«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги маълумот
- 11 Fevral 2022
- Kurildi: 375
«BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларни 2022 йил 4 мартда соат 10да Тошкент шаҳар, Султонали Машходий, 210 манзили бўйича «BMKB-AGROMASH» АЖнинг мажлислар залида бўлиб ўтадиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади, электрон почта манзили (E-Mail) – Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., жамиятнинг сайти: www.agromash.uz, Tel: (+99871) 269-78-16, 269-69-22, Fax: (+99871) 269-34-81.
«BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорлари E-vote электрон овоз бериш сервиси орқали мажлисда масофали қатнашишлари мумкин. Акциядорларни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини тузиш санаси – 2022 йил 7 февраль. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини тузиш санаси – 2022 йил 28 февраль. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, паспортлар бўйича, соат 09да бошланади, акциядорларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш эса – нотариал тарзда тасдиқланган ишончномалар бўйича. Телефон орқали маълумотларни олиш: 8-71-269-78-16.
Кун тартиби:
1. «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг ҳисоблаш комиссияси аъзоларининг сони ва персонал таркибини тасдиқлаш.
2. «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. «BMKB-AGROMASH» АЖнинг шакллантирилган устав фондини тасдиқлаш.
4. «BMKB-AGROMASH» АЖнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.
5. Кузатув кенгашининг барча аъзоларининг ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш.
6. «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун тайёрланган материаллар билан Тошкент шаҳар, Султонали Машходий кўчаси, 210 манзили бўйича жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖ маъмурий биносида, ҳамда «BMKB-AGROMASH» АЖнинг корпоратив маълумотлари чоп этиладиган расмий веб-сайтида (http://agromash.uz) танишиб чиқишингиз мумкин.