ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ҲАҚИДА НИЗОМ
- 22 May 2017
- Kurildi: 2797
ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ НИЗОМИ
«BMKB-AGROMASH» АЖ
акциядорларининг умумий йиғилиши томнидан тасдиқланган
2017 йил ”13” ЯНВАРЬ
Йиғилиш раиси
_____________ ( _________________ )
имзо Ф.И.Ш.
«BMKB-AGROMASH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ҲАҚИДА НИЗОМ
Мазкур Низом амалдаги қонунчилик ва «BMKB-AGROMASH» АЖ устави асосида ишлаб чиқилган.
Низом тафтиш комиссиясининг мақоми, таркиби, вазифалари, ваколатлари, ишлаш тартиби ва Жамиятнинг бошқа бошқарув органлари билан ўзаро ҳаракатларини белгилайди.
1. Тафтиш комиссиясининг хуқуқий мақоми
1.1. Тафтиш комиссияси «BMKB-AGROMASH» АЖ фаолияти, Жамият балансидаги унинг бўлинмалари, хизматлари, филиаллари ва ваколатхоналари фаолияти устидан ички молиявий-хўжалик ва хуқуқий назоратини амалага оширувчи Органдир.
1.2. Тафтиш комиссияси жамият Кузатув кенгаши ва ижроия органининг фаолиятини назорат қилади, лекин уларнинг қарорларини бекор қилишга хақли эмас.
1.3. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, «BMKB-AGROMASH» АЖ устави, мазкур Низом ва «BMKB-AGROMASH» АЖнинг акциядорлар йиғилиши қабул қиладиган ва тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари фаолиятига тегишли бўлган бошқа хужжатларига амал қилади.
2. Тафтиш комиссиясининг таркиби
2.1. Тафтиш комиссияси акциядорларнинг йиғилиши томонидан сайланади. Тафтиш комиссияси аъзолигига овоз бериш ҳар бир номзод учун алоҳида овоз бериш йўли олиб борилади. Тафтиш комиссияси аъзолигига аниқ бир шахсни киритиш қарори акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорларнинг кўпчилик оддий овозлари билан қабул қилинади.
Тафтиш комиссияси аъзоси сифатида жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядор ёки унинг мухтор вакили бўлиши мумкин.
2.2. Тафтиш комиссияси таркибига 3 киши киради. Тафтиш комиссияси 1 йил муддатга сайланади.
Айнан битта жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзолигига айнан бир шахс уч мартадан ортиқ кетма-кет сайланиши мумикн эмас.
2.3. Йиғилишда Тафтиш комиссияси аъзолигига номзод сифатида қуйидаги шахслар таклиф қилиниши мумкин:
- ваколат муддати тугаган Тафтиш комиссиясининг аъзоси;
- акциядорлар томонидан таклиф қилинган шахслар.
2.4. Жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши Тафтиш комиссияси аъзосини агар у ўз зиммасига юкланган вазифаларини бажармаган ёки ўз хуқуқларини суъистеъмол қилган ҳолларда унинг ваколатлари муддати тугашидан илгари чақириб олишга хуқуқлидир. Қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорларнинг кўпчилик оддий овозлари билан қабул қилинади.
Агар ўз ваколатлари амал қилиниши муддати давомида Тафтиш комиссияси аъзоси ўз вазифаларини бажаришни тўхтатса, яқин орада ўтказилиши кўзда тутилаётган акциядорларнинг умумий йиғилишида унинг ўрнига бошқа аъзо сайланади.
2.5. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгаши аъзоси бўла олмайди, жамият бошқаруви билан боғлиқ бўлган бошқа лавозимларда ишлай олмайди ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоси фаолиятини Жамиятга ёлланган ходим сифатидаги меҳнат фаолияти билан қўшиб олиб бора олмайди.
2.6. Тафтиш комиссияси аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган миқдор ва тартибда ўз вазифаларини бажаргани учун мукофот ва бадал олиши мумкин.
3. Тафтиш комиссиясининг вазифалари
3.1. Тафтиш комиссияси ўзи томнидан тасдиқланган режа асосида камида бир йилда бир марта ёки режадан ташқари – келиб тушган талабга кўра жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тафтиш қилиш ишларини ва жорий хужжатларни мунтазам текширувини амалга оширади.
Текширувлар акциядорлар йиғилиши, кузатув кенгаши, овоз берувчи акцияларнинг ҳаммаси бўлиб 5 фоизидан кам бўлмаган акциялар эгалари топшириқлари, шунингдек комиссиянинг ўз ташаббусига кўра олиб борилади.
