«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» акциядорлик жамияти акциядорларга шуъба хўжалик жамияти тузилгани ҳақида маълум қилади.
- 23 Iyun 2022
- Kurildi: 411
«BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгаши акциядорларга «Strong Standard» МЧЖ шуъба хўжалик жамияти яратилгани ҳақида маълум қилади.
Жамиятнинг Устави ва “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунига мувофиқ компаниянинг шуъба корхонасини яратиш фақат Кузатув кенгаши ваколатига тегишлидир.
2022 йил 22 июнь куни Кузатув кенгаши томонидан «BMKB-AGROMASH» АЖга 100% тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, С.Машходий кўчаси, 210 уй юридик манзилида шуъба компания яратиш ва унга «Strong Standard» МЧЖ фирма номини бериш қарори қабул қилинди.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ «BMKB-AGROMASH» АЖ «Strong Standard» МЧЖ яратди. Шуъба корхона 2022 йил 23 июнда рўйхатдан ўтди.