ПОЛОЖЕНИЕ О НАБЛЮДАТЕЛЬНОМ СОВЕТЕ (.doc) Скачать

«BMKB-AGROMASH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲАҚИДА НИЗОМ (.doc)  Юқлаб олиш

                                                      «BMКB-Аgromash» АЖ нинг 2016-2020 йилларга мўлжалланган ривожланиш концепцияси

Кириш
1946 йилда тузилган пахтачилик учун машиналар бўйича БМКБ 1995 йили «Bosh Maxsus Konstruktorlik Byurosi - Agromash» акциядорлик жамиятига («BMКB-Аgromash» АЖ)га ўзгартирилди. 90-йиллар бошидан конструкторлик бюроси нафақат пахтачилик, қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳалари учун (ғаллакорлик, ем-хашак етиштириш, картошкачилик ва бошқалар) ҳам янги техникаларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари олиб боради, фаолият тури - фан.
Жамиятнинг Устав фонди - 667437,5 минг сўм. 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра мулк нархи – 4,6 млрд. сўм.
Жамиятнинг акциядорлари:
- «ASIAN NATURAL FOOD» МЧЖ - 34,62%;
- «Ўзагросаноатмашхолдинг» Холдинг Компанияси - 33,5 % акций;
(Италия) - 16,8 %;
- жисмоний шахслар - 15,08%.
Корхона Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Султонали Машходий кўчаси, 210 уйда жойлашган. Телефон рақамлари: 269-78-16, факс 269-34-81, E-mail: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., url: www.agromash.uz.
Корхонанинг веб-сайтини яратиш жамиятда бизнес-жараёнларни оптимизациялаш учун ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, «BMКB-Аgromash»
АЖ фаолиятининг очиқ ва яққол кўрсатиш ошириш имконини берди.
Жамият эгаллаб турган худуднинг умумий майдони 2,8 га ни ҳосил қилади. Ишловчи ходимлар сони – 85 та одам, жумладан: мухандис-техник ходимлар – 34; ишчилар – 20.
1. Ривожланиш концепциясининг мақсад ва вазифалари. Концепциянинг мақсади илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини (ИТТКИ) ташкиллаштириш тизимини боғдорчилик, узумзорчилик учун машиналар комплексини тубдан такомиллаштириш, чўл қорамолчилигининг ем-хашак базасини мустаҳкамлаш.
Концепциянинг асосий вазифалари:
- яратилаётган машиналарни максимал равишда универсализациялаш и унификациялаш;
- тажрибавий машиналар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини кам партияларда ишлаб чиқариш имкониятига эга бўладиган кичик кўп профилли экспериментал база яратиш;
- Машиналар комплексининг лаборатория, стенд ва дала синовларини ўтказиш учун тажриба-экспериментал базасини (полигон) модернизациялаш.
2. Конструкторлик бюросининг ҳозирги кундаги аҳволини баҳолаш.
(ривожланиш концепциясини амалга ошириш шарт-шароитлари)
«BMКB-Аgromash» АЖда янги техникани ишлаб чиқиш ўз структурасида махсус бўлимларнинг технологик занжир сифатида фаолият юритишлари ҳисобига олиб борилади.
Асосий таркибий бўлинмалар:
1. Конструкторлик ишланмалари бўлими машиналарга конструкторлик хужжатларини ишлаб чиқиш ишларини олиб боради. Компьютерда конструкциялашга ўтиш ишлари амалга оширилмоқда. Бўлим ишлаб чиқарувчи заводларида ишлаб чиқариш жараёнларида қатнашади. Конструкторлик ишлари кўп бўлган вақтларда (90-йилларнинг бошигача) бажариладиган операциялар ва машиналарнинг турларига кўра қатор конструкторлик бўлимлари (тупроққа экишдан аввал ишлов бериш машиналари бўлими, пахта териш машиналари бўлими ва хок.) мавжуд бўлган. Ишланмалар сони қисқартирилганлиги муносабати билан бўлимлар бир бири билан бирлаштирилган.
2. Амалий, фундаментал ва илмий – тадқиқот ишлари бўлими – Тармоқ илмий -тадқиқот лабораторияси илмий тадқиқотлар олиб боради ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун энерго ва ресурс тежамкор, экологик жиҳатдан хавфсиз бўлган технология ва техникавий воситалар ишлаб чиқади.
3. Стандартлаштириш таянч бўлими қонунчиликка мувофиқ стандартлаштириш ишларини олиб боради.

