Киритилган ўзгаришлар билан КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲАҚИДА НИЗОМ

«BMKB-AGROMASH» АЖ
Акциядорларининг Умумий Йиғилиши томонидан
Тасдиқлаган
2017 йил “13” январь

Йиғилиш раиси
_____________ ( _________________ )
имзо                      Ф.И.Ш.           


«BMKB-AGROMASH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲАҚИДА
(ўзгаришлар билан)

I. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур низом «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгаши фаолиятини чегарасини ва мақомини, ҳамда унинг барча аъзоларининг хуқуқ ва мажбуриятларини аниқлайди.
1.2. Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонуни ва «BMKB-AGROMASH»
АЖ уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгаши қонун томонидан акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатига тегишли деб топган саволларни ҳал қилишдан ташқари жамият фаолиятини умумий бошқарувини амалга оширади.
1.4. Кузатув кенгаши ижроия орган, Жамиятнинг ички назорат органлари, жамиятда тузилган коллегиал органларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, заруриятга кўра, Жамиятнинг ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш ва уларда белгиланган мақсадларга эришиш мониторинги учун экспертларни жалб қилади.

II. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгашини сайлаш ва унинг ваколатлари
2.1. Жамият Кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:
жамият ривожланишининг устивор йўналишларини аниқлаш;
жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида жамиятнинг ижроия органининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориб, жамият ривожланишининг устивор йўналишларини аниқлаш;
акциядорларнинг йиллик умумий ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан истисно тариқасида акциядорларнинг йиғилиши йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилган бўлса;
акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;
акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойини аниқлаш;
акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида хабардор қилиш учун акциядорларнинг умумий йиҳилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини ва акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санасини аниқлаш;
жамият уставига ўзгаришлар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш ҳақидаги саволни акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига олиб чиқиш;
мол-мулкнинг бозор нархини ўрнатишни ташкиллаштириш;
заруриятга қараб Жамиятда корпоратив маслаҳатчи лавозимини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини аниқловчи низомни тасдиқлаш;
жамиятнинг кейинги йилга мўлжалланган бизнес-режасини жорий йилнинг 1декабридан кечикмасдан жамиятнинг кузатув кенгаши мажлисида маъқуллаш;
ички аудит хизматини яратиш, заруриятга қараб, жамиятга мазкур лавозимни киритиш, унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
жамият ижроия органига тегишли бўлган барча хужжатлар билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлиш, ва уларни ижроия органдан жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун олиш. Олинган хужжатлар жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида ишлатилиши мумкин;
аудитор текшируви олиб борилиши қарорини қабул қилиш, аудиторлик ташкилатини аниқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақнинг энг юқори хажмини аниқлаш;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган бадал ва мукофотлар хажми бўйича тавсиялар бериш;
дивидендлар хажми, уни тўлаш шакли ва тартиби бўйича тавсиялар бериш;
жамиятнинг захира ва бошқа жамғармаларини ишлатиш;
жамиятнинг филиаллари ва корхонанинг ваколатхоналарини очиш;
шуъба ва жамиятга қарам хўжаликларни очиш;
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил ЎРҚ -370 рақами остида чиққан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида” Қонунининг 8 ва 9 бобларида кўзда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш, қонунчиликда ўрнатилган тартибда тижорат ва нотижорат ташкилотларда жамият қатнашуви билан боғлиқ бўлган шартномалар тузиш;
- қонунчилик ва жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан ўрнатилган хажм чегараларида хайрия ёки беминнат ёрдам кўрсатиш тартиби, шартини аниқлаш ва шу ошиларни олиб бориш ҳақида қарор қабул қилиш, кейинчалик бу тартиб ҳақидаги маълумотни жамиятнинг корпоратив веб – сайтига жойлаштириш;
- тегишли саволлар бўйича Кузатув кенгаши қошида қўмиталар (ишчи гурухлар)ни яратиш;
- жамият таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув органларида Жамият, унинг вакиллари номидан овоз бериш тартибини аниқлаш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини сотиб олиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;
жамият устав фондини (устав капитали) ошириш саволларини ҳал қилиш, шунингдек жамият устав фондини (утав капитали) ошириш билан боғлиқ бўлган жамият устав фондига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш саволларни ҳал қилиш;
жамият устав фондини (устав капитали) ошириш саволларини ҳал қилиш, шунингдек жамият устав фондини (утав капитали) ошириш ва жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ бўлган жамият устав фондига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш саволларни ҳал қилиш;
қиммати қоғозларни чиқариш ва эмиссия проспектини тасдиқлаш қарорини тасдиқлаш;
қимматли қоғозлар ким ошди савдосини ташкиллаштирувчилар майдончаларида ҳосил бўлаётган нархлар конъектурасидан келиб чиқиб, аммо уларни чиқариш қарорида белгиланган нархдан паст бўлмаган жойлаштириш нархларини (қимматли қоғозлар биржа бозори ва ташкиллаштирилган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорига чиқариш) аниқлаш;
жамият томонидан корпоратив облигацияларини, жумладан акцияларга айирбошланадиганларини чиқариш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;
ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш ҳақида қарор қабкл қилиш;
жамият ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;
жамият ижроия органига тўланадиган мукофот ва бадаллар хажмини ўрнатиш; жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишидан камида ўттиз кун аввал жамиятнинг йиллик ҳисоботини олдиндан тасдиқлаш;
акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишидан камида ўн кун аввал жамиятнинг йиллик ҳисоботини олдиндан тасдиқлаш;
жамият Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудит олиб борилганидан кейин Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишдан камида икки хафтадан кечикмасдан чоп этиши зарур.
2.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ваколатига мазкур низом ва уставга муовфиқ кузатув кенгаши ваколатига тегишли қилинган бошқа саволларни ҳал қилиши ҳам мумкин. Кузатув кенгаши ваколати ўтказилган саволлар жамиятнинг ижроия органига ҳал қилиш учун берилиши мумкин эмас.
2.3. Кузатув кенгаши ижроия органининг молиявий – хўжалик фаолиятини навбатдан ташқари тафтиш ишларини олиб бориш ташаббускори бўлиши ва Тафтиш комиссияси ҳисоботлари бўйича қарорлар чиқариши мумкин.
2.4. Кузатув кенгаши аудитор текшируви олиб борилиши қарорини, аудиторлик ташкилотини танлаш қарори ва уларнинг хизматлари учун тўланадиган ҳақнинг энг юқори чегарасини аниқлаш қарорларини қабул қилади.
Кузатув кенгаши аудитор ёки консалтинг ташкилотларини Жамиятнинг ахборотларни МСФО асосида ва халқаро аудит стандартлари асосида чоп этишга ўтиши учун профессионал хизмат кўрсатишлари учун жалб қилиши мумкин.
2.5. Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини мухтор баҳолаш ишларини олиб бориш учун Кузатув кенгаши танлов асосида жамият билан мулкий муомалада бўлмаган ташкилотни жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
2.6. Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини мухтор баҳолаш ишлари натижаларини мазкур баҳолаш ишларини олиб борган ташкилотнинг хулосаси билан бирга баҳолаш натижалари жамият сайтида чоп этилади. Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини мухтор баҳолаш ишлари камида йилига бир марта олиб борилиб, ушбу баҳолаш мукофотлаш хажмини аниқлашда хизмат қилиши мумкин.
2.7. Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини мухтор баҳолаш ишларини олиб борувчи сифатида биржа фонди, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари, аудитор ташкилотлари, аккредитлан рейтинг агентликлари, корпоратив бошқарувнинг илмий-таълим маркази, приватизациялаш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув илми маркази чиқиши мумкин.
2.8.Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари жамият уставида кўзда тутилган тартибга кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади.
Жамитят кузатув кенгашига сайланган шахслар чекланмаган марта сайланишлари мумкин.
2.9. Жамиятнинг Бош директори жамият кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас. Жамият кузатув кенгаши аъзолари сифатида мазкур жамиятда меҳнат шартномаси асосида ишловчи шахслар бўлиши мумкин.
Бошқарув органлари таркибига ўз манфаатларии кўзлаб қўл урган жиноят учун судланган шахслар киритилиши ман этилади.
2.10. Қонунчиликда кўзда тутилган тартибга кўра кузатув кенгашига мазкур жамият акциядори бўлмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.
