Aksiyadorlarga bildirishnoma.
- 12 Iyul 2021
- Kurildi: 367
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида” Қонунига ва «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг 17.05.2021 йилда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ акциядор қўшимча чиқарилган акциялардан ўзига тегишли бўлган акциялар сонига пропорционал миқдорда сотиб олиш бўйича
ўзининг имтиёзли хуқуқини амалга ошириш учун жамиятга юборилган акциядорнинг исми, фамилияси (номланиши) ва яшаш жойи (жойшашган ери), сотиб олаётган акцияларнинг сони ва тўлов тури ёзилган хатни юбориш орқали қисман ёки тўла амалга ошириши мумкин.
Акцияларнинг умумий сони – 800 000 та (саккиз юз минг);
Қўшимча чиқарилган акцияларни жойлаштириш нархи – 10 000 (ўн минг) сўм;
Акциядорларнинг қўшимча чиқарилган акцияларнинг сотиб олиш имтиёзли хуқуқини амалга ошириш муддати – 2021 йил 3 июлдан 2021 йил 19 июлгача;
Қўшимча чиқарилган акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – 2021 йил 19 июль.