4. Экспериментал намуналар ва кичик серияларни ишлаб чиқариш бўлими - умумий майдони 5950 м² бўлиб, 86 та технологик ускуна билан жиҳозланган ва ишлаб чиқариш участкаларига эга, жумладан: ишга тайёрлаш, механика, пайвандлаш, иссиқлик билан ишлов бериш, йиғиш. Ускуналарнинг 90 % нинг хизмат муддати 25 ва ундан кўпроқ йилдир.

5. Агротехник – синов маркази (АСМ) – ”Ўзстандарт агентлиги томонидан O'zDSt ISO/IEC 17025:2007 стандартига мувофиқлиги бўйича аккредитацияланган ва қишлоқ хўжалиги техникасининг синовларини (тадқиқот синовлари, дастлабки, қабул қилиш, даврий ва назорат синовлари) олиб боради.
6. Тажриба-дала базаси (ТДБ) – юридик жиҳатдан мустақил таркибий қисм бўлиб, у ишлаб чиқилаётган техникани синаш учун зарур бўлган шароитларни яратиб беради. ТДБ да экиш майдонлари учун (пахта ва ғалла экинлари) 13,8 га, боғ учун – 8 га жой ажратилган. ТДБ да гараж, устахоналар, маъмурий бино, сув чиқариш минораси, ЁММ сақлаш учун омборхона, торозхона, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда қўлланадиган техникалар.
Чўл чорвадорчилигининг ем-хашак базасини мустаҳкамлаш мақсадида Жиззах вилояти Фориш тумани хокимининг қарорига биноан (2012 й.16.05.№327) машиналар синовларини олиб бориш учун акциядорлик жамиятига 200 га табиий чўл яйловлари ажратиб берилган.
Ҳозирда «BMКB-Аgromash» АЖ ИТТКИ ни Давлат илмий техника Дастури (ДИТД) да кўзда тутилган лойиҳалар бўйича олиб бормоқда. (маълумот ҳавола қилинган). Шунингдек, корхона ва ташкилотлар билан тўғридан тўғри тузилган шартномалар бўйича ишлар ҳам олиб борилмоқда.
2016 й.01.01 га кўра молиявий-иқтисодий таснифи:
- ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори – 2964,9 млн. сўм, жумладан Давлат илмий техника Дастури (ДИТД) да кўзда тутилган лойиҳалар бўйича ИТТКИ бўйича – 1672,7 млн. сўм.
Кейинчалик жамиятнинг асосий фаолият тури чўл чорвадорчилиги, боғ ва узумзорлар ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ресурс тежамкор техникаларни ишлаб чиқиш ва кичик партияларини ишлаб чиқариш бўлиб қолади.
Мазкур йўналишлар қуйидагилардан келиб чиқиб танланган:
Қишлоқ хўжалигини, жумладан боғдорчилик ва узумчиликни замонавий юқори унумдорли техника билан таъминлаш даражасини ошириш ЎР Президентининг 2012 йил 21 май ПҚ-1758 рақами остида чиққан “2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қурол-аслаҳа билан қайта жиҳозлаш дастури ҳақида”ги қарори билан белгиланган;
2011-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш учун машина ва технологиялар тизими билан тўлдириш кўзда тутилган, яъни боғдорчилик учун 35 та техникавий воситалар, узумчилик учун 18 та номдаги воситалар, 7 та чўл районларида ем-хашак ўсимликларини етиштирш ва йиғиш.
Ҳозирги кунда боғ ва узумзорлардаги ишларни механизациялашда ишлатиладиган машиналар парки, асосан, аввал ишлаб чиқилган техникалардан тузилган. Техникавий воситаларнинг танқислиги сабабли механизациялаш даражаси – боғларда 15-20 %, узумзорларда – 12-16 % ташкил қилади. Бундан ташқаи эскириб қолган (жисмонан ва аҳлоқан) техникавий воситаларни ишлатиш ҳосилдорликни пасайиши, моддий ва меҳнат сарфларини ошишига олиб келади.
Ҳозирги вақтда боғлар билан банд бўлган майдонлар 261,9 минг га, узумзорлар билан – 128,9 минг га ни ташкил қилади.
