган шахс, агар у шу кунга қадар акцияларга эга бўлмаган ёки мазкур жамиятнинг акцияларининг 50% идан кам акцияларга эга бўлган бўлса, ўттиз кун ичида бошқа акцияларнинг мулкдорларига улар унга акцияларни бозор нархида сотишлари ҳақидаги таклифни эълон қилиши шарт. Жамият акцияларининг 50% ва ундан юқори фоиздаги акцияларининг мулкдори бўлган шахс, агар у акциядорнинг ўзига тегишли бўлган акцияларини сотиш ҳақидаги ёзма розилигини олган кунидан бошлаб ўттиз кун ичида мазкур акцияларни сотиб олиши шарт. IX. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Абзац 1 п. 9.4. 9.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади, шунингдек жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш, жамиятнинг йиллик ҳисоботи, кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган саволлар бўйича хулосаси эшитилади, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчиликда ўрнатилган талабларга риоя қилиш ва жамиятни ривожлантириш стратагияси бўйича амалга ошириладиган тадбирлар ва бошқа хужжатлар кўриб чиқилади. Абзац 11 п. 9.7. 9.7. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколати доирасига қуйидаги саволлар киради: Жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш; Жамиятни қайта ташкил қилиш; Жамиятни тугатиш, тугатувчи (тугатиш комиссии) тайинлаш ва оралиқ ва якуний тугатиш балансини тасдиқлаш; Жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш; жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш; ўз акцияларини сотиб олиш; жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш; жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, шунингдек жамиятнинг асосий йўналишлари ва ва фаолият юритиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўртача ва узоқ даврга ривожлантириш стратегиясининг аниқ муддатларини белгилаш; жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш; жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш; имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида 2014 йил 7 майда ЗРУ-370 сони остида қабул қилинган “Акциядорлик жамияти ва акциядорлоарнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш; акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш; акцияларни майдалаш ва йириклаштириш; қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш: - битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса; - битим бўйича жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан кўпроқ аффилланган (манфаатдор) аъзолари мавжуд бўлган тақдирда. Абзац 2 п. 9.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно: жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритиш; акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш; жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Абзац 12 п. 9.12. 9.12. Қуйидаги саволлар бўйича қарорлар: жамият уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш; жамиятни қайта тузиш; жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш (тугатиш комиссиясини) ва оралиқ тугатиш баланси ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини аниқлаш; кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг уларнинг ваколатлари доирасига кирадиган, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчиликда белгилаб берилган талабларга риоя қилиш бўйича хулосасини тинглаш; жамият томонидан битим тузиш қарори, агар: - битим тузиш саволи жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан тасдиқланмаса, кузатув кенгаши томонидан бу савол акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қўйилиши; - йирик битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса; -афилланган шахс билан иш юритишни маъқуллаш қарори, агар жамиятнинг кузатув кенгашининг икки ёки ундан кўпроқ аъзолари аффилланган шахс бўлса, бундай қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади; - акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади. Жамиятнинг устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улушини шакллантириш ёки бор бўлган давлат улушини мавжуд бўлган давлат олдидаги солиқ ёки бошқа турдаги қарздорлик ҳисобига кўпайтириш қарори жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисмини ташкил қиладиган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилигида жамиятнинг умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. X. Жамиятнинг кузатув кенгаши Абзац 2,22,30,31 п. 10.3. 10.3. Жамиянинг кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради: жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият ижроия қўмитасиинг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ҳисоботини мунтазам равишда тинглаб бориш; акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан акциядорлар йиғилиши йиғилиш чақирилишини талаб қилган шахслар шалабига кўра чақирилиш ҳоллари мустасно; акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини ва умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санасини белгилаш; - акциядорларнинг умумий йиғилишига жамият уставига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш ҳақидаги саволларни киритиш; - мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлашни ташкил этиш; - корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш, агар жамиятда бундай лавозимни жорий этиш зарурияти бўлса; - жамиятнинг келгуси йилга бизнес-режасини жорий йилнинг 1-декабригача кузатув кенгашининг йиғилишида маъқуллаш; - агар жамиятда ички аудит хизматини ташкил этиш зарурияти мавжуд бўлса, жамиятда ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш; -жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин; -аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш; -жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш; -дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш; -жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш; -жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш; -жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш; -Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш; -жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш; -жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; -жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ва жамиятнинг эълон қилинган акциялар сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш; -қимматли қоғозлар чиқариш ҳақидаги қарорни тасдиқлаш ва эмиссия проспектини тасдиқлаш; - қимматли қоғозларни ким ошди савдосини ташкил қилиш майдончаларида ҳосил бўлган нархлар конъектурасидан келиб чиқиб, акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; -жамиятни корпоратив облигацияларни чиқариш ҳақидаги қарорини, жумладан акцияларга айрбошланадиган облигацияларини чиқариш қарорини қабул қилиш; -қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ҳақидаги қарорни қабул қилиш; -жамиятнинг ижроий органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; -жамиятнинг ижроий органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш; -жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўн кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қонунчилик ва жамиятнинг ушбу уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас. Жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш санасидан аввал икки хафтадан кечиктирмасдан Халқаро аудит стандартига мувофиқ ўтказилган ташқи аудитдан сўнг Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган ҳар йиллик молиявий ҳисоботни чоп этиши шарт. XI. Жамиятнинг ижроия органи Абзац 1 п. 11.3. 11.3. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади. Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ директорни тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин. Танловда чет эллик мененджерлар ҳам қатнашиши мумкин. XII. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, директорнинг маъсулияти Абзац 1 ва 2 п. 12.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди, бундан истисно битим бўйича хулосаларнинг ишончлилигига жавобгар бўлган ва аффилланган шахс билан битимни ўрганиб чиқиш холатинин келтириб чиқарган шахслар учун ўрнатилган ҳоллар. Судда айби исботланган жамиятнинг аффилланган шахси етказилган зарарни, аффилланган шахс билан биргаликда битимни ўрганиб чиқиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ва судда даъвогарлик билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаши шарт.