3.2. Тафтиш комиссияси йиллик режага оид тафтишни олиб боришга солиқ органларига йиллик баланс ҳисоботи топширилганидан сўнг киришади. Бунда пул маблағлари ва жамият мол-мулкининг, жамиятнинг жами иш олиб бориш ҳолати текширилади.
3.3. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тафтиш қилиш якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хулоса тузади ва унда қуйидагилар ўз аксини топган бўлиши керак бўлади:
жамиятнинг ҳисоботлари ва бошқа молимявий хужжатларидаги маълумотларининг ҳаққонийлиги баҳоси;
бухгалтерия ҳисоб-китоби юритилиш тартибида ва молиявий ҳисоботни тақдим қилишда, ҳамда молиявий-хўжалик фаолияти фаолиятини амалга оширишда йўл қўйиладиган хатолар.
3.4. Тафтиш комиссияси кузатув кенгаши мажлисларига аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек бундай битимлар тузишда қонунчилик ва жамиятнинг ички хужжатлари талабларига риоя қилиниши бўйича хулосани олиб чиқади.
Тафтиш комиссиясининг аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги ҳақидаги маълумоти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитиб чиқилади.
3.5. Тафтиш комиссияси ҳисоботлари ёзма ҳисоботлар, маъруза-хат ва маълумотлар шаклида тақдим қилинади. Кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясининг хулосасини Тафтиш комиссияси томонидан киритилган аниқликлар билан бирга Умумий йиғилиш эътиборига ҳавола қилади.
3.6. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини бажариш даврида қуйидаги иш турларини амалга оширади:
• жамиятнинг молиявий хужжатларини текшириш, мол-мулкни хатлаш, кўрсатиб ўтилган хужжатларни бухгалтерия бирламчи ҳисоб-китоб маълумотлари билан солиштириш
• жамият номидан тузилган шартномалар, битимлар, олди-сотди, ҳисоб-китоб ва бошқа операцияларнинг, контрагентлар билан олиб борилган ҳисоб-китобларнинг хаққонийлигини текшириш;
• бухгалтерия ва статистик ҳисоб-китобларнинг мавжуд бўлган меъёрий низомларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;
• молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятида ўрнатилган меъёрлар, қоидалар, ГОСТлар, ТШ ва бошқ.аларга риоя қилишни текширида;
• Жамиятнинг молиявий аҳволини, унинг тўлов имконияти борлиги, активларнинг ликвидлиги, ўз маблағлари ва гаровга олган маблағларининг ўзаро нисбатини таҳлил қилиш, корхонанинг иқтисодий аҳволини яхшилаш захираларини аниқлаш ва Жамиятнинг бошқарув органлари учун тавсияларни тайёрлаш;
• маҳсулот ва хизматларни етказиб берувчиларнинг тўловларни, бюджетга тўловларни, дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш, облигациялар бўйича фоизларни тўлаш, бошқа мажбуриятларни қоплашни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишини текшириш;
• Жамият балансининг, солиқ инспекцияси, статистик органлар, давлат бошқарув органларига топшириладиган ҳисоб-китоб хужжатларини тўғри тузилганлигини текшириш;
• Кузатув кенгаши ва ижроия органи томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонуний хуқуққа эгалигини, уларнинг жамият устави ва акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларига мувофиқ эканлигини текшириш;
4. Тафтиш комиссиясининг хуқуқ ва ваколатлари
4.1. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини рисоладагидек бажариши учун қуйидаги хуқуқларга эга:
• жамиятни бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахслардан тафтиш комиссияси талаб қилиб олган ва ўз фаолиятини амалга ошириш учун керак бўлган материалларни олиш ва уларни ўрганиб чиқиш тафтиш комиссиясининг вазифаси ва ваколатларига киради.
Кўрсатилган хужжатлар ва материаллар тафтиш комиссиясига ёзма талабномадан кейин уч кун давомида тақдим қилинади.