2015 йил 29.12 ПҚ-2460 рақами остидаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чоралари ҳақида” қарори билан бўшаган далаларга сабзавот ва бошқа экинларни экиш, боғ ва узумзорларни яратиш орқали экиш майдонларини оптимизациялаш кўзда тутилган.
Авваллари боғ ва узумзорларни механизациялаш масалалари билан «Средазсельхозмаш» ИИЧБ шуғулланар эди. Бу бирлашманинг конструкторлик бўлинмаси 1993 йили «BMКB-Аgromash» АЖ га берилди. Ишлаб чиқариш қисми 2007 йили бошқа профилга ўтказилишидан аввал боғ ва узумзорларга қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи “Ўзбекистон боғдорчилик машинасозлик заводи” АЖ га ўзгартирилди (ЎЗБУЗ).
Шундай қилиб, янги ресурс тежамкорлик технологияларини амалга оширувчи техникавий воситаларни ишлаб чиқиш саволларини комплекс равишда ҳал қиладиган боғдорчилик ва узумчиликни механизациялаш бўйича конструкторлик ишланмаларининг умумлаштирилган маркази амалда йўқдир.
Ўзбекистон Республикасида чўл (арид) ва ярим чўл майдонлари 20 млн. га яқин жойни эгаллайди, ем-хашак экинларининг ҳосилдорлиги 1,5-3 ц/га ташкил қилади.
Мазкур хухудларда асосан қоракўл зотли қўйлар боқилади. Арид яйловларини яхшилаш технологияларини қўллаб, «BMКB-Аgromash» АЖ ишлаб чиққан техникаларни ҳисобга олган ҳолда ем-ъашак экинлари ҳосилдорлигини ошириш мумкин, бу эса қорамоллар сонини кўпайтиради.
3. Концепциянинг мақсади ва вазифалари бажарилишининг асосий босқичлари.
3.1. Конструкциялашни ривожлантиришдаги асосий йўналишлар ва устиворликлар.
Машиналарни ишлаб чиқишда қуйидаги устивор вазифаларга эътибор қаратилади:
- ишлаб чиқилаётган машиналарни максимал тарзда универсаллаштириш ва унификациялашга;
- бир ўтишда трактор агрегати бир нечта агрооперацияларни бажариши учун комбинациялашган машиналарни яратишга;
- ресурс тежамкорликка ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга.
Мазкур йўналишларнинг амалга ошиши қуйидагиларни таъминлайди:
- унумдорликни ошиши;
- ҳосилдорликни ошиши;
- одам, ёқилғи, сув ва бошқа ресурсларни тежалиши;
- энерго воситаларни самарали юкланиши.
«BMКB-Аgromash» АЖ ўз фаолиятини Холдинг компанияси доирасида янги тузилган конструкторлик бюроси билан тўлдириб, боғдорчилик, узумчилик учун машиналарни ва чўл қорамолчилиги учун техникаларни ишлаб чиқиш бўйича бош етакчи ташкилот вазифасини бажаради.
Жамият томонидан машиналар партияларини ишлаб чиқариш заводлар билан биргаликда олиб борилади, бу эса «BMКB-Аgromash» АЖ нинг асбоб-ускуна билан қайта жиҳозланиш эҳтиёжини қисқартиради ва корхоналарда ускуналар билан тўлдирилишни оширади. Тажрибавий партияларни ишлаб чиқарилганидан ва техникавий воситаларни кенг миқёсда хўжалик текширувидан сўнг, уларга тегишли бўлган конструкторлик хужжатлар эндиликда серияли ишлаб чиқарилишлари учун холдинг компаниянинг заводларига юборилади. Бунда ишлаб чиқаришга тайёргарлик «BMКB-Аgromash» АЖ мутахассислари иштирокида амалга оширилади.
3.2. ИТТКИ дастурининг шаклланиши.
ИТТКИ дастури лойиҳалари негизига янги ресурс тежамкор технологиялар ва уларни амалга оширувчи техникавий воситаларни ишлаб чиқиш муаммоларини комплекс равишда ҳал қилиш вазифаси жойлаштирилади.
Машиналарни ишлаб чиқиш мазкур профилдаги илмий тадқиқот институтлари, Ўзбек Давлат қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синов маркази ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда лойиҳалар доирасида олиб борилади.