2.11. Кузатув кенгашига аъзоликка номзодларга нисбатан қўйиладиган малакавий талаблар Корпоратив бошқарувнинг илмий-таълим маркази томонидан берилган устав фондида Давлат улуши бўлган Жамиятда корпоратив бошқарувчининг малакавий шаходатномаси бор бўлишини ўз ичига олади (қонунчиликда ўрнатилган ҳолатлардан ташқари). Агар Жамият корпоратив бошқарувчининг малакавий шаходатномасига эга бўлган аъзоларни сайламаган бўлса, Кузатув кенгаши энг кўп иш тажрибаси ва малакага эга бўлган шахслардан шакллантирилади.
2.12. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланувчи номзодларга қўйиладиган талаблар мазкур низом ва акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан ўрнатилади.
2.13. Кузатук кенгаши таркибига 7 киши киради ва улар 1 йил муддатга сайланадилар. 2.14. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли бўлган овоз Жамият кузатув кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилади, ва шу йўл билан овозларни тўлалигича акциядор битта номзод учун ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлаб бериши мумкин.
2.15. Кузатув кенгашининг бир аъзоси иккинчи аъзога ўзига берилган овозни бериши йўл қўйилмайди.
2.16. Энг кўп овозлар олган номзодлар Кузатув кенгашига сайланган деб ҳисобланади.
2.17. Жамият кузатув кенгаши таркибига камида битта мухтор аъзо киритилади (лекин жамият устави томонидан кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонидан 15 фоизи). Жамиятнинг мухтор аъзолари сифатида қуйидаги шахслар бўлиши мумкин:
(I) охирги 5 йил давомида Жамиятда, унинг шуъба корхоналари ёки аффилланган корхоналарида ишламаган шахслар;
(II) Жамият, унинг шуъба корхоналари ёки аффилланган корхоналарининг акциядори бўлмаган шахс;
(III) Жамият, унинг шуъба корхоналари ёки аффилланган корхоналари билан қонунчилик томонидан ўрнатилган энг кам ойлик маошидан 5 минг марта ортиқ суммага шартномага эга бўлган йирик мижоз ёки етказиб берувчи билан боғлиқ бўлмаган шахслар;
(V) Жамият, унинг шуъба корхоналари ёки аффилланган корхоналарида охирги 5 йил давомида раҳбар бўлиб ишлаган ходимининг оила аъзоси бўлмаган шахс;
(VI) Жамиятни назорат қилувчи шахс бўлмаган шахслар (ёки Жамият устидан назорат олиб борадиган гурух аъзоси ва/ёки ташкилот аъзоси эмас);
(VII) Жамият билан фуқаролик-хуқуқий муносабатлар билан боғланмаган ва йирик акциядорлик жамияти аъзоси ёки юқори турувчи тармоқ идораси (компания) ходими бўлмаган шахс.
2.18. Жамият фаолиятининг алоҳида йўналишлари бўйича қарорлар тайёрлашда, жумладан низоли вазиятларни аниқлаб, ҳал қилишда, Кузатув кенгаши ўз аъзолари таркибидан ёки жамиятнинг бошқа ходимларидан заруриятга қараб қўмиталар ишчи комиссиялар) тузишга, аниқ бир масалаларни ҳал қилиши учун экспертларни (мазкур профилга тегишли мутахассисларни, мазкур профилдаги олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва бошқаларни) жалб қилишга хақлидир.
2.19. Кузатув кенгаши ўз ваколатига тегишли бўлган энг мухим саволларни олдиндан ўрганиш ва кўриб чиқиш учун вақтинчалик ва доимий қўймиталар тузиши мумкин: Аудит бўйича қўмита; Кадрлар бўйича қўмита; Стратегия бўйича қўмита ва жамият эҳтиёжларига мувофиқ бошқа қўмиталар.
2.20. Низоли вазиятларни аниқлаб, ҳал қилиш учун кузатув кенгаши қошида Жамият акциядорлари ўртасида, бошқарув органлари ва назорат органлари ўртасида, мансабдор шахслар ўртасида, Жамият ходимлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар низосини ҳал қилиш учун қўмита (ишчи гурух) тузилади.
2.21. Кузатув кенгашининг иши зиммасига аниқ мажбуриятлар юклатилган Кузатув кенгашининг алоҳида аъзолари томонидан кузатиб борадиган жамият фаолиятининг ҳар хил йўналишлари бўйича амалга оширилади.
2.22. Кузатув кенгашининг натижадорлигини ошириш учун Кузатув кенгашининг раиси, унинг ўринбосарлари, котиби ва бошқа аъзолари ўз вазифаларини асосий фаолияти билан биргаликда олиб бориш шарти билан эмас, балки “озод қилинганлар” сифатида, яъни контракт асосида бажаришлари мумкин. (Контракт шартлари ва фаолиятини контракт асосида олиб бораётган кузатув кенгаши аъзоларига хақ тўлаш акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади). Контракт асосида Кузатув кенгаши аъзолари томонидан жамият фаолияти билан боғлиқ бўлган алоҳида ишлар бажарилиши мумкин. 2.23. Жамиятнинг кузатув кенгаши аппарат (котибхона) яратиши мумкин. Кузатув кенгашининг аппаратига техник ходимлар билан бир қаторда (референт, ҳайдовчи, қоровул ва бошқ.) иқтисодчилар, юристлар ва бошқа мутахассислар киради.
Кузатув кенгаши аппаратининг ваколати, молиявий базаси “Кузатув кенгаши аппаратининг низоми”да ифода этилади. Кузатув кенгаши аппаратининг харажатлар сметаси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
2.24. Кенгаш аъзолари Кузатув кенгашининг котибини сайлашади.
Кузатув кенгаши котибининг вазифаларига қуйидагилар киради:
- устав ва жамиятнинг бошқа ички хужжатлари талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил қилишни таъминлайди;
- Кузатув кенгашининг ишини таъминлайди;
- жамият ҳақидаги хужжатларни сақлаш ва фош қилинмаслигини таъминлайди;
- жамият ва унинг акциядорлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил қилинишини ва бошқа корпоратив муносабатларни таъминлайди;
- жамиятнинг ички хужжатларида кўзда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
2.25. Жамиятда ички аудит хизмати тузилиши мумкин. Ички акудит хизмати Жамиятнинг кузатув кенгашига бўйсунади ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган “Ички аудит хизмати низоми” асосида фаолият юритади.
2.26. Ички назорат тамойилларининг бажарилиши устидан ўрнатилган мунтазам назорат, яъни айнан Жамият томонидан олиб борилаётган молиявий-хўжалик операцияларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жамият устави ва унинг алоҳида бўлинмаларига мувофиқлиги, шунингдек бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларнинг тўла ва ҳаққонийлиги назорати ички аудит хизмати зиммасига юклатилган бўлиб, унинг жамиятдаги ўрни, мақсадлари, вазифалари, ваколатлари Ички аудит хизмати Низомида акс эттирилади.
2.27. Жамиятнинг ички аудит хизмати ички назоратини амалга ошириш ваколати берилади, устав капиталининг 50 фоизи жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан олиб борилган операцияларни назорат қилиш шу жумладан.
2.28. Жамиятнинг ички аудит хизматида қуйидаги шахслар мансабдор лавозимларни эгаллаши мумкин эмас:
- иқтисодиёт соҳасида йўл қўйган жинояти бўйича тугалланмаган судланишга эга бўлган шахслар ёки тартибга қарши жиноят бўйича судланган шахслар;
- Жамият ижроия органи раҳбари ёки аъзоси бўлган шахслар;
- таъсисчи шахслар (акциядорлар, қатнашчилар), ижроия органнинг раҳбари ёки аъзоси, ёки Жамиятга нисбатан рақобатчи бўлган бошқа юридик шахс ходими бўлган шахс;
2.29. Жамиятнинг ички аудит хизмати таркибига кирувчи шахсларга нисбатан қўйиладиган бошқа талаблар Кузатув кенгашининг аудит бўйича Қўмитаси томонидан ўрнатилиши мумкин.
2.30. Аудит бўйича қўмитани тузиш ҳақидаги қарор Кузатув кенгашининг янги таркиби сайланганидан кейин Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Аудит бўйича қўмита аъзолигига номзодлар Кузатув кенгаши томнидан тасдиқланади.
2.31. Аудит бўйича қўмита аъзолигига номзодлар Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Аудит бўйича қўмитанинг ҳар бир аъзоси ваколати Кузатув кенгаши қарорига кўра муддатидан илгари тўхтатиб қўйилиши мумкин.
2.32. Аудит бўйича қўмита Кузатув кенгашининг мухтор аъзоларидан тузиш тавсия қилинади.
2.33. Агар Жамият Кузатув кенгаши таркибига мухтор аъзоларни ихтиёрий равишда сайламаса, у ҳолда аудит бўйича қўмита қўмита вазифаларини бажаришда энг кўп тажриба ва малакага эга бўлган Кузатув кенгаши аъзоларидарн шакллантирилади.
2.34. Акциядорлик жамиятининг аудит бўйича қўмитаси Раисини Кузатув кенгашининг мухтор аъзосини сайлаш тавсия этилади. Қолган бошқа ҳолларда – Кузатув кенгашининг мухтор аъзосини ёки аъзосини сайлаш тавсия этилади.
2.35. Ички назорат органлари аъзолари таркиби ва малакасига қўйиладаган талаблар, ҳисоботлар таркиби ва регламенти тегишли Низомлар билан ўрнатилади.
2.36. Кузатув кенгаши функцияларига қуйидагилар киради: жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида Жамият ижроия органи, ички ва ташқи аудитларнинг, тафтиш комиссиясининг, бошқа манбаълардан олинган маълумотлар ва ички назоратнинг барча аспектлари бўйича (молиявий назорат, операцион назорат, қонунчиликка риоя қилиш устидан назорат, ички сиёсатлар ва тамойиллар назорати) ўз кузатувлари бўйича мунтазам равишда бериб борадиган ҳисоботларидаги маълумотларга асосланган ички назорат тизимининг ишончлилик ва самаралилик баҳоси ва олиб борилган тахлил натижалари ҳақида ҳар йилги маълумотни бериб бориш.
2.37. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот берадиган жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари маърузаларининг (ҳисобот) шакли ва мазмунига қўйиладиган талабларни ўрнатади, умумий йиғилишининг давомийлигини аниқлайди.
2.38. Кузатув кенгаши Жамиятнинг ташкилий таркибини қонунчилик талабларига мувофиқлигини мунтазам равишда баҳолаш, мувофиқлаштириш ишларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни таъминлайди.
2.39. Кузатув кенгаши томонидан Жамиятдаги мансабдор лавозимларга ҳар йилги конкурс танловлари олиб борилади. Бундай танловларда чет эллик менеджерлар қатнашиш имконияти мавжуд бўлади. Жамиятнинг мансабдор лавозими конкурс танлови регламенти тасдиқланади, конкурс танлови эълон қилиниши тамойилига таъриф берилади, танловнинг объектив мезонлари, янгича замонавий фикр юритувчи замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали раҳбарларни, ҳамда чет эллик менеджерларни ишга ёллаш меъзонлари айтиб ўтилади.

III. Акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши раисини сайлаш
3.1. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан унинг аъзолари таркибидан Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овоз билан сайланади.
3.2. Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг ҳамма овозларининг кўпчилиги билан қайта сайлашга хақлидир.
3.3. Жамият Кузатув кенгашининг раиси кенгаш ишини ташкил қилади, Кузатув кенгашининг мажлисини чақиради ва унда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкиллаштиради, акциядорларнинг умумий йиғилишини очади ва унда раислик қилади, Жамият Ижроия органига раҳбарлик лавозимига ёллаш учун жамият номидан меҳнат шартномасини тузади.
3.4. Кузатув кенгаши аъзолари ўз таркибидан бир ёки бир нечта аъзони раиснинг ўринбосарлигига танлашлари мумкин. Улар раис йўқлигида ёки у ўз вазифаларини маълум бир сабабларга кўра бажара олмаганида унинг вазифаларини бажаришади.

IV. «BMKB-AGROMASH» АЖ Кузатув кенгашининг мажлислари тартиби
4.1. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби камида чоракда бир марта аниқланади.
Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини Кузатув кенгашининг раиси ўз ташаббусига кўра, Кузатув кенгаши аъзосининг, Тафтиш комиссиясининг, жамиятнинг ижроия органининг, шунингдек овоз берувчи акцияларнинг камида 1 фоизига эга бўлган акциядорларнинг талабига кўра чақиради.
4.2. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш учун кворум жамият устави билан аниқланади, ва кузатув кенгашининг сайланган аъзоларининг камида 75 фоизи бўлиши керак.
4.3. Кузатув кенгашининг аъзоларининг сони уставда кўзда тутилган соннинг 75 фоизидан кам бўлиб қолса, у ҳолда жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг фавқулотдан ташқари (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириши керак. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш қарорини қабул қилишга хақлидир, шунингдек ижроия орган раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тўхтатилса, унинг вазифаларини вақтинча бажарувчини тайинлаши мумкин.
4.4. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар қатнашчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида саволларни ҳал қилишда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Овозлар сони тенг бўлганида раислик қилаётган шахснинг овози ҳал қилувчи бўлади.
4.5. Кузатув кенгаши томонидан қарорлар бир овоздан қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
- жамиятнинг устав фонди (устав капитали)ни акцияларнинг номинал қийматинин кўтариш ва жамият уставига тегишли ўзгаришларни киритиш йўли билан ошириш ҳақида;
- жамият устав фонди (устав капитали)ни қўшимча акцияларни киритиш ва жамият уставига тегишли ўзгаришларни киритиш йўли билан ошириш;
- аффилланган шахс билан тузилган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор;
- жамият томнидан акцияларга айрбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш.
Давлат вакилисиз Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар, ҳамда унинг бажарилишига таэқиқ қўйилган қарорлар бажарилмайдилар.
4.6. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилган кундан эътиборан 10 кундан кечикмасдан тузилади.
4.7. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
ўтказилиш санаси, вақти ва жойи;
мажлисда қатнашган шахслар;
мажлиснинг кун тартиби;
овозга қўйилган саволлар, улар бўйича овоз бериш якунлари;
қабул қилинган қарорлар.
4.8. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда қатнашган Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади ва улар баённома тўғри тузилганлиги бўйича маъсулдирлар.
Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари Кузатув кенгашининг барча аъзолари тмонидан бир овоздан сирттан олиб борилган овоз бериш орқали ҳам (сўров савол жавоблари йўли билан, видео-конференц-алоқа режимида) қабул қилиниши мумкин.
4.9. Баённомага Кузатув кенгашининг мажлисда қатнамаётган аъзоларининг фикр-мулоҳазалари ёки алоҳида фикрга эга бўлган аъзоларнинг фикрлари ёзма шаклда ифодаланиб, шахсан имзоланиб, тикиб қўйилади.
4.10 Жамиятнинг тижорат сирига тегишли бўлмаган саволлар бўйича мажлислар баённомалари ва қарорлари ҳар бир акциядор ва Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзосига очиқ-аён бўлиши керак.
4.11. Ўтган молиявий йил натижалари бўйича мажбурий тартибда Кузатув кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши керак.
Мажлисда ижроия орган тақдим этган йиллик ҳисобот, йиллик бизнес-режа, ташқи аудит ва Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи кўриб чиқилади. Бош директор Кузатув кенгашига тўла ёритилган жорий молиявий маълумот ва ишларнинг ҳозирги кундаги аҳволи ҳақида тўла ёритилган ҳисоботни, натижаларини, жамият режаларини тақдим қилади.
Бундан ташқари Кузатув кенгаши томонидан ҳар чоракда жамиятнинг тасдиқланаган йиллик бизнес-режасининг бажарилиш натижалари эшитилади, жорий йилнинг 1 декабридан кечикмасдан эса жамиятнинг келаси йилга тузилган бизнес-режаси кўриб чиқилади ва баҳо берилади.
4.12. Кузатув кенгаши мажлиси жамиятга акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талаби келиб тушганда ҳам чақирилади.
Умумий йиғилиш кун тартибига қўйиш талабномаси қабул қилинган муддатга қараб, ушбу саволлар кўриб чиқилади йиғилиш муддати тайинланади.
4.13. Кузатув кенгаши мажлисининг регламентини Кузатув кенгашининг ўзи тасдиқлайди. 4.15. Кузатув кенгашининг раиси мажлис кун тартибини тайинлайди ва кун тартибига мажбурий тартибда Кузатув кенгашининг ўтган мажлисида ва Кузатув кенгашининг кўриб чиқиш учун таклиф қилинган саволларни киритади.
4.16 Кузатув кенгаши ўз мажлисларида қуйидаги шахслардан келиб тушган саволларни кўриб чиқиши шарт:
- ҳаммаси бўлиб жамият акцияларининг 1 фоизига эга бўлган акциядорлардан;
- Кузатув кенгашининг, ижроия органнинг, Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзосидан.
4.17. Кузатув кенгаши мажлисини чақириш ҳақидаги ёзма билдиришнома кенгашнинг ҳар бир аъзосига юборилади ва билдиришномада мажлисни ўтказиш санаси, вақти, жойи ва мажлиснинг кун тартиби кўрсатилади. Билдиришномага кун тартибида кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар илова қилинади.
4.18. Кузатув кенгашининг мажлисида сирттан овоз бериш олиб борилганида кун тартибида кўрсатилмаган саволлар кўриб чиқилиши мумкин эмас.
4.19. Кузатув кенгашининг мажлисида қатнашмаган Кузатув кенгашининг аъзоси ёзма равишда Кузатув кенгаши раисига муҳокамага олиб чиқлилган ва мажлис баённомасига илова қилинадиган саволлар бўйича шахсан имзоланган ўз фикрини тақдим қилиши мумкин.
4.20. Алоҳида саволлар бўйича Кузатув кенгаши томонидан кенгаш аъзоларининг ёзма баён этилган фикрлари (овоз беришлари) бўйича қарор қабул қилиши йўл қўйилади. Мажлисда учинчи шахснинг қатнашиши агар Кузатув кенгаши бундай қарор қабул қилган ҳолдагина мумкин бўлади.
4.21. Кузатув кенгашининг қароридан норози бўлган ҳар бир кенгаш аъзоси мажлис баённомасида бу ҳолатни алоҳида фикр деб қайд қилиши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши эътиборига тақдим қилиши мумкин.
4.22. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси ижроия органга ижро этиш учун баённома имзоланган куни берилади. Агар Кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилиши чақирилиши қарори қабул қилинган бўлса, мазкур қарор ҳақидаги маълумот Кузатув кенгаши мажлиси ўзказилган куни жамиятнинг ижроия органига берилади.

V. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари
5.1. Кузатув кенгаши аъзоси қуйидаги хуқуқларга эга:
 Кузатув кенгаши мажлисларида шахсан қатнашиш, белгиланган регламент вақти чегарасида мажлисда муҳокама қилинаётган савол бўйича сўзга чиқиши;
 Ҳозириги кундаги ишлар аҳволи бўйича тўла ёритилган ишлаб чиқариш ва молиявий ишларга тегишли бўлган, акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ва тижоратга оид фаолияти бўйича ҳаққоний маълумотни олиши;
Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарори бўйича Кузатув кенгашида олиб борган ишлари учун пул мукофотлари олиш.
5.2. Кузатув кенгаши аъзолари учун мукофотлар ва бадалларни тўлаш тартиби акциядорларининг умумий йиғилиши қарори бўйича аниқланади. Кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажаришлари даври бўйича мукофотлар берилиши ва (ёки) Кузатув кенгаши аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлар қопланиши мумкин. Бундай мукофот ва бадалларнинг хажми акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан ўрнатилади. Кузатув кенгаши аъзолари мукофотлари хажми корпоратив бошқарув мухтор баҳолаш тизими натижалари ва Жамиятнинг молиявий фаолияти натижалари билан қўшиб белгиланади.
5.3. Кузатув кенгашининг Жамият томонидан битимлар тузишидан манфаатдор аъзоси ўзининг манфаатдорлиги ҳақида Кузатув кенгашига битим тузилишига қадар маълум қилиши керак, битим тузиш қарори эса Кузатув кенгаши томонидан ёки қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Қарор бундай манфаатга эга бўлмаган Кузатув кенгаши аъзолари ёки акциядорлар томнидан қабул қилинади.
5.4. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий молиявий манфаатдорликка эга деб эътироф қилиниши қачонки улар, уларнинг турмуш ўртоқлари, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, ота-оналари, ҳамда уларнинг барча аффилланган шахслари:
 мазкур битимнинг иккинчи томони бўлишса ёки битимда вакил ёки даллол сифатида қатнашишса;
 битимнинг томони бўлган ёки битимда вакил ёки даллол сифатида қатнашаётган юридик шахснинг 20 ва унидан кўпроқ фоиздаги акцияларига эга бўлишса;
 битимнинг томони бўлган ёки битимда вакил ёки даллол сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида мансабдор лавозимларни эгалласа.
5.5. Аффилланган шахс бўлган Кузатув кенгаши аъзоси жамият томонидан битим тузилишида ўзининг аффилланганлиги ҳақида жамиятни ёзма билдиришнома юбориб, хабардор қилиши керак. Билдиришномада кўзда тутилаётган битим ҳақида, битимда қатнашаётган шахслар ҳақида, битим предмети ҳақида, тегишли шартноманинг аҳамиятли шартлари ҳақида батафсил маълумот бўлиши керак.
5.6. Жамиятнинг аффилланган шахси муҳокамаларда қатнашишга хақли эмас бўлиб, Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда овоз бериш хуқуқига эга эмасдир.
5.7. Аффилланган шахс томонидан битимни маъқуллаш қарори мажлисда қатнашаётган кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
5.8. Аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ҳақидаги маълумот, бундан ташқари бу маълумотда битимлар бўйича қабул қилинган аниқ фикрлар билан ифодаланган қарорлари ва аффилланган шахсларнинг ёзма билдиришномалари, ва қарор қабул қилган шахслар ҳақида маълумот бўлади.
5.9. Кузатув кенгаши аъзолари акциядорлик жамиятнининг имкониятларидан (мулкий ва номулкий хуқуқлари, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлари, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалари ҳақидаги маълумотлар) ўзларининг шахсий манфаатларини қондириш учун фойдаланишга хақли эмаслар.
5.10. Кузатув кенгаши аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини виждонан, ва шунингдек акциядорлик жамияти манфаатлари учун энг яхши деб топилган йўл билан бажаришлари керак.

VI. Кузатув кенгаши аъзоларининг маъсулияти
6.1. Умумий йиғилиш қарорлари Кузатув кенгаши учун мажбурийдир.
6.2. Кузатув кенгаши аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонунчилик ва жамият уставига мувофиқ маъсулдирлар.
Бунда агар жамият зарар кўришига олиб келган қарорларга қарши овоз берган Кузатув кенгаши аъзолари маъсул бўлмайдилар.
6.3. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида 1 фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) Кузатув кенгаши аъзосига нисбатан жамиятга келтирилган зарарни қоплаши учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин. 6.4. Кузатув кенгаши қарорига нисбатан шикоятлар акциядорларнинг йиғилишига Кузатув кенгаши орқали олиб чиқилади, Кузатув кенгаши шикоятларни шархлаб, яқин орада бўлиб ўтадиган акциядорларнинг йиғилишга тақдим этади.

AKTSIYADORLARNING UMUMIY YIG’ILISH HAQIDA NIZOM qo’shimcha ma’lumot bilan to’ldirilgan Kodeks

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДА НИЗОМ қўшимча маълумот билан тўлдирилган Кодекс
Тасдиқланган:
АО «BMKB-AGROMASH»АЖ
акциядорларининг умумий
йиғилиши томонидан
Баённома №___
2017 йил”13”январда
Йиғилиш раиси
_____________ ( _________________ )
имзо                         Ф.И.Ш.         

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДА НИЗОМ
(ўзгаришлар билан)

I. Умумий қоидалар
1.1 Ушбу Низом мақомни аниқлайди ва «BMKB-AGROMASH» Акциядорлик Жамияти акциядорларининг Умумий йиғилиши фаолияти регламентини, йиғилишни ўтказиш тартибини ва қарорлар қабул қилишини белгилайди.
1.2. Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунига ва «BMKB-AGROMASH» АЖ Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиши шарт (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши). Акциядорларнинг Умумий йиғилиши сирттан (келиб қатнашган ҳолда) шаклда олиб борилади.
1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши молиявий йил тугаганидан кейин 6 ойдан кечикмасдан олиб борилади.
Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини сайлаш масалалари ҳал қилинади, шунингдек жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш саволлари, жамиятнинг йиллик ҳисоботи кўриб чиқилади, жамиятнинг узоқ ва яқин муддатли стратегияси тасдиқланади, кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ваколатлари доирасига кирадиган масалалар бўйича хулосаси, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчилик томонидан ўрнатилган талабларга риоя қилиш бўйича ва жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ва бошқа хужжатлар кўриб чиқилади.
1.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари ҳисобланади.
1.6. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси, акциядорларга уни ўтказиш ҳақидаги хабарни етказиш шакллари, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланишда акциядорларга тақдим қилинадиган материаллар (маълумотлар)нинг рўйхати жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан аниқланади.
II. Акциядорларнинг Умумий йиғилишининг ваколатлари
2.1. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатларига қуйидагилар киради:
жамият уставига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставининг янги тахририни тасдиқлаш;
жамиятни қайта тузиш;
жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ва оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
кузатув кенгаши ва жамиятнинг миноритар акциядорларининг сон жиҳатдан таркибини аниқлаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг вақтидан аввал ваколатларини тўхтатиш;
эълон қилинган акцияларнинг чегара миқдорини аниқлаш;
жамият устав фондининг (устав капитали) камайтириш;
ўз акцияларини сотиб олиш;
жамиятнинг ташкилий таркибини тасдиқлаш;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини вақтидан аввал тўхтатиш, шунингдек тафтиш комиссиясининг низомини тасдиқлаш;
йиллик ҳисоботни тасдиқлаш;
жамият фаолиятининг асосий йўналишларидан ва мақсадидан келиб чиқиб, жамиятнинг узоқ ва яқин муддатга ривожланиш стратегиясининг аниқ муддатларини аниқлаб, тасдиқлаш;
жамият кўрган фойда ва зарарларини тақсимлаш;
кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ваколатлари доирасига кирадиган масалалар бўйича хулосалари, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчилик томонидан ўрнатилган талабларга риоя қилиш бўйича хулосаларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 35 – моддасида кўзда тутилган имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарорни қабул қилиш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
жамият битимлар тузиш ҳақидаги қарорни қуйидаги ҳолларда қабул қилади:
- битим предмети бўлган мол-мулкнинг баланс қиймати ёки унинг сотиб олиш қиймати ушбу битим тузилаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 50% дан кўп миқдорни ташкил қилса;
- битим тузиш бўйича жамият кузатув кенгашининг аффилланган икки ёки ундан кўпроқ аъзоси мавжудлигида.
жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятига тегишли бўлган битимларни аниқлаш;
кузатув кенгашининг ички назорат тизимининг самаралилиги ва ишончлилиги бўйича олиб борган баҳолаши ва таҳлили натижалари ҳақида маълумоти;
бизнес жараёнлар мутахасссилиги бўйича мустақил маслаҳатчи-ташкилотларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги таҳлилини ҳар йили олиб бориш ҳақида қарор қабул қилиш;
ижроия органга тўланадиган мукофот ва товон хажми ҳақидаги маълумони очиш;
2.2. Акциядорлик жамиятининг умумий йиғилишида овозга қўйилган савол бўйича қарор, агар Қонунчилик томонидан бошқа ҳолат ўрнатилмаган бўлса, йиғилишда қатнашаётган жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг эгалари-акциядорлар томонидан кўпчилик овоз билан (оддий кўпчилик овоз билан) қабул қилинади.
Ижроия орган аъзолигига сайлаш саволи бўйича овоз беришда акциядорларнинг вакиллари сифатида қатнашаётган ижроия орган аъзоларининг хуқуқлари чекланган бўлиши мумкин.
2.3. Ушбу саволлар бўйича қарорлар акциядорлик жамиятининг умумий йиғилишида қатнашаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлмиш акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмининг овозлари билан (малакали кўпчилик овоз билан) қабул қилинади:
жамият уставига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ёки янги тахрирдаги жамият уставини тасдиқлаш;
жамиятни қайта ташкил қилиш;
жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ва оралиқ ва якуний тугатиш балансини тасдиқлаш;
эълон қилинган акцияларнинг чегаравий миқдорини белгилаш;
кузатув кенгашининг ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ваколатлари доирасига кирадиган масалалар бўйича хулосалари, жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонунчилик томонидан ўрнатилган талабларга риоя қилиш бўйича хулосаларини эшитиш; -йирик битимлар тузиш саволи бўйича жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари ўртасида ҳамжиҳатликка эришилмаса, ва кузатув кенгашининг қарори бўйича мазкур савол акциядорларнинг умумий йиғилишига қарор қабул қилиниши учун қўйилган бўлса;
- битим предмети бўлган мол-мулкнинг баланс қиймати ёки унинг сотиб олиш қиймати ушбу битим тузилаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 50% дан кўп миқдорни ташкил қилса, йирик битимлар тузиш қарори:
- аффилланган шахс билан тузиладиган битимни маъқуллаш қарори, агар кузатув кенгаши аъзоларининг икки ва ундан кўпроқ аъзолари аффилланган шахслар бўлса, акциядорлик жамиятининг умумий йиғилишида қатнашаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлмиш акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисми билан (малакали кўпчилик овоз билан) қабул қилинади.
2.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига тегишли бўлган саволлар ижроия органига ҳал қилиш учун йўналтирилиши мумкин эмас.
2.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига тегишли бўлган саволлар жамият кузатув кенгаши ҳал қилиши учун йўналтирилиши мумкин эмас, лекин жамият устав жамғармасини (устав капиталини) ошириш, жамият устав жамғармасини ошириш ва жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ жамият уставига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш, акцияларни жойлаштириш нархини белгилаш (қимматли қоғозларни биржа бозорига ва биржадан ташқари ташкиллашган бозорга чиқариш), жамиятнинг корпоратив облигацияларни, жумладан акцияларга айирбошланадиган облигацияларни чиқариш ҳақидаги қарорни қабул қилиш, ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини сотиб олиш қарорини қабул қилиш, жамият ижрои органини тузиш, унинг раҳбарини тайинлаш (сайлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, ижроия органга тўланадиган мукофот ва товон хажмини белгилаш, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш каби саволларни ҳал қилиш бундан мустасно.
Жамият устав жамғармасидаги (устав капитали) давлат улушини давлат олдидаги солиқ ёки бошқа қарздорлик ҳисобига шакллантириш ёки ошириш бўйича қарор акциядорлик умумий йиғилишида жамиятнинг камида овоз берувчи жойлаштирилган акцияларнинг учдан икки қисмига эга бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилигида оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
2.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган саволлар бўйича овоз бериш хуқуқига қуйидаги акциядорлар эгадир:
жамиятнинг оддий акцияларига эга бўлган акциядорлар;
қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда жамиятнинг имтиёзли акцияларига эга бўлган акциядорлар.
2.7. Овоз бериш бевосита кун тартибига қўйилган ҳар бир саволни муҳокама қилиб бўлгандан сўнг ёки бир қатор саволлар бўйича сайлаш қутисидан фойдаланиб олиб борилиши мумкин ва бу ҳол йиғилиш томонидан белгилаб берилади (регламент билан тасдиқланади).
Акциядорларнинг умумий йиғилишида шахсан қатнаша олмайдиган акциядорлар учун электрон почта орқали овоз беришлари учун шароит ва имкониятлар яратилади(электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек ўз ваколатларини вакилга делегат қилиб юборади ёки акциядорларнинг умумий йиғилишини видео-конференц-алоқа тартибида олиб борилади.

III. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқи. Акциядорлар ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш
3.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши санасидан уч иш кунидан аввал тузилган акциядорлар реестрида рўйхатдан ўтган акциядорлар қатнашишга хуқуқли.
3.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабар жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида чоп этилади, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун илгари, лекин етти кундан кечикмасдан электрон почта орқали акциядорларга жўнатилади.
3.3. Жамият давлат вакилини ёзма шаклда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан аввал етти кундан кечикмасдан хабардор қилиши керак (3-илова). Жамият акциядорларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида қўшимча равишда оммавий ахборот воситалар (телевидение, радио) орқали хабар беришга хақлидир.
3.4. Акциядорларнинг реестрида ҳар бир акциядорнинг исми (номланиши), унинг манзили (жойлашган ери), унинг электрон пачтаси, унга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури ҳақида маълумот жойлашган бўлиб, низоларни ҳал қилиш учун асос ҳисобланади. 3.5.Акциядорнинг акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиши, дивидендларни олиши ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа хуқуқларини амалга ошириши жамият томонидан корпоратив ҳаракатларни амалга ошириш вақтида жамият акциядорларининг реестри асосида олиб борилади.
3.6. Жамият акциядорларининг реестрига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш йўл қўйилмади, реестр тузилиши санасига келиб ушбу реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган хуқуқларини тиклаш ёки реестрни тузиш вақтида йўл қўйилган хатоларни тузатиш бундан истисно.
3.7. Акциядорнинг акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқи шахсан ёки ўзининг вакили орқали амалга оширилади. Давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиши хуқуқи шахсан ўзи томонидан амалга оширилади.
Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашаётган ўзининг вакилини ўзи ҳоҳлаган вақтда бошқа вакилга алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи қатнашишига хақли.
3.8. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида ҳаракат қилади. Овоз бериш учун тузилган ишончнома ўз ваколатларини ишончнома орқали берган шахс ва вакил ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши керак (исми ёки номланиши, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспорт маълумотлари). Овоз бериш учун тузилган ишончнома нотариус орқали тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс томонидан берилган овоз бериш учун тузилган ишончнома унинг раҳбарининг имзоси қўйилган, мазкур юридик шахснинг мухри туширилган ҳолда берилади.
3.9. Агар жамият акцияси бир нечта шахсларнинг мулкий улуши ҳисобланса, у ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш хуқуқи мазкур шахсларнинг ҳоҳишига кўра ушбу мулкий улуш қатнашчиси ёки уларнинг умумий бир вакили томонидан амалга оширилади. Ҳар бир кўрсатиб ўтилган шахснинг ваколатлари керакли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.
3.10. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашишга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига киритилган акциядорлар, уларнинг мухтор вакиллари, Кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, директор хақлидирлар.
3.11. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашишга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига киритилган акциядорлар, уларнинг мухтор вакиллари хақли бўлиб, йиғлишда Кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, бош директор, ҳамда аудиторлик ташкилоти вакили қатнашишлари таъминланади.
3.12. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашишга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига киритилган акциядорлар, уларнинг мухтор вакиллари, Кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, бош директор, ҳамда аудиторлик ташкилоти вакили хақлидирлар.
3.13. Акциядорлар ва уларнинг мухтор вакиллари умумий йиғилишда қатнашишлари учун билдиришномада кўрсатилган йиғилиш бўлиб ўтиш жойи ва вақти бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
3.14. Умумий йиғилишда қатнашиш учун етиб келган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳар бирининг шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа хужжат тақдим қилинганида амалга оширилади.
3.15. Юридик шахс раҳбари – Жамият акциядори умумий йиғилишда лавозими бўйича ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш ҳақидаги хуқуқий хужжат ва шахсини тасдиқловчи хужжатга кўра амалга оширади.
3.16. Умумий иғилишга етиб келган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 1-иловага мувофиқ шаклда тузилган Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларни қайд қилиш рўйхатига мувофиқ олиб борилади.
3.17. Қайд қилиш рўйхати брошюраланган, тартиб рақамлари қўйилган, тикилган ва жамият мухри билан қотирилган бўлиши керак.
3.18. Умумий йиғилиш олиб борилаётганда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд қилиш рўйхатига имзо қўйишади ва овоз бериш учун акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашишга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестри томонидан белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сони кўрсатилган бюллетенлар бутлигини олишади (2-илова).
Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир нечта акциядорнининг манфаатларини ифодаловчи ишончномани тақдим қилса, у ҳолда унга овоз бериши учун у мухтор бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) бюллетенлари берилади, қайд қилиш рўйхатида эса у мухтор бўлган акциядорнинг фамилияси қаршисида “ Овоз берувчи _________дона акциялар бўйича ______ сонли “______” да берилган Ишончномага кўра” ёзуви, вакилнинг фамилияси, исми, шарифи кўрсатилади.

