«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги маълумот
- 14 Dekabr 2021
- Kurildi: 391
«BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларни 2022 йил 5 январь куни соат 10 да Тошкент шаҳар, Султонали Машҳадий кўчаси, 210 уйда жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖнинг мажлислар залида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади, электрон почта манзили (E-Mail) – Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., сайтwww.agromash.uz, Tel: (+99871) 269-78-16, 269-69-22, Fax:(+99871) 269-34-81.
«BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорлари E-vote электрон овоз бериш сервиси орқали мажлисда дистанцион тарзда қатнашиши мумкин.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиши учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 07 декабрь.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси – акциядорларнинг йиғилишини ўтказишдан аввал уч иш куни давомида.
Акциядорларни паспортлар бўйича рўйхатдан ўтказиш соат 09 да бошланади, акциядорларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш эса – нотариал тасдиқланган ишончномалар бўйича.
Телефон бўйича маълумотлар: 8-71-269-78-16.
Кун тартиби:
1. Ҳисоблаш комиссиясининг сони ва персонал таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини бекор қилиш.
4. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Тошкент шаҳар, Султонали Машҳадий кўчаси, 210 уй манзилида жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖнинг маъмурий биносида, ва «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг корпоратив маълумотлар чоп этиладиган расмий веб-сайтида (http://agromash.uz) танишиб чиқиш мумкин.