Боғлар, узумзорларни яратиш ва чўл чорвадорлигини ривожлантириш бўйича лойиҳалар 2015-2017 йилларга мўлжалланган Давлат илмий техникавий Дастурига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш Қомитаси маблағларидан молиялаштирилади.
Қишлоқ хўжалиги номентклатурасининг кенгайишига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб ишлаб чиқарилаётган машиналар конструкцияларини модернизациялаш ва техник жиҳатдан такомиллаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар билан тўғридан тўғри шартномалар тузиш орқали ҳам ишлар олиб борилади.
3.3. Конструкторлик бўлими ишини ташкил қилиш.
Конструкторлик ишланмаларининг сифатини ошириш мақсадида 2019 йилга келиб бутунлай компьютер лойиҳалашга ўтиш тугатилади. Бунинг учун ҳар йилги бизнес-режаларда оргтехникани сотиб олиш, дастурий режалаштиришни янгилаш, персонални ўқитиш (малака ошириш) акс эттирилган.
3.4. Машиналарни ишлаб чиқариш дастури.
Боғ ва зумчилик хўжаликларини жиҳозлашнинг биринчи босқичида зарур техника билан жиҳозлаш учун “Боғ ва узумзорларни қишлоқ хўжалиги техникасининг биринчи навбатдаги тўплами”дастури тайёрланган («BMКB-Аgromash» АЖ томонидан бошқа комплексларнинг техникавий воситаларидан фойдаланиш ва корхонада машиналар ишлаб чиқаришини янгитдан бошлаш имкониятларини ҳисобга олиб). Истеъмолчи манфаатларини ифода этувчи ва манфаатдор ташкилотлар билан келишилгандан сўнг биринчи навбатдаги техника тўплами 2016-2017 йилларда техникани ишлаб чиқариш учун дастурий хужжат ҳисобланади.
2018 йилга келиб Дастурда келтирилган янги машиналарни ишлаб чиқиш ва аввал ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги машиналарини модернизациялаш тугайди (илова қилинган) ва манфаатдор ташкилотлар билан келишилгандан сўнг биринчи навбатдаги техника тўплами 2018-2020 йилларда техникани ишлаб чиқариш учун дастурий хужжат ҳисобланадиган бўлади.
3.5. Тажриба ишлаб чиқариш ишларини ташкил қилиш.
Кичик партиядаги тажрибавий машиналарни ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган кичик, кўп профилдаги экспериментал базасини яратиш учун босқичма-босқич модернизациялаш ва техник жиҳатжан қайта қурол-аслаҳавий жиҳозлаш олиб борилади.
Биринчи босқичда мавжуд бўлган ускуналарни таъмирлаш ва тиклаш, уларни ишчи ҳолатда сақлаш ишлари амалга оширилади. Мазкур ишларга тегишли тадбирлар АЖ нинг бизнес-режасига киритилган.
Иккинчи босқичда ишлаб чиқариш базасини, асосан бўяш ва пайвандлаш-йиғишга тааллуқли бўлган модернизациялаш ишлари амалга оширилади. Бунда илмхажмдор маҳсулотлар, металларнинг қийин қирқилиши ишлаб чиқариш кооперацияси доирасида холдинг заводларида амалга оширилади.
Учинчи босқичда юқири сифатли кичик партиялар ва турли тадриба нусхаларини ишлаб чиқариш имконини яратувчи замонавий ускуналарни сотиб олинади. Мазкур босқични амалга оширилиши – гаровга қўйиб олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. ПТЭО га техникавий топшириқларни ишлаб чиқиш 2017 йилнинг 4 чорагида.
3.6. Агротехника синов марказининг ривожланиши.
2015 йили Агротехника синов маркази «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 5 йилга аккредитланди.
2016-2020 йй. давомида АТСМ ҳар йиллик ўлчов воситаларининг мавжуд ёки жавжуд эмаслиги текширувлари бўлиб ўтади ва бу текширувлар натижаларига кўра АТСМ ўлчовларнинг зарур бўлган аниқлигини таъминлаш ва синовлар олиб бориш муддатини қисқартириш имконини берувчи замонавий ускуналар, стендлар, асбоблар ва бошқа синов воситалари билан жиҳозланиб, тўлдирилади. Мазкур тадбирларни ўтказиш учун ҳар йилги бизнес-режаларда ўз маблағлардан маблағ ажратилиши кўзда тутилади.
