Баҳолаш ташкилотини ташлаш бўйича конкурс эълон қилинади
- 14 Fevral 2022
- Kurildi: 374
«ВМКВ - AGROMASH» акциядорлик жамияти 100% акциялар пакети ва 1 дона акциянинг бозор нархини баҳолаш бўйича баҳолаш ташкилотини танлаш конкурсини эълон қилади.
Баҳолаш компаниясига қўйиладиган талаблар:
- баҳолаш фаолияти соҳасида ишлаш тажрибаси - камида 7 йил.
- давлат активларини баҳолаш ва бизнесни баҳолаш бўйича иш тажрибаси – камида 7 йил.
- баҳоловчининг штатида олий ёки биринчи тоифага эга бўлган ходимнинг мавжудлиги (тоифасини тасдиқловчи сертификат нусхаси).
Зарур бўлган ҳужжатлар:
- баҳоловчининг малака сертификати нусхаси;
- профессионал жамоат ташкилотларда аъзолигини тасдиқловчи сертификатнинг нусхаси;
- юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги гувоҳномаси нусхаси;
- ИССО сертификати нусхаси.
Давлат активларини приватизациялаш учун бажарилган объектлар ва бизнесни баҳолаш бўйича объектлар рўйхати – камида 7 позиция.
Баҳолаш ташкилотларининг тижорат таклифлари 2022 йил 21 февралга қадар қабул қилинади.
Конкурсда қатнашиш учун тижорат таклифларни мухрлаб ёпилган хатжилдда корхонанинг раҳбариятига тақдим қилиш зарур.
Электрон почта: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak. Веб-сайт: www.agromash.uz Маълумот учун телефон рақамлари: 71 269-78-16