2015 yilning yakuniy majlisi

«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилади.


«BMKB-AGROMASH» АЖ нинг Кузатув кенгаши акциядорларни 2016 йил 28 июнда соат 14 да акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабардор қилади. Йиғилиш Тошкент шаҳар, Султонали Машходий кўчаси 210 уйда жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг мажлислар залида бўлиб ўтади. Электрон почта манзили (E-Mail) Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.;, сайт www.agromash.uz, Tel: (+99871) 269-78-16, 269-69-22, Fax:(+99871) 269-34-81.

Йиллик умумий йиғилиш бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини тузиш санаси - 2016 йил 10 июнь.
Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 2016 йил 22 июнь.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш - паспортларга кўра соат 13дан бошланади, акциядорларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш эса – нотариал тасдиқланган ишончномаларга кўра олиб борилади. Маълумот учун телефон: 269-78-16

Кун тартиби

1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш регламентини, ҳисоблаш комиссиясининг сон жиҳатдан ва бошма-бош таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият директорининг жамиятнинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятнинг бизнес-режасининг бажарилиши бўйича ҳисоботи.
3. Тафтиш комиссиясининг 2015 йил якунлари бўйича хулосаси.
4. Жамиятнинг 2015 йил бўйича даромадини тақсимлашни тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2015 йил бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг ташкилий таркибини тасдиқлаш.
7. Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятнинг узоқ ва яқин даврда ривожланиш стратегиясининг аниқ муддатларини аниқлаган ҳолда тасдиқлаш.
8. Жамият Уставига ўзгаришлар киритиш.
9. Янги тахрирдаги “Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳақида”, “Кузатув кенгаши ҳақида”, “Ижроия орган ҳақида”, “Жамиятнинг тафтиш комиссияси ҳақида”ги низомларни тасдиқлаш ҳақида.
10. «BMKB-AGROMASH» АЖни корпоратив бошқариш Кодекси тавсияларига риоя қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш ва маълумотлашиш шаклларини тасдиқлаш.
11. “Дивидендлар сиёсати ҳақида”, “«BMKB-AGROMASH» АЖ манфаатлари бўйича келишмовчиликларни ҳал қилишдаги ҳаракатлар тартиби”, “«BMKB-AGROMASH» АЖнинг ички назорати ҳақида”, “«BMKB-AGROMASH» АЖнинг ахборот сиёсати ҳақида” ги ички низомларини тасдиқлаш.
12. Кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи.
13. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
14. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун тайёрланган материаллари билан Тошкент шаҳар, Султонали Машходий кўчаси, 210 уйда жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг маъмурий биносида танишиб чиқиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамияти ва акциядорлар хуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида” Қонунига мувофиқ акциядор ўзига тегишли бўлган маълумотларга киритилган ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида унинг ўз акцияларига эгалик қилиш хуқуқларини ҳисобини олиб борувчи депозитарийга маълум қилиши керак. Шу муносабат билан сиздан паспортингиздан нусха тақдим қилишингиз ва акциядорлар реестрига киритиладиган Сиз ҳақингиздаги маълумотларни аниқлаб олиш мақсадида акцияларингизга эгалик қилиш хуқуқларингиз ҳисобини олиб борувчи депозитарийга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Акциялар бўйича барча ворислар ўзларига мерос бўлиб ўтган акцияларни қайта расмийлаштиришлари керак.
Тадбирлар ҳақида


Кузатув кенгаши

Полезные ссылки

Обратная связь