Синовларнинг тури ва мақсадидан келиб чиқиб, улар ТДБ сида, фермер хўжаликларида, биргаликда ишланмаларни олиб бораётган ИТИ да, ЎзДТТСМ да олиб борилади. ТДБ ва БМКБ учун ажратилган чўл табиий яйловлари майдони ишлаб чиқилган янги техникани намойиш қилиш учун ишлатилади.
3.7. Конструкторлик бюросининг ташкилий таркиби.
2015 йили АЖ нинг ташкилий таркиби (ЎзР. Президентининг 2015 й. 24.04 4720 рақами остида эълон қилинган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш ҳақида” Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида) янгича аниқланди. Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқариш бош директор ва олиб борилаётган ишлар йўналишларига кўра директорлар томонидан амалга оширилади.
«BMКB-Аgromаsh» АЖ ни бошқариш таркиби илова қилинган.
4. Кутилаётган натижалар.
Дастурни бажарилиши қуйидагиларни таъминлайди:
- қўл меҳнати улушини камайтиради, машина-трактор агрегатларининг унумдорлигини оширади, етиштирилаётган экинларнинг ҳосилдорлигини оширади;
-истиқболли технологиялар ва янги техникавий воситаларни етиштиришга кетадиган харажатларни камайтирган ҳолда жорий қилиш, жумладан, боғларда 1,7 мартага ва узумзорларда 2,8 ва ундан юқори мартага;
- чўл яйловлари ҳосилдорлигини 1,5-2 мартага ва шунга мувофиқ қорамол бошини ҳам ошириш;
- ишлатиладиган машиналар сонини қисқартириш (номенклатура бўйича универсализация ҳисобига, сони бўйича унумдорлиги ҳисобига);
- «BMКB-Аgromаsh» АЖ нинг ишлаб чиқариш миқдорининг барқарор ўсиши.
5. Зарур бўлган қўллаб-қувватлаш чоралари.
ИТТКИ кенгайтириш ва «Ўзагросаноатмашхолдинг» АХК нинг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасидаги умумий илмий-техникавий сиёсатини юритиши мақсадида 2012 йил 21 май ПҚ-1758 рақми остидаги “2012-2016 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техника ва технологик жиҳатдан қайта ускуналар билан жиҳозлаш дастури ҳақида” қарори билан кўзда тутилган сотилаётган маҳсулот таннархининг 1% миқдорида корхоналар маблағлари ҳисобидан АХК қошида махсус фонд шакллантириш таклиф қилинади.
Иловалар.
1). 2015-2017 йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техникавий Дастури бўйича «BMKB-Agromash» АЖ томонидан бажарилаётган асосий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиши натижасида Республиканинг АПКдаги қўлга киритадиган самараси.
2). Боғлар ва узумзорлар учун қишлоқ хўжалиги машиналарининг биринчи навбатдаги тўплами (2016-2017йй.га мўлжалланган ишлаб чиқариш).
3). 2015-2017 йилларда боғлар, узумзорлар ва чўл чорвадорчилигининг ем-хашак базасини мустаҳкамлаш учун мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги манишаларини модернизациялаш ва янгиларини ишлаб чиқиш дастури ( 2018-2020 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқариш).
4). «BMКB-Аgromаsh» АЖ ни бошқарув таркиби.


«BMKB-Agromash» АЖ нинг Бош директори Д.А. Ибрагимов

Илмий ишлар бўйича директор А.О. Арипов

Техника ва ишлаб чиқариш масалалари бўйича директор С.Н. Воинов

Бош конструктор Ю.И. Дамаев
Инвестициялар ва бизнес ривожланиши, стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи И.Е.Портов

Foydali manbalar

Teskari aloqa