• ваколатли шахслардан Жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, моливий, хуқуқий фаолиятида Жамият манфаатларига путур етказадиган қоидабузарликлар аниқланганида Кузатув кенгаши мажлиси, акциядорларнинг умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиши, Жамиятнинг мазкур бошқарув органлари ваколатларига тегишли бўлган саволлар бўйича қарорлар қабул қилишини талаб қилиши;
• Жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, моливий, хуқуқий фаолиятида Жамият манфаатларига путур етказадиган қоидабузарликлар аниқланганида акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш;
• Жамият ходими, шу жумладан барча мансабдор шахслардан тафтиш комиссияси ваколатига тегишли бўлган саволлар бўйича шахсан жавоб беришини талаб қилиш;
• жамиятни бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдига улар томонидан жамият томонидан қабул қилинган қоидалар, низомлар ва йўриқномаларга нисбатан қоидабузарлик ҳолатлари содир этилган бўлса, жамият ходимлари, шу жумладан мансабдор шахслари жавобгарлиги ҳақида савол қўйиш.
5. Тафтиш комиссияси ва унинг аъзоларининг мажбуриятлари
5.1. Текширувлар олиб борилганида Тафтиш комиссияси аъзолари текширувга оид барча хужжатлар ва материалларни ўрганиб чиқишлари керак. Тафтиш комиссияси аъзолари текширув натижаларига кўра нотўғри хулоса чиқарган ҳолларида уларга нисбатан жавобгарлик чегараси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан аниқланади.
5.2. Тафтиш комиссияси аъзоси унга берилган ваколатлар таъсири муддати даврида у ўз вазифаларини бажаришдан тўхтаса, тафтиш комиссиясида ишини тўхтатишдан бир ой олдин кузатув кенгашига хабар бериши керак.
5.3. Тафтиш комиссиясининг мажбуриятлари:
• жамиятни бошқарув органлари мажлисларида акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, ижроия органи эътиборига амалга оширилган тафтиш ва текширувлар натижаларини ёзма ҳисобот, маъруза хати, маълумонлар кўринишида ўз вақтида ҳавола қилиши керак;
• ўз вазифаларини бажаришлари даврида тафтиш комиссияси аъзоларига очиқ бўлган тижорат сирига риоя қилиши, конфеденциал маълумотларни ошкор қилмаслиги;
• мансабдор шахслар ўз ваколатларини суъистеъмол қилиш оқибатида жамият манфаатларига путур етказиш хавфи туғилишига олиб келган ҳолларда ваколатли органлардан акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақиришни талаб қилиши;
6. Тафтиш комиссиясининг мажлислари
6.1. Тафтиш комиссияси ўз мажлисларида барча саволларни ҳал қиладилар. Тафтиш комиссияси мажлислари тасдиқланган режа бўйича олиб борилади, шунингдек текширув бошланишидан аввал ёки текширишлар натижаси бўйича олиб борилади. Тафтиш комиссияси аъзоси Тафтиш комиссияси томонидан зудлик билан ҳал қилишни талаб қиладиган қоидабузарлик аниқланган ҳолларда комиссиянинг тезкор йиғилишини чақирилишини талаб қилиши мумкин.
6.2. Тафтиш комиссияси мажлислари агар мажлисда унинг аъзоларининг 50 фоизи қатнашган бўлса, қонуний хуқуққа эга бўлади.
6.3. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Тафтиш комиссиясининг далолатнома ва хулосалари мажлисда қатнашувчиларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ҳал қилувчи овоз Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳисобланади.
Тафтиш комиссиясининг аъзолари комиссия қабул қилган қарорга нисбатан норизо бўлишган тақдирда, мажлис баённомасида алоҳида фикр билдириб, акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, ижроия органи эътиборига ҳавола қилишга хуқуқлидир.
6.4. Тафтиш комиссияси ўз таркибидан раис ва котибни сайлайди. Комиссия раиси мажлисни чақиради ва олиб боради, тафтиш комиссиясининг жорий ишларини ташкил қилади, акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши йиғилишларида комиссия номидан чиқаётган хужжатларни имзолайди.
6.5. Тафтиш комиссияси раисининг вазифаларига қуйидагилар киради:
- Тафтиш комиссияси мажлисини чақириш ва олиб бориш;
- комиссиянинг жорий ишларини ташкил қилиш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши йиғилишларида муҳокама қилувчи овозга эга бўлган ҳолда Тафтиш комиссиясининг вакили сифатида қатнашади;
- Тафтиш комиссияси номидан чиқаётган хужжатларни имзолаш.
6.7. Тафтиш комиссияси котиби унинг мажлислари баёнини юритади, Тафтиш комиссиясининг баённомалари ва хулосаларини керакли манзилларга етказади, Тафтиш комиссияси номидан чиқаётган хужжатларни имзолайди.