«BOSH MAXSUS KONSTRUKTOR BYUROSI-AGROMASH» АЖ жамият акциядорларига акциядорларнинг Умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади
- 25 Avgust 2022
- Kurildi: 374
«BMKB-AGROMASH» АЖ жамият акциядорларига 2022 йил 16 сентябрь соат 10:00 да Тошкент шаҳар, Султонали Машходий кўчаси, 210 уй манзили бўйича жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг мажлислар залида акциядорларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабардор қилади, электрон почта манзили (E-Mail) – Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.,Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., сайтwww.agromash.uz, Tel: (+99871) 269-78-16, 269-69-22, Fax:(+99871) 269-34-81.
Кун тартиби:
1. «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши ҳисоб комиссиясининг сон ва персонал таркибини тасдиқлаш.
2. «BMKB-AGROMASH» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Бош директорнинг жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисоботини, 2020 ва 2021 йиллар якуни бўйича бизнес-режа бажарилишини кўриб чиқиш.
4. «BMKB-AGROMASH» АЖ 2020 ва 2021 йиллар бўйича фаолияти якуни бўйича Кузатув кенгашининг ҳисоботини кўриб чиқиш.
5. Тафтиш комиссиясининг 2020 ва 2021 йиллар бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича хулосасини эшитиш.
6. Жамиятнинг 2020 ва 2021 йиллар бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
7. Корпоратив бошқариш тизимининг 2020 ва 2021 йиллар якуни бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
8. «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг тафтиш комиссияси ва ички аудит хизмати фаолиятини, ҳамда “тафтиш комиссияси” ва “ички аудит хизмати” низомларини тугатиш.
9. «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгаши аъзоси Брискман Яков Моисейевичнинг ваколатларини вақтидан аввал тугатиш.
10. АО «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгаши таркибини тўлдириш учун сайлов.
11. «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.
12. «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг янги тахрирдаги “Кузатув кенгаши” ҳақидаги Низомни тасдиқлаш.
Қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати тузиладиган сана:
акциядорларни акциядорларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабардор қилиш – 2022 й. 24 август.
акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун – 2022 й. 12 сентябрь.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2022 йил 16 сентябрь соат 09:00 дан бошланади ва 09:50 гача давом этади.
Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида, ва ёзма шаклда расмийлаштирилган, юридик шахс томонидан берилган ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома асосида қатнашадилар, жисмоний шахс томонидан берилган ишончнома эса нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун тайёрланган ҳужжатлар билан Тошкент шаҳар, Султонали Машходий кўчаси, 210 уй манзили бўйича жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг маъмурий биносида ва «BMKB-AGROMASH» АЖ нинг корпоратив маълумот эълон қилинадиган расмий веб-сайтида (http://agromash.uz) танишиб чиқиш мумкин.