IV. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланиш
4.1. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда жамиятнинг кузатув кенгаши, умумий йиғилишга чақирувчи шахслар томонидан:
умумий йиғилишни оилб бориш санаси, вақти ва жойи;
умумий йиғилишнинг кун тартиби;
жамият акциядорларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун тузиладиган реестр санаси;
умумий йиғилиш олиб бориш учун жамият акциядорларнинг реестрини тузиш санаси;
акциядорлар ва давлат вакилига умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар бериш тартиби;
умумий йиғилишни олиб боришга тайёгарлик кўришда акциядорлар ва давлат вакилига тақдим қилинадиган маълумотлар (материаллар) рўйхати;
овоз бериш учун бюллетеннинг шакли ва мазмуни,
ишчи органларни сайлаш учун номзодларни таклиф қилиш, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган ҳисоб комиссиясини тузишни амалга оширади.
Аниқ фикрларни ифода қилмайдиган саволларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қўйиш йўл қўйилмайди (жумладан, “ҳар хил”, “бошқа”, “бошқалари” ва хок.). 4.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ўтказиш ҳақида қарорни қабул қилиш кунидан эътиборан камида ўн кун аввал, кўпи билан ўттиз кун илгари қилиб белгилаш мумкин эмас.
4.3. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) 5 мартгача акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга (4-иловадаги шакл бўйича). Кўрсатилган акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ва мазкур органнинг сон жиҳатдан таркибидан ошмаган сонли жамиятни таклиф қилишга хақли.
Агар кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига аъзоликка таклиф қилинган номзодлар аъзоликни амалга ошира олмаса, акциядорлар (акциядор) таклиф қилинган номзодлар рўйхатига ўзгариш киришга, ва Кузатув кенгашининг акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига бўйича мажлисида, аммо акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч кундан кечикмасдан кўриб чиқишига хақлидир.
4.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қўйиладиган савол ёзма равишда бундай савол қўйилишини асослаган ҳолда, акциядорнинг исми, шарифи (номи) кўрсатилиб, унга (уларга) тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилиб қўйилади.
4.5. Таклиф қилинаётган саволларни аниқ фикрларда ифодалаб, кузатув кенгаши номига ёзма ариза ёзилади.
Талабномани киритиш санаси почта жўнатмаси санаси ёки талабномани жамиятга топшириш санаси бўйича аниқланади.
4.6. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига аъзоликка номзодларни таклиф қилиш, жумладан ўз-ўзини таклиф қилиш ҳолларида номзоднинг исми, шарифи ва унга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни таклиф қилган акциядорларнинг исм, шарифлари, уларга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
4.7. Сайланадиган бошқарув органларига сайлашда Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари фаолияти, уларнинг ёлланиш бўйича жамиятдаги фаолияти бир вақтнинг ўзида олиб бориши йўл қўйилмайди.
4.8 Жамиятнинг Кузатув кенгаши келиб тушган таклифларни кўриб чиқиши шарт ва уларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига қўйиш ёки кўрсатилган йиғилиш кун тартибига қўймаслик қарорини мазкур Низомнинг 4.3 бандида кўрсатилган муддатдан кейин ўн кундан кечикмасдан қабул қилиши керак.
4.9. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига аъзоликка таклиф қилинган номзодларни сайлаш бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилишлари керак, акциядор (акциядорлар) томонидан кун тартибига қўйиш учун таклиф қилиш саволи ҳам акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига қўйилиши керак, булардан мустасно қуйидаги ҳолатлар:
 акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур низомнинг 4.3 бандида ўрнатилган муддатга риоя қилинмаганлик;
 акциядор (акциядорлар) жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида 1% эга эмасдир;
 жамиятнинг сайланувчи органига номзод ҳақида маълумотлар тўла бўлмаса;
 таклифлар қонунчилик актлари ва мазкур нозом талабларига мувофиқ бўлмаса.
4.10. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига аъзоликка таклиф қилинган номзодларни сайлаш бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритмаслик ёки акциядор (акциядорлар) томонидан таклиф қлинган саволни кун тартибига қўймаслик ҳақидаги Кузатув кенгашининг асосланган қарори савол қўйган ёки таклиф киритган акциядор (акциядорлар)га мазкур қарор қабул қилинган кун эътиборан уч иш кунидан кечикмасдан хабар қилиниши керак.
4.11 Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзоликка таклиф қилинган номзодларни сайлаш бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритмаслик ёки акциядор (акциядорлар) томонидан таклиф қлинган саволни кун тартибига қўймаслик ҳақидаги Кузатув кенгашининг асосланган қарори судда даъво сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
4.12. Акциядор ўзи ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида унинг акцияларига нисбатан хуқуқлари ҳисоб-китоби бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарийни ўз вақтида хабардор қилиши керак. Акциядор ўзи ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида Марказий депозитарий ва унинг акцияларига нисбатан хуқуқлари ҳисоб-китоби бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарийни ўз вақтида хабардор қилмаган ҳолларда акциядорга шу билан боғлиқ бўлган зарарлар келтирилганда, улар жавобгар бўлмайдилар.
4.13. Бунда агар жамиятга мазкур ўзгаришлар ҳақида хабар берилмаган бўлса ва акциядор электрон почта орқали хабарнома олмаган бўлса, жамият жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Ҳар бирига алоҳида хабарнома акциядорларнинг реестридаги маълумотлар тайёрланади.
4.14. Акциядорнинг талабига кўра жамият уни акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрига киритилганлиги ҳақида маълумот (бепул) бериши шарт.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорлар ва давлат вакилига тақдим қилиниши зарур бўлган маълумотга (материалга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини аудитор текшируви натижалари ва тафтиш комиссиясининг хулосаси, шунингдек жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига аъзоликка номзодлар ҳақидаги маълумот, жамият уставига киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчалар лойиҳалари, ёки янги тахрирдаги жамият уставининг лойиҳаси, умумий йиғилишнинг кун тартибига нисбатан кузатув кенгашининг позицияси киради.
4.15. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги маълумот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
жамиятнинг номланиши, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почт манзили;
умумий йиғилишни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
жамият акциядорилари реестрини тузиш санаси;
умумий йиғилиш кун тартибига киритиладиган саволлар;
акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорлар ва давлат вакилига тақдим қилиниши зарур бўлган маълумотлар билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.
4.16. Жамият акциядорларни жамият томонидан уларга тегишли бўлган акцияларни сотиб олишини талаб қилиш хуқуқи борлиги, акцияларининг нархи ва сотиб олиш тартиби ҳақида хабардор қилиши керак.
4.17. Кун тартибига киритилган саволлар бўйича овоз беришда (жамиятни қайта тузиш, жайлаштирилган акцияларни йириклаштириш, йирик битим тузиш, жамият Уставига киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчалар, ёки жамият акциядорларининг манфаатларини чеклайдиган янги тахрирдаги жамият уставини тасдиқлаш) жамият уставига мувофиқ жамият томонидан сотиб олиш хуқуқини талаб қилиши зарурияти келиб чиқиши оқибати мумкин бўлган саволларни кўриб чиқувчи акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабар акцияларнинг нархи ва сотиб олишни амалга ошириш тартиби ҳақидаги маълумотни ўз ичига олиши керак. 4.18. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорлар ва давлат вакилига тақдим қилиниши зарур бўлган қўшимча маълумот (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилиши мумкин.
4.19. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қўйилган саволлар бўйича овоз бериш фақат овоз бериш бюллетенлари билан амалга оширилади.
4.20. Овоз бериш бюллетенининг шакли ва матни, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгаши томонидан чақирилмаган ҳоллардан ташқари, кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Овоз бериш бюллетени акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган акциядорга (унинг вакилига) берилади.
4.21. Овоз бериш бюллетенида қуйидагилар бўлиш керак: жамиятнинг тўла фирма номи, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи, овозга қўйилган ҳар бир саволнинг аниқ ифода этилиши, ва уни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир савол бўйича “ҳа”, “йўқ” ёки “бетараф” сўзлари билан ифодаланган овоз бериш вариантлари (овозга қўйилган савол “ҳа” сўзи билан ифодаланадиган кумулятив овоз беришдан ташқари), овоз бериш бюллетени акциядор томонидан имзоланган бўлиши керак мазмунидаги кўрсатма.
4.22. Кумулятив овоз беришда бюллетень алоҳида расмийлаштирилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: жамиятнинг тўла фирма номи, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи, фамилияси, исми, шарифи кўрсатилган номзодлар ҳақида маълумот, кун тартибидаги қайси савол бўйича овоз бериш ўтказилмоқда, бюллетень акциядор томонидан имзоланган бўлиши кераклиги ҳақида кўрсатма, номзод учун бериладиган овозларни кўрсатиш учун қатор.
Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли бўлган овозлар сони жамият кузатув кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилади, ва акциядор шу йўл билан олинган овозларини ҳаммасини битта номзодга беришга ёки ҳамма номзодларга бўлиб бериши хақлидир.
4.23. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзоликка номзодларни сайлаш бўйича овоз беришда учун номзодлар овоз бериш бюллетени номзоднинг фамилияси, исми, шарифи кўрсатилган маълумотга эга бўлиши керак.
4.24. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашган шахсга шундай шахс ҳисобига у томонидан тўлдирилган бюллетеннинг нусхасини кўчириш имконияти берилади.

V. Акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини олиб боришга тайёрланиш
5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши жамият кузатув кенгаши қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра, шунингдек акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаб тақдим этган кунига келиб жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 5 % га эга бўлган акциядор (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра олиб борилади.
5.1. Тафтиш комиссияси ёки овоз берувчи акцияларнинг камида 5 % эга бўлган акциядор (акциядорлар)нинг ёзма талаби бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисининг чақирилиши жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисининг чақирилиши ҳақидаги ёзма талаб тақдим қилинган кунда эътиборан ўттиз кундан кечикмасдан амалга оширилади.
5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисининг чақирилиши ҳақидаги талабномага йиғилиш кун тартибига қўйиладиган аниқ ифодаланган саволларнинг кун тартибига киритилиш сабабларини кўрсатилади.
5.4. Кузатув кенгаши Тафтиш комиссияси ёки овоз берувчи акцияларнинг камида 5 % эга бўлган акциядор (акциядорлар)нинг ёзма талаби бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисининг кун тартибига қўйиладиган аниқ ифодаланган саволларга ўзгаришлар киритишга хақли эмас.
Бунда тақдим қилинган ваколатли талабга мувофиқ чақирилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисининг кун тартиби, Кузатув кенгаши қарорига кўра қўшимча саволлар билан кенгайтирилиши мумкин.
5.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисининг кун тартибига назорат ва бошқарув органлари аъзоларини сайлаш саволи қўйилган тақдирда, жамиятнинг ҳаммаси бўлиб овоз берувчи акцияларининг камида 1 % эга бўлган акциядорлар номзодларни таклиф қилиш хуқуқига эга бўладилар.
5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси ўтказилаётганида жамиятнинг сайлов органларига номзодларни таклиф қилишнинг муддати ва тартиби қуйидагича ўрнатилади:
- акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисида жамиятнинг сайлов органларига номзодларни таклиф қилишнинг (талабномаларни қабул қилиш муддати) Кузатув кенгаши тайинлаган муддатдан камида 5 кундан аввал бўлиши керак;
- номзодларни таклиф қилиш муддати ҳақидаги маълумот акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини чақириш ҳақидаги хабарнома матнига киритилади.
5.7. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси кун тартибига таклиф қилинган саволни ёки Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзоликка номзодлар рўйхатига таклиф қилинган номзодни киритиш таклифини рад қилиши бўйича асосланган қарори савол киритган ёки таклиф киритган акциядорга (акциядорларга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечикмасдан юборилиши керак.
Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси кун тартибига таклиф қилинган саволни ёки Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзоликка номзодлар рўйхатига таклиф қилинган номзодни киритиш таклифини рад қилиши бўйича қарори судда даъво аризасига кўра кўриб чиқилиб, бекор қилиниши мумкин.
5.8. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси чақирилиш талаби акциядордан (акциядорлардан) келиб чиққан бўлса, у ҳолда талабда чақиришни талаб қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи), унга тегишли акцияларнинг тури ва сони кўрсатилган бўлиши керак.
5.9. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси чақирилиши талаби акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси чақирилишини талаб қилувчи шахс (шахслар) томонидан имзоланиши керак.
5.10. Тафтиш комиссияси ёки жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида 5 % эга бўлган акциядорларнинг кузатув кенгаш томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси чақирилиш талаби қўйилган муддатдан бошлаб ўн кун ичида кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси чақирилиш қарори ёки уни чақиришга рад жавоби қарори қабул қилиниши керак.
5.11. Тафтиш комиссияси ёки жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида 5 % эга бўлган акциядор (акциядорларнинг) кузатув кенгаш томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси чақирилиш талабига рад жавоби қарори қуйидаги ҳолатларда қабул қилиниши мумкин, агар:
 акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини чақириш талабини қўйган акциядор (акциядорлар) талаблар қўйилган кунга келиб жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида 5 % эга бўлган акциядори (акциядорлари) бўлмасалар;
кун тартибига қўйишга таклиф қилинган саволлардан бири акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига кирмайдиган савол бўлса;
 кун тартибига қўйишга таклиф қилинган савол қонунчилик актлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
5.12. Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини чақириш ҳақидаги қарори ёки уни чақиришга асосланган рад жавоби қарори йиғилиш чақирилишини талаб қилувчи шахсларга қарор қабул қилинган кунидан эътиборан уч иш кунидан кечикмасдан юборилиши керак.
5.13. Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини чақиришга асосланган рад жавоби қарори судда даъво аризасига кўра бекор қилиниши мумкин.
5.14. Агар 10 кун мобайнида Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини чақириш ҳақидаги қарори қабул қилинмаган бўлса ёки уни чақиришга асосланган рад жавоби қарори қбул қилинган бўлса, у ҳолда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик ишлари билан боғлиқ бўлган харажатлар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича жамият маблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.

VI. Умумий йиғилиш кворуми
6.1. Рўйхатдан ўтказиш учун ажратилган вақт ўтганидан сўнг, баённома билан расмийлаштириладиган якуний натижалар қайд қилинади.
6.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорларнинг (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтишлари тугаш вақтига келиб, Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб кўпи билан 50 % эга бўлган акциядорлари рўйхатдан ўтишган бўлса акциядорларнинг умумий йиғилиши қонуний хуқуққа (кворумга эга) эга бўлади.
6.3. Агар йиғилишни бошлаш учун ўрнатилган вақтдан кўпи билан 60 дақиқа ўтганидан кейин ҳам кворум йиғилмаган бўлса, у ҳолда акциядорлар йиғилишини қайтадан олиб бориш санаси эълон қилинади. Акциядорлар умумий йиғилишини қайтадан олиб боришда йиғилиш кун тартибини ўзгартириш йўл қўйилмайди.
6.4. Ўтказилмаган йиғилиш ўрнига қайтадан ўтказиладиган умумий йиғилиш акциядорларнинг (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтишлари тугаш вақтига келиб, жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб кўпи билан 40 % эга бўлган акциядорлари рўйхатдан ўтишган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши қонуний хуқуққа (кворумга эга) эга бўлади.
6.5. Акциядорларнинг қайтадан ўтказиладиган умумий йиғилиши ҳақидаги хабар жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида чоп этилади, ҳамда акциядорларга электрон почта орқали акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишидан аввал етти кундан кечикмай, аммо ўтказилиш санасидан ўттиз кундан вақтли бўлмаган муддатда хабар жўнатилади. Давлат вакили ёзма равишда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши санасида камда етти кун аввал хабардор қилинади.
6.6. Камида йигирма кунда кворум мавжуд бўлмагани сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини бошқа санага ўтказилишида акциядорларнинг умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмаган умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар деб топилади.

VII. Умумий йиғилишнинг ўтказилиш процедураси ва ишчи органлари
7.1. Умумий йиғилишни олиб бориш процедураси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- йиғилиш қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш;
- кворум мавжудлигини аниқлаш;
- регламентни тасдиқлаш;
- кун тартибига киритилган саволларни муҳокама қилиш;
- кун тартибига киритилган саволлар бўйича қарорлар қабул қилиш (овоз бериш);
- йиғилишни ёпиш.
7.2. Йиғилиш ишчи органининг сон ва персонал таркиби Кузатув кенгаши ва алоҳида ҳар бир акциядор томонидан таклиф қилинади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ҳисоб комиссияси ва унинг раиси;
- райосат.
7.3. Йиғилиш қатнашчиси рўйхатдан ўтишда қуйидагиларни бажариши керак:
- паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа гувоҳномани тақдим қилиши;
- овоз бериши учун бюллетень олиши;
- қайд қилиш рўйхатида бюллетенларни олганлигини тасдиқловчи имзосини қўйиши.
7.4. Кузатув кенгашининг қарорига кўра ҳар бир йиғилиш қатнашчисига ахборот материаллари берилади.
7.5. Йиғилиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларига мувофиқ регламент ва эълон қилинган кун тартибига риоя қилган \олода олиб борилади. Йиғилиш қатнашчиларининг чиқишлари эълон қилинган кун тартиби билан қарама қарши бўлмаслиги керак.
7.6. Регламентни тасдиқлашда йиғилиш ҳар бир аниқ фикрни ҳисобга олган ҳолда унинг ҳар бир моддасини кўриб чиқиши мумкин.
7.7. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Кузатув кенгашининг раиси олиб бориши мумкин, узрли сабабга кўра қатнашмаган ҳолларда эса – кузатув кенгашининг аъзоси олиб бориши мумикн.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси ваколатларига аудио – ва видео тасвирларни санкциялаш саволлари ва акциядорларнинг умумий йиғилишини интернет тармоқларида намойиш қилиш киради.
7.8. Раислик қилувчига йиғилишни эълон қилинган кун тартибига қаттий риоя қилиб олиб бориш ваколатлари берилади. Раис йилилишни бошловчи сифатида Кузатув кенгаши аъзосини тайинлаши мумкин.
7.9. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси йиғилиш райосатига раҳбарлик қилади, йиғилишининг олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун ўз мажбуриятларини рисоладагидек бажариши учун зарур бўлган барча ваколатларга эгадир.
7.10. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси йиғилиш ўтишига раҳбарлик қилади, умумий йиғилишининг ишчи органларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиради, саволларни муҳокама қилиш тартибини аниқлайди, маърузачиларнинг маъруза вақтларини чеклайди, йиғилиш ўтиши ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, йиғилиш ўтиши вақтида залда тинчлик ўрнатилишини назорат қилади.
7.11. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси ва котиби умумий йиғилиш баённомасини имзолайдилар.
7.12. Овозларни санаш, акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиши учун уларни рўйхатдан ўтказиш, ҳамда овоз бериш бюллетенларини бериш учун жамият кузатув кенгаши томонидан ҳисоб комиссияси тузилади, унинг сон ва персонал таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
7.13. Ҳисоб комиссиясининг таркиби уч кишидан кам бўлмаслиги керак. Ҳисоб комиссиясининг таркибига жамият Кузатув кенгаши аъзоси, жамият тафтиш комиссияси аъзоси, жамият директори, шунингдек мазкур лавозимларга таклиф қилинаётган шахслар кириши мумкин эмас.
7.14. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш “битта овоз берувчи акция-битта овоз” принципи бўйича амалга оширилади, бундан мустасно – жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз бериш олиб борилганида.
7.15. Овоз беришда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг мумкин бўлган варианти бўйича қўйилган саволларга берилган овозлар ҳисобга олинади. Кўрсатилган талабларга зид равишда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари хақиқий эмас деб топилади ва уларда кўрсатилган саволлар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
Овозга қўйилган бир нечта саволларга эга бўлган бюллетень бир ва бир нечта саовлга нисбатан нотўғри тўлдирилган бўлса, у ҳолда бундай овоз бериш бюллетени умуман олганда хақиқий эмас деб топилиш оқибатига эга бўлмайди.
7.16. Овозларни санаш ҳисоб комиссияси томонидан барча кузатувчилар ва акциядорлар вакиллари қатнашувида олиб борилади.
7.17. Қуйидагилар ҳисобланади:
- рўйхатдан ўтган йиғилиш қатнашчилари овозларининг (акцияларнинг) жами сони;
- тақдим қилинган бюллетенлардаги овозлар сони;
- хақиқий эмас деб топилган бюллетенлардаги овозлар сони;
- хақиқий деб эътироф этилган бюллетенлардаги овозлар сони;
- ҳар бир ҳал қилинаётган савол бўйича “ҳа”, “йўқ”, “бетараф” деб тақдим қилинган ҳақиқий овозлар сони.
7.18. Ҳисоблаш комиссияси унга юклатилган мажбуриятларни бажариши жиҳатидан йиғилишнинг мустақил ишчи органи ҳисобланади.
7.19. Ҳисоблаш комиссиясига амалда ёрдам кўрсатиш учун ёки унинг вазифаларини бажариш учун сармоявий маслаҳатчи каби мухтор экспертлар ва бошқа қимматли қоғозлар бозорининг мутахассис қатнашчилар жалб қилиниши мумкин.
7.20. Ҳисоб комиссияси:
• акциядорларнинг умумий йиғилиши қонуний хуқуққа (кворумга эга) эга бўлишини аниқлайди;
• умумий йиғилишда акциядорлар (уларнинг вакиллари билан) томонидан овоз бериш хуқуқини сотиш билан боғлиқ бўлган пайдо бўлган саволларни тушунтириб беради;
• овоз беришга қўйилган саволлар бўйича овоз бериш тартибини тушунтииб беради;
• ўрнатилган овоз бериш тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда қатнашиш хуқуқини таъминлайди;
• овозларни санайди ва овоз беришга якун ясайди;
• овоз бериш бўйича баённома тузади;
• овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.
7.21. Ҳисоблаш комиссиясига амалий ёрдам бериши учун ёки унинг вазифаларини бажариш учун сармоявий маслаҳатчи каби мухтор экспертлар ва бошқа қимматли қоғозлар бозорининг мутахассис қатнашчиларини жалб қилиш мумкин.
7.22. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашган шахсга хужжат нусхаларини тайёрлаш учун кетган харажатларини ҳисобга олиб, ўзи тўлдирган бюллетендан нусха кўчириш имконияти берилади.

