«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» акциядорлик жамияти акциядорлар ва кредиторларни «BMKB-AGROMASH» АЖ «BMKB-AGROMASH» МЧЖ га қайта ташкил қилиниши ҳақида хабардор қилади
- 06 Iyun 2022
- Kurildi: 398
«BMKB-AGROMASH» АЖ юқори бошқарув органи (акциядорларнинг умумий йиғилишини) томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ «BMKB-AGROMASH» АЖ «BMKB-AGROMASH» МЧЖ га ўзгартирилади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 40 моддасига мувофиқ, акциядорлик жамияти қайта ташкил қилинишида овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларга тегишли бўлган акцияларни ёки акцияларининг қисмини, хатто улар овоз беришда қатнашмаган бўлсаларда ёки жамиятни қайта ташкил қилишга қарши овоз берган бўлсаларда, жамият томонидан сотиб олишини талаб қилишга хақлидирлар.
Жамият акцияларни сотиб олишни баҳолаш ташкилоти томонидан аниқлаб берилган акцияларнинг бозор нархи бўйича амалга оширади.
«BMKB-AGROMASH» АЖ барча кредиторларни аввалда ўз бўйнига олган мажбуриятларини бажариши ҳақида хабардор қилади.