«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» АЖ жамият акциядорларига акциядорларнинг Умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади (30.06.2026)

«BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларга шуни маълум қиладики, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2026 йил 30 июнь куни соат 10:00 да «BMKB-AGROMASH» АЖнинг мажлислар залида қуйидаги манзил бўйича ўтказилади: Тошкент шаҳри, Султонали Машҳодий кўчаси, 210-уй. Электрон почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., веб-сайт: www.agromash.uz, тел.: (+99871) 269-78-16, 269-69-22.

КУН ТАРТИБИ:
«BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси сон таркиби ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. Бош директорнинг жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва бизнес-режа бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
4. «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгашининг 2025 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш. Кузатув кенгашининг 2025 йилда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2025 йил учун йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
6. 2025 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
7. 2025 йил учун аудиторлик ташкилотининг ҳисоботлари ва хулосаларини тасдиқлаш.
8. 2026 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ҳамда унинг хизматлари учун тўловнинг энг юқори миқдорини белгилаш.
9. «BMKB-AGROMASH» АЖнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларни маъқуллаш.
10. «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
Қимматли қоғозлар эгалари рўйхати тузиладиган саналар:
• акциядорларни хабардор қилиш учун — 2026 йил 2 июнь ҳолатига;
• акциядорларнинг йиғилишда иштирок этиши учун — 2026 йил 24 июнь ҳолатига.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2026 йил 30 июнь куни соат 09:00 да бошланади ва соат 09:50 гача давом этади.
Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида иштирок этадилар, вакиллар эса ёзма шаклда расмийлаштирилган ишончнома асосида қатнашадилар. Юридик шахс номидан берилган ишончнома қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома эса нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тайёрланган материаллар билан Тошкент шаҳри, Султонали Машҳодий кўчаси, 210-уй манзилида жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖ маъмурий биносида ҳамда «BMKB-AGROMASH» АЖнинг расмий веб-сайти (http://agromash.uz) орқали танишиш мумкин. Ушбу веб-сайтда корпоратив ахборот ҳам эълон қилиб борилади.

Бош директор Нурматов Р.Х.

 

Foydali manbalar

Teskari aloqa