VIII. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби
8.1. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби (регламенти) акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.
8.2. Кузатув кенгаши раиси ҳисоблаш комиссияси таркиби ва унинг раисини тасдиқлашни, раёсат таркибини, Умумий йиғилиш раиси ва котибини тасдиқлашни таклиф қилади.
8.3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилиш ишининг бошланиши ва тахминий тугашини вақтини, сўзга чиқишлар ва танаффуслар давомийлигини, кун тартибидаги саволларнинг кетма-кетлигини, кун тартибидаги саволлар бўйича маърузачиларнинг фамилияси ва лавозимини, овоз бериш тартибини таъминлашни ва натижалрни эълон қилишни кўзда тутади.
8.4. Йиғилиш давомида пайдо бўладиган жорий саволлар раис ўзи ҳал қилади, муҳокама қилинаётган савол бўйича асосий принцип - акциядорларнинг Умумий йиғилишида сўзга чиқиш хуқуқидан ҳар бир акциядор унга берилган вақт чегарасида фойдаланиши мумкин. 8.5. Кун тартибига қўйилган саволлар муҳокамасида қатнашиш ҳоҳлаганлар Умумий йиғилиш котибига саволни кўрсатиб, ёзма талабнома бериши мумкин.
8.6. Кун тартибига қўйилган барча саволларни муҳокама қилиб бўлинганидан кейин раис акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилади. После обсуждения всех вопросов повестки дня председатель объявляет Общее собрание акционеров закрытым.

IX. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши баённомаси
9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш санаси, вақти ва жойи;
жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари – акциядорлар овозларининг жами сони;
акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорларнинг овозлари сони;
умумий йиғилиш раёсати раиси ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасида маърузаларнинг асосий мазмунлари, овозга қўйилган саволлар, ва улар бўйича овоз беришларнинг якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар бўлиши керак.
9.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинган кундан кейин ўн кундан кечикмасдан икки нусхада тузилади. Иккала нусха раис ва котиб томонидан имзоланади.
9.3. Овоз бериш якунларига кўра ҳисоб комиссияси овоз бериш якунлари бўйича, жумладан акциядорларнинг умумий йиғилиши кворуми мавжудлиги ҳақидаги ахборот бўйича ҳосблаш комиссияси аъзолари имзолаган баённома тузади.
9.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишининг овоз бериш якунлари баённомаси тузилиши ва имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари ҳисоблаш комиссияси томонидан мухрланиб, ёпиштирилади ва жамият архивига сақлаш учун топширилади.
Овоз бериш якунлари бўйича баённома акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига қўшиб қўйилади.
9.5. Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш олиб борилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади, ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари бўйича ҳисобот чоп этилиб, акциядорларга етказилади.

X. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорларини бажарилиши
10.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларини бажарилиш назорати, агар қарорда бошқа орган айтиб ўтилмаган бўлса ва баённомада акс эттирилмаган бўлса, жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
10.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорлари барча акциядорлар учун, Умумий йиғилишда қатнашаётган ёки қатнашмаётганлар учун ҳам уларга тегишли қисмида бажарилиши мажбурийдир.
10.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши АЖ нинг лавозимли шахсларига нисбатан улар Кодекс тавсияларига риоя қилмаганликлари ёки Кодексда кўзда тутилган маълумотни ошкор қилмаганлари учун жавобгарлик чораларини ўрнатишга хақлидир.

1 – илова

Т/р

ФИШ

Паспорт маълумотлари

ҳ/к варағининг рақами

Оддий акциялар сони

Имтиёзли акц. сони

Акциялардаги овозлар фоизи

Ишончнома бўйича

Имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Жами                ________________________   одам

қатнашаётган

% га эга

бўлган

акциядорлар
                          ________________________   овози
Бу                      ________________________   фоизни

                                                                             ташкил

                                                                             қилади

Кворум             ________________________

2 - илова

«BMKB-AGROMASH» АЖнинг 20____ йил «____» _____ да ўтказиладиган

акциядорларнинг йиллик Умумий (навбатдан ташқари) йиғилишида овоз бериш учун

____та овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорининг
БЮЛЛЕТЕНИ*
(овозлар сони)

Кун тартиб бўйича савол

ҳа

йўқ

бетараф

1

2

3

4

5

6

...

Фамилияси, исми, шарифи____________________________

______________
(имзо)
• Қайд қилиш рўйхати бўйича акциядорнинг тартиб рақами кўрсатилади


«BMKB-AGROMASH» АЖнинг 20____ йил «____» _____ да ўтказиладиган

акциядорларнинг йиллик Умумий (навбатдан ташқари) йиғилишида овоз бериш учун

____та овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорининг
БЮЛЛЕТЕНИ

Кумулятив овоз беришдаги овозлар сони:
- Кузатув кенгашига

Кун тартиби бўйича савол

Овозлар сони:

__

Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

3 -илова

БИЛДИРИШ ХАТИ
Хурматли ____________________,

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Султонали Машхадий кўчаси, 210 уйда жойлашган «BMKB-AGROMASH» АЖ, телефон рақами_____________, Сизга 20____ йил «____» _____ да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Султонали Машхадий кўчаси, 210 манзилида бизнинг жамиятимиз акциядорларининг йиллик Умумий (навбатдан ташқари) йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
Акциядорларнинг йиллик Умумий (навбатдан ташқари) йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 20____ йил ҳолатига кўра тузилади.
Кун тартиби қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
1.
2.
3.
...
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши даврида Сиз акциядорларнинг умумий йиғилишининг қуйидаги материаллари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
1.
2.
3.
...
Ўзингиз билан паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи гувоҳнома бўлишини сўраймиз.
«BMKB-AGROMASH» АЖнинг Кузатув кенгаши


4 - илова

«BMKB-AGROMASH» АЖ

Акциядорнинг акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритадиган таклифи ____________________
Акциядорларнинг Умумий йиғилишиКун тартибига савол қўйиши ҳақида.
Талабнинг мазмуни (таклиф бўйича аниқ фикр) ________________________________________________.
Акцияларининг жами сони ________________________________________________
жумладан, овоз берувчи акциялар сони ____________ (АЖнинг овоз берувчи вкцияларининг умумий сонидан камида 1 % )
(ташкилот номи)
Ф.И.Ш. ________________ ____________________
                          имзо                           сана

5 - илова

Акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш ҳақидаги Акциядор ____________________ талабномаси


Талабнома мазмуни (акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишининг сабаблари) ________________________________________________
Акцияларининг жами сони ____________
жумладан, овоз берувчи акциялар сони ____________ (АЖнинг овоз берувчи вкцияларининг умумий сонидан камида 1 % )
(ташкилот номи)
Ф.И.Ш. ________________ ____________________
                        имзо                                сана

Т/р ФИШ Паспорт маълумотлари ҳ/к варағининг рақами Оддий акциялар сони Имтиёзли акц. сони Акциялардаги овозлар фоизи Ишончнома бўйича Имзо 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Foydali manbalar

Teskari aloqa